Хитой ҳукумати мусулмонларни чўчқа гўшти истеъмол қилишга мажбур қилмоқда

654
0

Хитой ҳукумати мусулмонларни чўчқа гўшти истеъмол қилишга мажбур қилмоқда

Хитой Коммунистик партиясининг аъзолари ҳар ойда 2 кун ёки 5 кун уйғур мусулмонларнинг уйларида, ушбу оиланинг вакили сифатида яшайди. Мақсад Шарқий Туркистонлик мусулмон уйғурларнинг ҳукуматга нисбатан садоқатига ишонч ҳосил қилиш ва уларнинг фаолиятини кузатиб боришдир. Бу ҳақида маркази АҚШда жойлашган “Ҳеритаге” инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълум қилди. Бундан ташқари, Коммунистик Хитой режими ҳар бир уйғур мусулмонини атеизмга мажбурлаш доирасида чўчқа гўшти едирмоқда.

Хитойда инсон ҳуқуқларини бузилиши борасида ташкил қилинган йиғилиш пайтида ташкилотнинг асосчиси ва президенти Боб Фу, аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган Шарқий Туркистонда Хитой ҳукматининг босими юқори даражада эканлигини қайд этди.

“Коммунистик партиясининг вакиллари мусулмон уйғурларнинг ҳукуматга нисбатан садоқатига ишонч ҳосил қилиш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш учун ҳар ойда 2 кундан 5 кунгача уйғур оилаларининг уйларида қолишади. “Исломий экстремизм” ёки “сиёсий мухолифат”га аъзоликда шубҳаланган мусулмонлар “фикрлашни ўзгартириш марказлари”га юборилади” деди Фу.

Боб Фунинг маълум қилишича, ушбу лагерларга юборилган мусулмонларга мажбуран чўчқа гўшти едирилади, ҳатто лагер маҳбусларнинг қулоларига хос мослама тақилиб, 24 соат давомида коммунистик партияси тарғиботи эшиттирилади. Ҳозирда у ердаги мусулмонларининг аксарияти ақлий саломатлигини йўқотишган.

АҚШ Давлат департаментининг Шарқий Осиё ва Тинч океани билан алоқалар бўйича бўлими раҳбари Лаура Стоне Хитойнинг Пекинда мунтазам равишда уйғур туркларига қаратилган давлат зулмини таърифлади. Стонега кўра, Шинжон уйғур автоном минтақасида ўн минглаган мусулмонлар ҳибсга олингани. Бу рақам миллионга етиши мумкин

“Сиёсий таълим” назорати остида амалга оширилган коллектив қамоққа олишлар инсон ҳуқуқларига зид эканлигини таъкидлаган Стоне, Хитой ҳукумати билан мулоқот ўрнатиш орқали инсон ҳуқуқлари бузилишларини камайтиришга уринаётганлигини маълум қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here