Ражаб Эрдогон давлат ташрифи билан Тошкентга келди

602
0

Ражаб Эрдогон давлат ташрифи билан Тошкентга келди

29 апрел куни Шавкат Мирзиёев билан учрашиш учун Туркия президенти давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Ражаб Эрдогон президент Мирзиёев таклифи билан 29 апрел – 1 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширади.

 Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари, икки томонлама муносабатларнинг янги истиқболларини белгилаш ва ривожлантиришни муҳокама қилиш режалаштирилган. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик, жумладан, глобал ва минтақавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

 Шунингдек, Ражаб Эрдогон Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида сўзга чиқади. Президентлар Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи банклари, компания ва фирмалари раҳбарларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.

 Ўзбекистон – Туркия музокаралари якунида президентлар икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва уни жадал ривожлантириш масалалари акс этган Қўшма баёнотни имзолаши режалаштирилган.

 Ташриф доирасида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро турли соҳаларга оид салмоқли ҳужжатлар тўплами ҳамда қатор инвестиция келишувлари имзоланиши кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here