Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати раҳбарлари учрашишди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати раҳбарлари учрашишди

 Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Заркент қишлоғида Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси полковник Уларбек Шаршеев ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаевнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Knews” хабар қилди.

 Музокаралар давомида чегара хизматлари раҳбарлари давлат чегарасининг Қирғизистон-Ўзбекистон участкасидаги вазиятни муҳокама қилишди. Томонларнинг фикрича, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара маҳкамалари томонидан аввал эришилган алоҳида протокол қарорлари тўла ҳажмда бажарилмаяпти ва қирғиз-ўзбек муносабатларининг янги даражасини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилиши лозим.

 Шундан сўнг икки республиканинг чегара делегациялари Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Акси тумани Мамай қишлоғидаги воқеа жойига келишди, бу ерда чегара туманлари маъмуриятлари раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари билан 7 апрель куни юз берган воқеа жойи кўздан кечирилди.

 Шу билан бирга, Қирғизистон томони 2018 йилнинг бошидан бери қирғиз-ўзбек давлат чегарасида ўзбек ҳарбий хизматчиларининг қурол қўллаши билан юз берган икки ҳодисага Ўзбекистон делегацияси эътиборини тортган.

 Учрашув давомида томонлар чегара нарядлари томонидан қурол қўлланилиши энг сўнгги чора экани, шунинг учун чегарачилар кўриб турганида давлат чегарасини бехосдан бузиш ҳолати юз берганида, ҳарбий хизматчилар томонидан қурол қўлланиши қатъий тақиқланганини таъкидлашди.

 7 апрел куни Мамай қишлоғида рўй берган ҳодисани барча томонлама суриштирувдан ўтказиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳи ташкил этилди, унинг таркибидан Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти бўйича ва Ўзбекистоннинг Шарқий йўналиш бўйича чегара вакиллари, шунингдек, чегараолди ҳудудлар туман маъмуриятлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, прокуратура ва кадастр хизматлари раҳбарлари жой олди.

 2018 йил апрел ойининг учинчи ўн кунлигида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакиллари аппаратларининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиш режалаштирилган, унда чегараолди ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.

 Чегара маҳкамалари раҳбарлари амалий учрашув якунлари бўйича баённома имзолашди, унда чегара масалалари бўйича ҳукуматлараро Келишувларга қатъий риоя этиш, уни амалга ошириш, икки давлат чегара маҳкамалари раҳбарлари томонидан аввал эришилган қарорлар ва келишувларни бажариш мажбурияти бор.

Туркистон:

Ўзбекистонда кўзбўямачилик лоиҳаси билан олиб борилаётган инқилобий ислоҳотларнинг ҳақиқий башараси очилиб боряпти. Мирзияев бошлаган инқилоб ҳаракат аслида Каримов режимининг қуввати бўлган етакчи гуруҳ вакиллари томонидан уюшган ҳолда, атайин олиб борилмоқда. Бунга далил сифатида Инаятовни МХХ етакчилигидан кетиши билан сенатдан ўрин берилиб, дахлсизликка эга бўлганинини келтириш мумкин. Шу кунларда Инаятовга президент томонидан Ўзбекистон бўйича балиқ ишлаб чиқариш соҳасини назорат қилиш вазифаси топширилди. 2017 йил январ ойида, Каримов режимининг таянч фигураларидан яна бири бўлган Рустам Азимовга мамлакатнинг товуқ хўжалигининг назорати топширилганида, президентнинг ўзи шу соҳани ривожлантириш учун ҳар бир фуқоро 100 тадан товуқ сотиб олишни деярли буюрган эди. Демак режим ўзини ўзи реобилитация қилиб, янги кўриниш олиб боряпти!

Ўзбек режими вакиллари миллиардлаган долларларни ўзлаштириб олишди. Энди Мирзияев мамлакатда етарли обруйга эга бўлиб олиши учун ана ўша кимсалар миллионлаган долларларини сарфлаб бўлса ҳам, хотиржамликларини ва миллиардларини сақлаб қолишмоқчи. 45 кунда Жиззахдаги Қирғиз қишлоғини таниб бўлмайдиган даражада реконструкция қилиб юбориш каби ишларга оз мунча харажат кетган эмас. Мирзияевнинг мамлакат бўйлаб бу каби таинсиз харажатлари жуда кўпайиб боряпти. Шуларнинг барчаси, ўша эски режим вакиллари томонидан, янги режимни ҳам ўз қўллари остида ушлаб қолиш эвазига дастаклаб бориляпти.

Шу билан бир қаторда, мамлакат фуқороларига ҳам эркинликка ўхшаш сунъий ҳолатлар пайдо қилиб бориляпти. Албатта бу назорат остидаги эркинликлар муайян миқдорда чагараланган. Режим МХХ босими ва назорати остидан, вақтинча ҳокимият админстрацияси қўли остига ўтказиб туриладиган бўлди. Бу эркинлик, аввалом бор фақат халқаро сиёсатни хотиржамлиги учун керак. Лекин Ғарб Мирзияев режимидан Европадаги ғарбпараст мухолифот кучларини мамлакатга қайтариш билан ислоҳотларни давом эттиришни таклиф қилаяпти. Бу талаблар Мирзияев режими учун ўта хавфли эканлиги боис етакчи гуруҳ бу йўлга бора олмайди. Шунинг учун Мирзияев яна хавфсизлик масаласини аввалги ўринга олиб чиқишга мажбур бўлади. Бу ишларда Инаятов сингари тажрибали ва таъсирли шахсларнинг роли катта!

Бундан ташқари Мирзияев Қирғизистон ва бошқа қўшни давлатлар билан ўзаро иқтисодий ва сиёсий муомилаларни ҳам жуда илдамлик билан кучайтириб боряпти. Лекин чегараларни ҳаддан ташқари очилиб кетиши ҳам хавфсизликка таҳдид солади. Шунинг учун энди Мирзияев реформаларини бир оз секинлаштириш билан хавфсизлик масаласини яна кучайтиришга киришади. Бунинг учун у Каримовнинг 16 феврал воқеъаси сингари услублардан фойдаланишдан ўзга чораси йўқ. Кечаги чегарада бирин кетин икки Қирғиз фуқоросининг отиб ўлдирилиши ҳам, хавфсизлик маслаҳатчиси Т Мамитов айтганидек “инсоний тасодифий фактор” эмас….

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш