Туркия “Таҳрир аш-Шом” гуруҳига босим ўтказа бошлади

499
0

Туркия “Таҳрир аш-Шом” гуруҳига босим ўтказа бошлади

Сурияда Асадга қарши курашаётган “Таҳрир аш-Шом” гуруҳи Туркия ҳукуматининг босими остида қолмоқда. Бу ҳақида душанба куни гуруҳнинг расмий масъули “Дурар аш-Шамия” ахборот агентлигига маълум қилди. Масъулнинг таъкидлашича, Туркия ҳукумати “Таҳрир аш-Шом” гуруҳидан Идлибни тарк этиш, яъни Асад режими тарафидан уюштиралаётган ҳарбий амалиётларга қаршилик кўрсатмасликни талаб қилиб, босим ўтказа бошлаган.

Ҳайъатнинг сиёсий ишлар бошқармаси аъзоси Доктор Юсуф Ҳажар “Дурар аш-Шамия” ахборот агентлиги билан суҳбатда “Бу ишда келишув ва музокарага ўрин йўқ. Биз инқилоб ва жиҳодни сақлаб қолиш билан Шом халқини муҳофаза қилиш ва уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш учун тинимсиз ҳаракат қиляпмиз”, деди.

“Янги Араб” газетаси ўтган шанба кунги ўзининг ҳисоботида Туркия ҳукумати “Таҳрир аш-Шом” гуруҳи раҳбарларини Истанбулга чақириб, уларнинг олдига фақат икки таклиф қўйганлигини билдирди, учинчиси йўқ. Бу таклифлар шундан иборатки, ё гуруҳ тарқатиб юборилиб, жангчилар алоҳида-алоҳида ўзлари хоҳлаган бошқа гуруҳларга қўшилади ёки Туркия унга қарши жанг қилаётган бошқа гуруҳларни қўллаб қувватлашни бошлайди. “Таҳрир аш-Шом” гуруҳи бу таклифни рад этгани айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here