Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар

Матбуот баёноти

 يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ 

«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар, Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир»

2018 йил 5 апрел пайшанба куни Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг 32­йиғини бўлиб ўтди. Йиғин сўнггида Россия Федерал хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари генерал Сергей Смирнов бундай деди: «Бизнинг фикримизча, Ҳизб ут­Таҳрир ал-Исломий ўз хатти­ҳаракатлари, мафкураси нуқтаи назаридан энг хавфли. Шунинг учун ҳам у террористик ташкилот, дея кўрилади».

Унинг таъкидлашича, Тошкентдаги йиғин давомида Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий билан кураш ҳаракатлари алгоритмини ишлаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинган.

«Бу – тегишли органлар, яъни у ёки бу мамлакат махсус хизматининг иш алгоритмидир», – дея аниқлик киритди Смирнов.

Генерал Смирнов бу гаплари билан кундан­кунга ривожланиб бораётган Ислом даъватини бостиришда Россиядаги сталинча жинояткор режимнинг нақадар ожиз эканини эътироф этмоқда. Бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Чунки исломий даъват – эзгулик рисоласини бутун дунёга улашишга ҳаракат қилаётган россиялик мўминлар қалблари тўридан жой олган бўлиб, ҳатто куфр зулматида юрган россиялик юзлаб ва минглаб инсонлар ҳам Аллоҳнинг динига тўп­тўп бўлиб кириб келмоқдалар. Рус режими Ислом ақидаси нурини тўсишга бўлган уринишларида омадсизликка юз тутган экан, Смирновнинг бунақанги қирғин, таҳдид ва террор техникаси билан мақтаниши кулгили ҳолдир.

Олам ўтмишда йирик ҳарбий иттифоқлар тузилишига ҳам гувоҳ бўлган. Масалан НАТОга қарши курашиш учун тузилган Варшава шартномаси каби. Бироқ генерал Смирнов Ҳизб ут­Таҳрир мафкураси жуда ҳам хатарли эканини айтар экан, бу билан унинг ўзи ҳам, жинояткор сталинча режимдаги унинг ҳамкасблари ҳам – гарчи коммунизм зулматидан капитализмнинг бузуқлигига ўтишган бўлса-да – борлиқ, ҳаёт ҳақида соғлом ақидага эга эмасликларини тан оляпти. Чунки ушбу ҳар иккала система ҳам ботил асосга қурилган бўлиб, ўргимчак тўридан ҳам заифдир. Агар уларда бир озгина ақлий ва фикрий ҳужжат бўлганда эди, ҳужжатга қарши ҳужжат билан курашишган бўларди. Бироқ улар ўзларидан аввалги тоғутлар сингари ҳужжатга қарши ҳужжат билан эмас, балки қотиллик, зулм ва таъқиблар билан қарши курашишмоқда. Ушбу исломий ақида Аллоҳнинг нақадар ажойиб неъмати бўлгани боис, анави кимсалар ушбу ақидамизга ва унинг покдомон фарзандларига қарши макр-адоват қилиш сари бир-бирларини чорлашмоқда.

Маълумки, ШҲТ ташкилотига аъзо давлатлар аҳолиси жаҳон аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Шундай экан, ҳақли бир савол туғилади: наҳотки исломий ақида айни давлатлар бутун куч­қудратини сафарбар қиладиган даражада хавфли бўлса? Биз биламизки, Ҳизб ут­Таҳрир сон­саноқсиз қўшинга, авианосецларга ҳамда ўнлаб ва юзлаб миллиард долларлик ҳарбий бюджетга эга эмас. У ҳолда, нега булар – Аллоҳ Азза ва Жаллага бўлган имонидан ҳамда Унинг дини йўлида молу жонларини фидо қилишдан ўзга қуроли бўлмаган – Ҳизб ва унинг покдомон фарзандларига қарши бунчалар макр­адоват қилмаса?!

Энг ёмон ва алам қиладиган нарса – Қирғизистон ва Қозоғистондаги ҳамда 2017 йил июнда айни ташкилотга аъзо бўлган Покистондаги ўзларини мусулмонлар ҳукмдорлари деб даъво қилаётган кимсаларнинг «терроризмга қарши кураш»га зўр иштиёқ билдиришаётганидир!

Бу разил кимсалар ўзларидан олдинги ўтган тоғутларнинг қисматидан ибрат олмаяптилар:

 أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَيَنظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَانُوا أَكْثَرَ مِنْهُمْ وَأَشَدَّ قُوَّةً وَآثَارًا فِي الْأَرْضِ فَمَا أَغْنَى عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَكْسِبُونَ 

«Ахир улар ер юзида сайру-саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини (улар қандай қисматга йўлиқишганини кўрсалар бўлмайдими)?! Улар булардан кўра кўпроқ ҳамда куч-қувват ва ердаги осори атиқалари жиҳатидан зўрроқ эдилар. (Аммо) уларга топган (молу-дунёлари ҳам, куч-қувватлари ҳам) асқотгани йўқ» [Ғофир 82]

Эй Ислом Уммати!

Бу хушхабардан шодланинг. Ўзингиз кўриб турибсизки, замонамизнинг энг зўравон кофирлари ҳам сизнинг еру осмонни ушлаб турган ҳақ ақидангиз олдида ҳеч қандай куч-қудратга эга эмасликларини тан олишяпти. Шундай экан, келинг, Ҳизб ут­Таҳрир аъзолари билан биргаликда ҳаракат қилиб, динимизга ёрдам берайлик ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилайлик. Токи, Ислом қуёши узоқ вақт зулматларда қолган башариятга зиёсини таратсин, Аллоҳнинг изни ила, Исломнинг адолат ва раҳмат сояси остида шод­ҳуррамлик тонги отсин.

 وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ 

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 21]

 

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш