Эрдоған қайси сафда эканлигини аниқ баён қилди

Эрдоған қайси сафда эканлигини аниқ баён қилди

Туркия ҳукумати Вашингтон билан иттифоқдошлик, Россия билан шерикчилик ва Эрон билан ҳамкорликни маҳкам ушлайди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған пайшанба куни темир йўл лойиҳаси очилиш маросимида ушбу даъвони кўтариб чиқди. Унинг таъкидлашича, Хитой, Эрон ва Россия билан бўлаётган алоқалар Ғарб билан бўлаётган алоқаларнинг ўрнини боса олмайди.

“Биз АҚШ билан иттифоқчилигимизни ҳеч қачон бузиш ниятимиз йўқ. Айни пайтда Россия билан шерикчилигимизни ва Эрон билан ҳамкорлигимизни ҳам давом эттирамиз”, деди Эрдоған.

“Habertürk” ахборот агентлигининг бир гуруҳ журналистларга интервью берган АҚШ расмийси ҳам Туркия ва Америка раҳбарлари ўзаро муносабатларни ривожлантиришга интилаётганлигини билдирди.

“Буюртма юқоридан, яъни Трампдан келади. Туркия ва АҚШ бир ярим асрдан ортиқ даврдан буён НАТОдаги иттифоқдошлардир. Бу ҳолат ўзгаради ёки Туркия АҚШдан бошқасини афзал кўради, деб ўйламайман. Туркия ва АҚШ ўртасида кўплаб соҳаларда, хусусан террорга қарши ҳамкорлик давом этмоқда. Разведка маълумотларини алмашиш ва дипломатия борасида жиддий ҳамкорликлар қилинди. Тўғри, Туркия Россия билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда, лекин бу музокараларни иттифоқдошлик дейилмайди”, деди ўз номини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийси.

Шунингдек Эрдоған Сурия барча учун хавфсиз минтақага айлангунигача Туркия у ердаги мавжудлигини сақлаб қолишига урғу берди.

 “Асад режимини қўллаб-қувватлаётганларнинг барчаси хато қилмоқда. Шунингдек (ПЙД) террорчи ташкилотини қўллаб-қувватлаётганлар ҳам хатога йўл қўймоқда. Аммо биз охиригача бу икки ҳатога қарши туришда давом этаверамиз. Биз Сурия ва Ироқда бу ўйин тўхтатилишини ва юзлардаги ниқоблар туширилишини хоҳлаймиз”, дея қўшимча қилди Эрдоған.

Бироқ Эрдоған (ПЙД) террорчи ташкилоти, “Туркиянинг иттифоқдоши” АҚШ тарафидан қўллаб-қувватлаётганлигига, Асад режими эса “Туркиянинг шериги ва ҳамкори” Россия ва Эрон тарафидан қўллаб-қувватланаётганлигига, тўхталмади.

Туркистон:

Эрдоған шу кетишида давом этиб бораверса, тарихда иккиюзламачи, хоин ва мунофиқтабиат сиёсатчилар қаторида ёзилиб қолади!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш