Имом Маҳдий ҳақидаги саволга жавоб

972
0

Имом Маҳдий ҳақидаги саволга жавоб

Лубнонлик Улуғ Олим, Шайх Аҳмад Қасос Ҳафизаҳуллоҳнинг, Имом Маҳдий ҳақида берилган саволга жавоблари:

Савол; Маҳдини кутиш Оллоҳ Таъоло талаб қилган ишларданми ёки Имом Маҳдини кутиш иймонга доир масалами? Ёхуд Маҳдий бизга динни қоим қилиб беришини кутишимиз шартми?

Жавоб; “Имом-Маҳдий” лафзида ворид бўлган ҳадисларнинг жуда кўпи заифдир. Қуйидаги зулм ва истибдоддан кейин келиб, ер юзида адолатни ёядиган имомнинг исми Имом-маҳдий эмас, балки унинг исми Росулуллоҳ с.а.в. исмига, отасининг исми эса Росулуллоҳ с.а.внинг Отасини исмига қўйилган, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ қурайший бўлиши айтилган.

У зот Зулм ва истибдодлар устига келиб, ер юзига адолатни ўрнатадиган Имом-Халифалардан биридир. “Имом-маҳдий” лафзи билан келган Ҳадисларга Шубҳа-гумон аралашган бўлиб, Исломий ақидадан саналмайди. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ с.а.в.  келажакда бўлажак воқеаларни хабарини берганлар. Масалан; у ҳабарлардан бири Қустантинянинг фатҳ этилишидир. Бу фатҳ эса Муҳаммад Фотиҳ иккинчи томонидан амалга оширилди. Румнинг фатҳ этилиши ҳам шулар жумласидан. Рум эса ҳали фатҳ этилганича йўқ.

Шунга ўхшаш ҳабарлардан яна бири, Қурайшдан бўлган, исми Росулуллоҳ с.а.в.нинг, отасини исми эса Росулуллоҳ с.а.в.нинг отасининг исмига қўйилган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли Имом-Халифа бўлиб, ер юзида зулм ва истибдодлар ҳукмрон бўлган бир вақтда адолатни ёйишидир. Бу эса Пайғамбар с.а.в.нинг келажак ҳақидаги хабарларидан биридир ва унинг саҳиҳлигига гумон аралашган.

Аммо бу ҳадисларга биноан қурайший Халифалардан бири бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳни кутиш шарт эканлиги ҳақида шаръий ҳукм бино бўладими ?

— Мутлақо йўқ ! Бу ҳеч бир ҳолатда тўғри бўлмайди!

Чунки ҳадисларнинг ҳеч бирида Имом-Маҳдини кутинглар! Ёки ҳошимий бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ер юзида адолат ўрнатишини кутинглар дейилмаган. Шунингдек кимда-ким динни қоим қилиш масъаласида  Имом-маҳдий зохир бўлишини кутишга буюрса албатта у инсонларни маъсиятга, гуноҳга даъват этган бўлади!

Чунки Динни барпо этиш мусулмонларга юклатилган вазифалардан-фарзлардан бири хисобланиб, биз уни кутаётган ва у ҳақида гапираётган Имом-маҳдий ҳам мазкур мусулмонлардан биридир. Шундай экан бизларга вожиб бўлган нарса, унга ҳам вожиб бўлади. Имом-маҳдий Оллоҳ тарафидан юборилган пайғамбар ҳам, фаришта ҳам эмас, балки биз мусулмонлар ичидаги бир мусулмондир. Агарда Мусулмонларга ер юзида динни барпо этиб, адолатни таратувчи Имом-Маҳдини кутиш вожиб бўлса, табий равишда унга ҳам вожиб бўлади. Агарда Ислом умматига Оллоҳни динига ёрдам бериш вожиб бўлса унга ҳам мазкур амал вожиб бўлади.

Наҳотки, кофирлар Мусулмонларни ор-номусларини, шаъни-қадрятларини  топтаб, омматан қатл этиб юбораётган бир замонда уларни  бартараф этишимиз учун Имом-Маҳдини зоҳир бўлишини кутишимиз керак деб ўтириш шаръий бўлса?

Биласизларми Имом-маҳдини кутаётганлар нима қиладилар?

Таклифни Оллоҳга юклаб қўйишади. Яъни мусулмонларни зиммасига юклатилган вожибни бандалардан буриб юборади. Оллоҳ субҳанаҳу ва таъоло бандаларини зиммаларига вожибларни юклашлик учун яратди. Бандани ким имтиҳон қилмоқда дейилса? Уни Оллоҳ имтиҳон қилмоқда «ҳаёт ва мамотни яратган зот қай бирингиз яхшироқ амал қилишингизни имтиҳон қилиш учун яратди», деб айтамиз! Бу имтиҳон шуки, Оллоҳ азза ва жалла шариатини нозил қилиб, инсонларга уни лозим тутишга, уни қоим қилишга ва уни татбиқ этишга амр қилди. Демак бу ишга буюрилганлар, яъни таклиф юклатилганлар мусулмонлардир. Мусулмонлар Оллоҳнинг динини қоим қилиш ва унинг динига нусрат беришга масъулдирлар. Оллоҳ таоло айтади;

إن تنصرالله ينصركم

Оллоҳга ёрдам берсангизлар Оллоҳ ҳам сизларга нусрат ёрдам беражак!

Лекин Оллоҳдан ўз динига ёрдам беришини кутаётганлар худди динга ёрдам бериш масъулиятини ўзларидан соқит қилишга уринаётгандек. Улар гўёки “эй Оллоҳим сендан динингга ёрдам берадиган қимсани жўнатишингни кутяпмиз. Уни бизга жўнатсанг, у бизга ёрдам берса, сўнг биз Сени динингга ёрдам берамиз” дейишаётгандай!

Дар-ҳақиқат Оллоҳ бу ишларни қилишга инсонни мукаллаф қилди! Қандай қилиб Оллоҳ сизга юклаган вазифани ўзингиздан соқит қилмоқчи бўласиз? Албатта Оллоҳ шаръий буйруқларни ижро этишга буюргани каби, динни қоим қилишни ҳам фарз қилди.

Масалан;

والسارق والسارقة فاقطعوا أيديهما

Ўғри эркакниҳам ўғри аёлниҳам қўлларини кесинглар.

Ушбу хитоб Имом-маҳдийга ёки мусулмонлардан бир кишига қилинаётган хитоб эмас, балки мусулмонларнинг барчасига, улардан бўлган бир жамоатга қилинаётган хитобдир. Уни ижро қилувчиси валийул-амр (Халифа) бўлади. Уни эса, Мусулмонлар жамоатлари сайлашликлари керак! Мусулмонлар унга шаръий аҳкомларни ижро этиши учун байъат берадилар. Халифа ва мусулмонлар шаръий ҳадларни ижро этилишида масъулдирлар. Оллоҳ Таоло шаръий қонунларни ижро этишини мусулмонларга буюрди.

Оллоҳ Таоло айтади;

الزانية والزاني فاجلدوا كل واحد منهما مائة جلدة

Зинокор аёлниҳам зинокор эркакни ҳам юз дарра уринглар.

Ушбу хитоб Росулуллоҳ с.а.в.нинг ўзигагина бўлмай балки мусулмонларнинг барчасига бўлаётган хитобдир. Ҳолбуки Бу оят нозил бўлганида Росулуллоҳ с.а.в. Исломий давлат раиси эди. Аммо Исломий шариат жиноятчини жазолашни  Росулуллоҳ с.а.в.гагина эмас, бутун мусулмонларга буюрмоқда. Демак мусулмонлар бу ишда масъулдирлар. Агарда кимда-ким “бу иш қандай бўлади”, деб сўраса бунинг жавоби оддийдир. Албатта ҳадлар бир киши билан адо бўлмайди. Бу ишлар жамоий суратда амалга ошириладиган ишлар жумласидандир. Тарихга ҳам назар солсак, бу иш нафақат мусулмонларда, балки мусулмон бўлмаган ҳалқларда ҳам фардий шаклда эмас, жамоий шаклда амалга оширилганига гувох бўламиз.

Росулуллоҳ с.а.в. ҳам ўзига ваҳий нозил бўлганидан сўнг ушбу ваҳийни жамоий суратда кўтариб чиқиб, ҳаракат қилган ва натижада уни Макка аҳлига жамоий уюшган ҳолатда етказганлар. У Зот бузуқ жамиятни якка ҳолатда эмас, ёки Оллоҳ тарафидан бирон бир мўъжиза билан эмас, балки асҳоблари билан бирга ислоҳ қилганлар. Шундан сўнг жамоий иш асносида Оллоҳнинг нусрати келган.

Оллоҳ таъоло айтади;

إن تنصروا الله ينصركم

Агар Оллоҳга ёрдам берсангизлар  у зотҳам сизларга ёрдам беради.

Шундай экан, Ислом уммати бугун Оллоҳнинг динига ёрдам беришда жамовий, уюшган ҳолларида ҳаракат қилмоқликлари вожибдир. Агар мусулмонлар бугунги бузуқ жамиятни ўзгартиришлари учун Имом-Маҳдийни кутиб ўтираверишса нима у бир кун чиқиб “мана мен келдим менга эргашинглар” дейдими? Агар у шундай қилса, уни маҳдий эканини қаердан биламиз? Ахир унга ваҳий нозил бўлмаса!

 Шунинг учун Исломий шариъат  тақозо этган воқелик бир кишига мусулмонларнинг байъат беришлигидир. Шундай экан, бир имомнинг келиши учун мусулмонлар орасида жамоий ҳаракатнинг бўлиши фарзи кифоядир. Сўнг бир кун келади, ўша Росулуллоҳ с.а.в. ўз ҳадисларида ҳабар берган Ҳидоятга бошловчи Имом-маҳдий экани аён бўлади. Худдики, бу иш Қустонтинийяни фатхида бўлганидек. Ўшанда осиёлик Халифалардан бири, 20 ёш атрофидаги турк ўғлони ўзининг музаффар қўшини билан фатҳ қилган эди. Агар уша вақтда мусулмонлар Росулуллоҳ с.а.в. башорат берган фатҳни кутиб, ўзларига юклатилган вазифаларини қилмай, сабабларини қўлламаганларида эди, у қўшн фатҳни қўлга киритолмас эди. Ўшанда бану Усмон қудратли Ислом давлатини қоим қилиб, у давлатда Ислом қонунларини тадбиқ қилар ва Оллоҳ йўлида жиход қилиб, нурат сабабларини қўллар эди. Натижада шижоатли, интилувчан ва тақводор бўлган Муҳаммад Фотиҳ  томонидан Қустонтинийя ҳатҳ этилди. Мана шу фатҳдан кейин Росулуллоҳ с.а.в. башорат қилган киши Фотиҳ эканлиги аён бўлди. Қурайшдан бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Имом-Маҳдийнинг масаласи ҳам шундай. Аммо Маҳдийни зоҳир бўлишини кутиб, динни қоим қилиш йўлида жамоъатни тарк этиб, ҳеч нима қилмаётганлар гуноҳ ишни қиляпдилар. Бир киши зоҳир бўлиб “менга келинглар ва менга эргашинглар” дейишини кутиб ўтиришлик Ислом динидан деб айтилмайди. Оллоҳни динини олий қилишлик мусулмонларга юклатилгандир улар бу ишда Масъулдирлар!

إن تنصروا  الله ينصركم

Эй иймон келтирганлар агар Оллоҳни динига ёрдам берсангизлар (яъни дини Исломнинг равнақи учун ҳаракат қилсангизлар) у зотҳам сизларга ёрдам беради.

Оллоҳнинг динига ёрдам беришлик эса ҳаргиз фарднинг (битта шахснинг) ўзига буюрилган ибодатларни қилишлик билангина амалга ошмайди. Яни намоз ўқиш, фарзандларига чиройли тарбия бериш, ўзининг уй тегаракларини Исломий ан-аналарга асосан қуриш, рўза тутиш, закот бериш, бу каби ишлар Оллоҳга қасамки, унинг динига Нусрат-ёрдам бериш эмас. Оллоҳнинг динига ёрдам беришлик унинг калимаси ер юзида олий бўлишлигига, куфр калимаси эса йўқ бўлишлиги йўлида жамоий ҳаракат олиб боришликдир. Оллоҳни динига ёрдам беришлик, унинг ҳукмларини ер юзида тадбиқ бўлишлигига ҳаракат қилиб, уни оламга рисолат сифатида олиб чиқиш ва куфр вужудини Исломий ўлкалардан даф қилишликка ҳаракат қилишдир. Мана шу Ислом динига нусрат ёрдам беришдир. Бу йўлда албатта ҳар бир мусулмон тоқати ва қудрати етганича, кимдир тили билан, кимдир эса қуввати билан қодир бўлганича ёрдам беришга ҳаракат қилсин. Ушба нарсаларга ҳаракат қилиш Оллоҳнинг динига бўлган унинг берган нусрат ёрдамидир!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here