Америка Сурияда амалга оширган сўнгги ҳаво зарбасининг асл моҳияти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Америка Сурияда амалга оширган сўнгги ҳаво зарбасининг асл моҳияти

Савол:

Путин, Руҳоний ва Эрдоган учрашуви ҳақида 2018 йил 11 апрелда чиққан нашрамизда бу учовлон Сурияда Америка манфаатларини амалга ошираётганлари, бундан АҚШ нуфузи остидаги илмоний режимни мустаҳкамлаш кўзлангани айтилган эди. Шунингдек, Путин Сурияда Америка билан келишган ҳолда ва унга хизмат кўрсатиш учун ҳаракат қилаётгани ҳам нашрада таъкидланган… Энди, бугун тунда Американинг Сурияда амалга оширган ҳаво зарбаларини қандай изоҳлаш мумкин. Ахир, Тартус ва Ҳамимимда Путиннинг кучлари бор-ку? Путин Америка билан келишган ҳолда ҳаракат қилаётган бўлса-ю, Америка қандай қилиб Сурияда унинг кучларига зарба беради? Яна бир савол, Америка, Британия ва Франциянинг манфаатлари  бошқа-бошқа. Шундай экан, уларнинг ўртасидаги иттифоқни қандай тушунамиз? Шуларни изоҳлаб берсангиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин! Саволни воқеа ортидан дарҳол берганим учун маъзур тутасиз.

Жавоб:

  • Аввало, саволда келган айрим нарсаларни тўғриласак: Америка Россиянинг Суриядаги объектларига зарба бергани йўқ ва бу Россия мудофаа вазирлигининг бугун эрталаб, 2018 йил 14 апрелда берган баёнотидан ҳам кўриниб турибди. Балки Америка Россия объектларига яқин жойларга, шундоққина ёнига зарба берди. Россия эса, миқ этолмади. Ваҳоланки, у ўзини Сурияда юрту фуқаро эгаси эканини, юрт тизгини ҳам ўзининг қўлидалигини даъво қилаётган эди!
  • Америка кимёвий қуролларни нишонга олишдан кўра кўпроқ, биринчи галда Россияни адабини бериб қўйишни хоҳлади. Бугун тонгда тахминан ўнта объектга зарба берилган. Бироқ эрталабки ахборот воситаларида берилган ҳарбий экспертларнинг баъзи изоҳларига кўра, зарба берилган объектлар ичида кимёвий завод ва илмий текшириш марказлари жуда ҳам оз бўлиб, асосан ҳарбий объектлар нишонга олинган.
  • Ушбу ҳаво зарбалари қандай қилиб Россияни эсини киритиб қўйишига келсак, Россия Сурияда Америка манфаати учун хизмат кўрсатаётган бўлса­да, лекин бир оз ҳовлиқиб кетди. Шунинг учун у гўё Сурияда ишлар тизгинини ушлаб тургандек гердайиб, ўзининг Суриядаги фаолиятидан фойдаланишга уринди. У Американинг ўрнини эгаллаш учун эмас, балки унинг Суриядаги нуфузини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилиши керак эди. Бироқ ўзига белгиланган чегарадан ўтиб кетди. Шу боис Россияни ўзига белгиланган ўринга қайтариб қўйиш учун бу зарбалар унинг объектлари яқинига берилди. Зеро Россия оёғи тойилиб­адашди. Чунки у Сурияда амалга ошираётган ишларидан ўзини қудрат ва нуфуз маркази қилиб кўрсатишда фойдаланди. Шунинг учун Америка унга шу даражада қарши турдики, ҳатто уни таҳқирлади. Масалан, Россиянинг Вашингтондаги элчиси – АҚШ зарбаси фақат Россия учунгина эмас, шахсан Путин учун ҳам таҳқирлов бўлгани тўғрисида баёнот берди!
  • Энди, нега бу зарба Сурия объектларидан кўра кўпроқ Россияни таҳқирлаш учун қаратилганига келсак, гап шундаки, бу зарбадан олдин Трампнинг шовқин-сурони бир неча кун давом этди. Бу эса, режимга ўз объектларидан чиқиб кетиши учун бир сигнал эди. Шунинг учун юздан зиёд ракета отилганига қарамай, талафот деярли моддий бўлди. Энди, бунинг режимга нисбатан таъсирига келсак, бу нарса у учун янгилик эмас. Чунки «ким паст кетса, уни таҳқирлаш ҳам осон бўлади», дейилганидек, у ўзининг хорланишига кўникиб қолган. Малайларнинг аҳволи ўзи шундай. Хўжайинлари уларга зарба беришнинг ҳеч қандай зарари йўқ, деб билишади, ўз манфаатлари буни талаб қилса, бас. Бу соҳада тарихда кўплаб воқеалар юз берган… Шунингдек, Америка Хон Шайхун ҳодисасидан кейин ҳам шунга ўхшаш ҳаво зарбаларини берган эди. Айтганимиздек, бу нарсалар ювиндихўр Башар учун янгилик эмас. Аксинча, у бундай ҳодисаларга кўникиб кетган бўлиб, зарбалардан кейин доим ўзининг ғалабасини нишонлаб келади! Аммо бу ҳодиса Россияга таъсир қилди. Чунки у аксар кемаларини олиб кетди, зарба эҳтимоли борлиги сабабли баъзи объектларини бўшатиб, қочиб қолди. Ҳолбуки, зарбалар унинг объектлари яқинига берилди. У ўзини Сурияда ҳукмрон, деб ҳисоблашига қарамай, зарбага қарши ҳеч қандай ҳаво мудофаасини қўллагани йўқ! Бу ҳақда ўша куни туш пайтида Россия мудофаа вазирлиги хабар қилди.
  • Бугун эрталаб рус мулозимларидан бири баёнот бериб, Хавфсизлик Кенгашига Россиянинг шикоят тақдим қилмоқчи эканини билдирди. Шундан сўнг шикоят тақдим қилинди. Хавфсизлик Кенгашининг йиғини шу куни Гринвич вақти билан соат 15.00га белгиланди. Зеро, заиф давлатлар ўзларига нисбатан қилинган адоватларга қарши туришда бундай шикоятлардан услуб ва восита сифатида фойдаланади. Гарчи Россия базалари нишонга олинмаган бўлса-да, амалда унга адоват қилинди. Чунки у собиқ Совет Иттифоқининг буюклиги туйғуси билан Сурияда ҳаддидан ошиб кетган эди. Шунинг учун ҳам берилган зарбалар – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – Россияни ўзининг ўрнига қайтариб қўйиш учун, унинг ҳаддини билдириб қўйиш учун бўлди. У айни зарбага қарши бирорта ҳам моддий ҳаракат қилишга журъат қилолмади. Булардан русларнинг сиёсий гўллиги қай даражада экани кўриниб турибди. Чунки улар барча имкониятларини ишга солишларига қарамай, қарор чиқариш ҳуқуқини қўлга кирита олишмаяпти. Қарор фақат Америка қўлида қоляпти. Улар Мисрдаги узоқ йиллик тажрибаларидан ҳам ибрат олишмади. Ўшанда Анвар Садат битта имзо билан уларнинг ковушини тўғрилаб қўйган эди. Чунки у ерда Америка нуфузи ўрнатилиб, руслар буни англаб етишмаган эди. Бугун ҳам бошқанинг манфаати йўлида Ислом ва мусулмонларга қарши шафқатсизларча курашиб, айни хатони Сурияда такрорлашмоқда. Россия ва унинг ортидаги Американинг бу ваҳшийликлари мусулмонлар хотирасидан ҳаргиз ўчмайди. Зеро, кунлар айланиб­ўзгариб туради, эртанги кун эса, уни кутаётган киши учун жуда яқиндир.
  • Аммо саволдаги АҚШ, Британия ва Франциянинг тузган иттифоқи ҳақида тўхталадиган бўлсак, буни рақиб давлатлар ўртасидаги иттифоқ маъносида эмас, балки Американинг рухсати билан амалга оширилган «иттифоқ» маъносида тушуниш лозим. Буни терроризмга қарши кураш ниқоби остида Ироқ ва Сурияда тузилган халқаро коалицияга ўхшатиш мумкин. Чунки Америка Британия билан Франциянинг ўша иттифоқда иштирок этишига рози бўлган… Биз буни аввалги нашрларимизда батафсил ёритиб ўтганмиз.
  • Ачинарли томони шуки, дунёдаги таъсир кучига эга давлатлар бизнинг юртларимизда бемалол изғиб юриб, ҳокимият тизгинини ўз қўлларида ушлаб келмоқда. Бизнинг эса, бирлаштириб, куч-қудратимизни қайтарадиган давлатимиз йўқ. Агар давлатимиз бўлганда эди, уларга ўзларининг ўтмишларини сўзда ва амалда эслатиб қўйган бўлур эди… Яъни Америка Ўрта ер денгизидан ўтиш учун Усмоний давлатнинг Жазоирдаги волийсига бож тўлаб келган. Шунингдек, Франция ҳам ўзининг асирликдаги подшоҳини қутқариши учун мусулмонлар халифаси Сулаймон Қонунийдан ёрдам сўраган. Британия эса, Росулуллоҳ A ҳақоратланган саҳна томошаси намойиш қилингани учун Усмоний давлатнинг Лондондаги элчисидан узр сўраган эди. Усмоний давлат ўша пайтда ўзининг энг заиф ҳолатини бошдан кечираётган эди. Шунинг учун ҳам, узр сўраш билан қутулиб қолган. Аммо Усмоний давлатнинг ҳолати бошқача бўлганда эди, мутлақо бошқача жавоб олишган бўлишарди.

Шунинг учун ҳам, қон томири уриб турган ҳар бир мусулмон Аллоҳ нозил қилган бошқарувни, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш учун Ҳизб ут­Таҳрир билан биргаликда бор кучи билан ҳаракат қилмоғи вожибдир. Ана шунда Ислом ва мусулмонлар куч­қудратга тўлади, куфр ва кофирлар эса, хор бўлади.

 وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ 

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4­5]

 27 ражаб 1439ҳ

14 апрел 2018м

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш