Столтенберг: Биз Туркиядан миннатдормиз

482
0

Столтенберг: Биз Туркиядан миннатдормиз

Ироқ ва Сурия ҳудудларида амалга оширган ҳарбий амалиётларида миллионлаган мусулмонларни қатл қилган НАТО учун, Туркия ва у ерда жойлашган ҳарбий базалар, воз кечиб бўлмайдиган даражада стратегик мавқега эгадир. Бу ҳақида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

НАТО бош котиби Туркиянинг НАТО учун муҳим аҳамиятга эга мамлакат ҳисобланишини таъкидлар экан, ўз фикрини “Буни англаб етиш учун фақат харитага қарашнинг ўзи кифоя”, деган сўзлар билан ифодалади.

“Ироқ ва Сурияда НАТОга аъзо давлатлар учун таҳдид ҳисобланган зўравонликлар юз бермоқда. Туркиянинг муҳим аҳамиятга эгалигини тушуниш учун унинг айнан ўша Ироқ ва Сурияга қўшни бўлган стратегик жойлашувига назар ташлашнинг ўз кифоядир”, дея қўшимча қилди Столтенберг.

АҚШ бошчилигида ташкил қилинган глобал коалиция учун асосий шароитлар Туркия тарафидан яратиб берилганлигини таъкидлаган Столтенберг “Биз Туркиядан миннатдормиз”, дея Эрдоган ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.

Туркистон:

Бундан аввал АҚШ расмийлари ҳам, Туркия ҳукуматининг қўллаб қувватлови бўлмаганда Сурияда муваффақият қозона олмаслигини бир неча бор тан олган эди.

Дарҳақиқат Туркия Сурияда АҚШнинг лойиҳалари амалга ошиши учун ҳеч ким ярата олмаган имкониятларни яратиб берди. Ҳалабни ҳимоя қилаётган жагчиларни ИШИДга қарши кураш баҳонасида “Фурот қалқони” ҳаракатига жалб қилиш билан Ҳалабни ҳимоясиз қолдирди. Натижада Ҳалаб осонгина Асаднинг қўлга ўтди. Энди эса, “Зайтун новдаси” ҳаракати орқали Идлибни Асадга топширмоқчи. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан ўтказган учрашувидан сўнг шу вақтгача “мухолифат” деб аталиб келган гуруҳларни “террорчи гуруҳлар” деб атади.

“Идлиб минтақасидаги террорчи (Жиҳодий) гуруҳлар диққат билан аниқланмоғи лозим. Биз дўстларимиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Террорга қарши елкама-елка ҳаракат олиб боришимиз керак”, деди Чавушўғли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here