Руҳоний: Эрон Трампнинг ядровий битим бўйича ҳар қандай қарорига тайёр

486
0

Руҳоний: Эрон Трампнинг ядровий битим бўйича ҳар қандай қарорига тайёр

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат ҳукумати АҚШ давлат раҳбари Дональд Трампнинг Эрон ядровий дастурига доир келишуви бўйича ҳар қандай қарорига тайёр эканини маълум қилди.

 “Келгуси ҳафта бизнинг ҳаётимизга ҳеч қандай ўзгаришларни олиб келмайди. Трамп қандай қарор қабул қилишидан қатъи назар, бизнинг ўз режаларимиз бор ва биз бунга қаршилик қиламиз”, – деди Руҳоний Себзевар шаҳри аҳолиси олдида чиқиш қилар экан.

 Эрон президенти Агар АҚШ УҲҲР (Умумқамровли ҳамкорликдаги ҳаракатлар режаси)дан чиқадиган бўлса, тез орада бундан афсусланишини” таъкидлади.

 Эрон ва халқаро воситачилар олтилиги (Россия, АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Франция, Германия) 2015 йилнинг 14 июлида Эрон атом дастурини тартибга келтиришга доир тарихий келишувга эришишган эди: умумқамровли ҳамкорликдаги ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилган, уларни бажариш эса Эронни БМТ ХК, АҚШ ва Евроиттифоқ томонидан киритилган иқтисодий ва молиявий санкциялардан халос қилади.

 АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия, Германия ва Франция билан муҳокамалар якунига кўра 12 майдан кечиктирмай Американинг УҲҲРда қолиши ё қолмаслиги ҳақида эълон қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here