Вашингтон Сурия билан мулоқот ўтказиш шартларини эълон қилди

Вашингтон Сурия билан мулоқот ўтказиш шартларини эълон қилди

АҚШ Давлат департаментининг матбуот котиби Хизер Нойерт агар Сурия ҳукумати ўзининг қўл остидаги кимёвий қуролни очиққа чиқармаса Вашингтон Дамашқ билан музокараларга қайтиши мумкинлигини билдирди.

«Агар бизнинг шартларимиз бажарилса, бу ҳолат АҚШни Женева музокараларига қайтишга ундайди», деди АҚШ Давлат департаментининг вакили “Fох Nеwс” каналига берган интервьюсида.

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Маттис ҳам кечаги АҚШ, Британия ва Франция давлатларининг Сурияга уюштирган ҳужуми ортидан берган баёнотида бутун дунёни Женева жараёнини қўллаб қувватлашга чақириб ўтди.

“Бу ҳужум Сурия режимига қаратилган. Фақат энди маданиятлашган бутун дунёнинг БМТ тарафидан дастакланаётган Женева жараёнини қўллаб қувватлаш билан Сурия масаласига нуқта қўйиш учун дарҳол йиғилиш ўтказиш вақти келди”, деди Маттис.

Айни пайтда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли АҚШ Суриядаги ўз мақсадларини амалга оширгунга қадар у ердан ўз қўшинларини олиб чиқмаслигини маълум қилди. Ҳейли Россия билан муносабатлар жуда хавотирли эканини билдирар экан, Қўшма Штатлар ҳали ҳам яхши муносабатлардан умидвор эканлигини айтиб ўтди.

Бироқ, Ҳейлининг таъкидлашича, Агар Асад ақлини йиғиштириб олмаса,  АҚШ Сурияга яна зарба беришиши мумкин.

«Агар Сурия режими бизнинг қатъиятимизни синаб кўрадиган даражада аҳмоқ бўлса, биз босимни яна кучайтиришга тайёрмиз», «Мен эрталаб АҚШ президенти билан гаплашдим. У агар Сурия режими яна кимёвий қуролни ишга соладиган бўлса, АҚШ яна ҳужумга тутишга тайёр эканлигини билдирди», деди Ҳейли БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида.

Туркистон:

Россиянинг охирги вақтларда Суриядаги сиёсий жараёнларга киришиб бораётгани, АҚШнинг жиғига тегаётган эди. У бир неча маротаба “Астана”, кейинроқ “Сочи” конференцияларини ўтказди. Мухолифат кучлари билан Асад режими ўртасидаги кескинликларни бартарф этишда ўзи билганча, баъзи бандларида “Женева” шартномаларига зид ечимлар билан ислоҳотлар юргиза бошлади. Россия ўз талабларини рўёбга ошириш мақсадида, конференцияга ўз ихтиёри ёки АҚШнинг талаби билан иштирок этишдан бош тортган кучларга қарши ҳарбий ва сиёсий босимлар ўтказа бошлади. Унинг бу ҳаракатлари, АҚШнинг ўз манфаатлари асосида минтақада олиб бораётган стротегиясини шакллантиришда, жиддий зиддиятлар пайдо қила бошлади. Яъни, Рус авиацияси АҚШ кўрсатмаларига итоатда бўлган жангари тўдаларни ҳам ўққа тута бошлади. Путин режимининг бу ҳаракатларига қарши чиққан АҚШ сиёсатига карата руслар, “АҚШ террорчиларни ҳимоя қиляпти” деб оламга жар солишди. Охир оқибат Америка Асад режимини ракеталар билан ўққа тутди.

АҚШнинг кўзлаган мақсади, Россияни минтақадаги ҳарбий ва сиёсий таъсирини заифлаштириш, уни бутун дунё олдида ҳарбий ҳолатини заиф эканини исботлаб қўйиш, ва Сурияни ислоҳ қилишдаги барча сиёсий музокараларни “Женева” конференциясига қайтаришдир.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш