Россия Тожикистонга таклиф билан чиқди

575
0

Россия Тожикистонга таклиф билан чиқди

 Россия Тожикистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида кузатувчи мақомига эга бўлиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди, дея хабар берди Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов.

 “Биз Тожикистонга икки томонлама кун тартиби фонида Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида кузатувчи давлат мақомига жиддий эътибор қаратишни таклиф қилдик”, – дея айтиб ўтди Шувалов РФ-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши якунлари бўйича.

 Унинг таъкидлашича, бундай мақом иттифоқда аъзоликни англатмайди, ҳеч қандай сиёсий жиҳатга эга эмас, бироқ товар айланмаси ва иқтисодий алоқаларнинг яхшиланишига хизмат қилади.

 “Фитосанитар назорат, ветеринария назорати, техник тартибга солиш, стандартлар масаласи – бу товарларнинг эркин ҳаракатланишига олиб келувчи барча нарсалар. Биз ўзимиз билан кун тартибини ривожлантираётган МДҲ давлатлари ЕОИИ бўйича шериклар билан нималар қилаётганимизни тушунишидан манфаатдормиз”, – дея аниқлик киритган Шувалов.

 “Биз Россияда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотлар РФнинг Тожикистондаги уруғлик фонди ёрдамида ишлаб чиқарилиши ҳамда Россия ва бошқа давлатлар бозорига етказиб берилишидан манфаатдормиз”, – дея қўшимча қилиб ўтди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here