АҚШ муассасасининг ҳисоботи: АҚШ Толибонни ортга чекинтира олмади

АҚШ муассасасининг ҳисоботи: АҚШ Толибонни ортга чекинтира олмади

АҚШ ҳукуматига қарашли “Афғонистонни янгидан тиклаш” муассасасининг бош инспекцияси АҚШнинг Афғонистонда мудофаа ва барқарорликни таъминлаш бўйича департаменти тақдим этган маълумотларга таяниб ҳисобот эълон қилди. Ҳисоботда қайд этилишича, АҚШ Афғонистонда босимни кучайтиришига қарамай, Толибон ҳаракатининг назорати остидаги ҳудудлар кенгайиб бормоқда ва ҳозирда Толибон ҳаракати энг камида мамлакатнинг ярмини ўз назорати остига олган.

Шунингдек, ҳисоботга кўра, Толибон ҳаракати сўнгги пайтларда қўлга киритган туманларни ҳам статистикага киритиладиган бўлса, АҚШ Афғонистондаги босимларининг кучайтиргандан кейин Толибоннинг ортга чекинмаганлигини, аксинча янада кўпроқ жойларни ўз назорати остига олганлигини айтиш мумкин.

Айни пайтда Толибон ҳаракати ҳар йили бўлгани каби, бу йил ҳам баҳор амалиётларини янги ном билан бошлаганлигини эълон қилди. Эълонга кўра, Толибоннинг бу йилги ҳарбий амалиётлари “Ҳандақ ғазоти” номи остида амалга оширилмоқда. Сўнги олинган хабарларда айтилишича, Толибон ҳаракати сўнгги бир ҳафта ичида икки шаҳар марказини ўз назорати остига олган.

АҚШда республикачи ва демократ сенаторлар доимо Афғонистон урушига ортиқча даржада харажатлар сарфланаётганини таъкидлаб келишади. АҚШ Мудофаа вазирлиги Пентагоннинг маълум қилишича, афғон уруши АҚШ солиқ тўловчилари зиммасига ҳар йили 45 миллиард доллар юклайди ва бу сарф-харажат келгуси йилларда ортиб бораверади.

Депутатлар президент Доналд Трампнинг бошқарув даврида ҳам АҚШнинг Афғонистонда бирор ғалабага эришиш борасида ишончсизлик билдиришмоқда.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш