Ўртача нафақа атиги 270 сомоний, бу маблағ билан яшаш мумкинми?

673
0

Ўртача нафақа атиги 270 сомоний, бу маблағ билан яшаш мумкинми?

Тожикистонда ёши улуғлар  ва ногиронлар нафақаси 270 сомоний 60 дирам (тақрибан 30 доллар) ташкил этади. Охирги бир  йил мобайнида   нафақанинг ўртача ҳажми  3 сомонийга камайтирилган. Бу ҳақида нафақа ва ижтимойи суғурта агентлиги раҳбарининг муовини Назокат Одиназода маълум қилди.

Назокат Одиназодага кўра, мамлакат бўйлаб энг кўп нафақа эгалари мамлакат пойтахти Душанбе шаҳри ва Тоғли Бадахшон мухтор вилояти турғунлари бўлиб,  улар 370 сомоний 15  дирамгача пул олишади. Ўртача нафақа Хатлон ва Суғд  вилоятларига ва марказга тобеъ туман аҳолиси учун белгиланган. У ердаги нафақага лоиқ фуқаролар  давлат бюджетидан 255 сомоний 70 дирам пул олишади. Агенлик маълумотига кўра, ўтган йили нафақахўрлар учун  2 миллиард 439 миллион доллар ажратилган. Айни  дамда Тожикистондаги нафақахўрлар сони 665 минг 78 кишини ташкил  қилади.

Ўтган йили  Тиббий ташхис хизмати томонидан 75000 ногирон нафақахўрлар ишини қайта кўриб чиқилди ва 12687 ногирон  ишга  яроқли деб топилиб нафақадан маҳрум этилди.

Назокат Одиназоданинг фикрига кўра,  нафақа  ҳажми тўғрисидаги маълумот хусусий бўлиб уни фақат ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари сўраб  суриштириш ҳуқуқига эга холос.

“Ҳамиша бизга бир савол билан мурожаат қиласизлар.  Нуқул шуни сўрайсизлар: ким пулни кўп олади? кимнинг нафақаси энг юқори? Сизларга бу ҳақида маълумот бермаймиз,  ҳатто ёзма равишда минг бора қизиқсангиз ҳам саволингиз жавобсиз қолади. Куч органларидан ташқари хеч кимса бундай савол беришга ҳақли эмас. Ҳужжатларни фақат орган ходимлари суриштиришга ҳаққи бор холос. Ҳар қандай нафақа миқдори давлат қонуни асосида белгиланади. Тожикистонда фақат ижтимойи суғурта Агентлиги нафақа белгилайди ва ҳар бир иш қонун доирасида бажарилади”, дейди Одиназода.

Ўртача нафақа миқдори Тожикистонда бошқа собиқ  Совет Иттифоқи давлатлари ичида энг паст ҳисобланади. Масалан Эстонияда нафақа миқдори 434 доларни ташкил қилади ва бу кўрсатгич Тожик нафақахўрларининиг нафақасидан 15 маротаба ортиқдир. Эътироф этиш жоизки, Тожикситонда ўртача  маош миқдори ҳам собиқ Иттифоқ давлатлари орасида энг паст қилиб белгиланган.

Нафақахўр қариянинг 270 сомоний билан оилани таъминлаши амри маҳол. Тожик урфу одатларига кўра, (Исломга уйғйн равишда) кексайган ота-онани парваришлаш фарзандлар зиммасига ўтади. Аксарият тожиклар шу анъанага риоя  қилган ҳолда, Ота-она парваришига қаттиқ эътибор қаратадилар.

Аммо маълумотларга караганда айни дамда Тожикистонда 14та кариялар уйи ва ногиронлар  интернатлари мавжуд бўлиб, унда 1000 ортиқ қаровчиси йўқ отахон ва онахонлар кун кечиришади. Бундай икки ой илгари давлат қонунчилигига ўзгартиришлар киритилди ва  янги қонун лоиҳасини эълон қилинди. Унга кўра, Ота-онасини парвариш қилишдан бош тортган фарзандларга 3 йилга қамоқ жазоси белгиланган.

Бу мақолани ўқиб юрагим эзилди, кўзларим ёшланди.  Ким айбдор?

Аллоҳи Таоло айтади:

  • ( Эй инсонлар),сизларга не бир мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса- гуноҳ сабабли (етур)    [42:30]

Демак   қора кунларнинг бошимиздан аримаслигига ўзимиз сабабчимиз.

Айни муаммо  адолатсизлик ҳукмрон бўлган Уммат дардининг  бир  кўриниши  холос. Қуръону Суннатдан узоқлашган, тариқатга бепарво, лоқайд, ғофил,  фикрлашдан тўхтаб қолган, кимлигини ёддан чиқарган, азиз Муаллими Расулаллоҳ (с.а.в.)дан ибрат олишни унутган Умматнинг аҳвол шундай бўлиши табиий.

Шариат  Ота-Оналар хусусида нима  дейди?

Расулаллоҳ (с.а.в.) дедилар:

 إِنَّ مِنْ إِجْلَالِ اللَّهِ : إِكْرَامَ ذِي الشَّيْبَةِ الْمُسْلِمِ

“Ёши улуғ мусулмонни сийлаш Аллоҳни улуғлаш жумласидандир”. (АбуДовуд, Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилган)

Улуғларни  ҳаққини  поймол этдикми, демак биз Яратувчимизга хиёнат қилибмиз. Қайтаришга ҳожат бўлмасада яна бир бора айтамиз. Модомики, биз асл-наслимиздан узоқлашлар, эканмиз дин душманлари  оч йиртқич ҳайвонлар каби бизга ташланишди. Кошкийди, шу билан кифояланишса. Тобора ўз зулмини кучайтириб, қонунларини жорий этиб,  ҳаётимизни оғуга айлантиришди.

Куфр низоми бошдан оёқ ботил, яроқсиз система  бўлганлигин сабабли инсон бошига фақат бахтсизлик келтиради.

Тожикистон ҳам бошқа учинчи олам давлатлари қатори мустамлакачи мамлакатлар тасарруфи остида қолган. Халқи қашшоқлашиб, давлат бошидаги хоин раҳбарлар айби билан яшаш тарзи тобора тубанлашиб бормоқда. Нафақасини кам миқдорда белгилаб, яна  агар фарзандлари парвариш қилолмаса уларнинг  зиммасига айблар юклади.

Аллоҳ  Таоло инсонни маҳлуқлар орасида энг азиз ва мукаррам ақл соҳиби қилиб яратди. Бугунги кунда асли ҳилқатимиздан фарқли ўлароқ бандалар, хоссатан  Мусулмонлар иззатига, шарафига, шаънига, нафсига, ору-номусига тажовуз авжига чиқмоқда. Жаҳолат қурбонига айланган Уммат куфр системаси қўлидаги  манфаат асбобига  айланган. Бири олиб бир қўяди, ўз фоидаси пайида бўлган Уммат ҳаққига хиёнаткор раҳбарлар қўл остидаги инсонлар моддий ва маънавий жиҳатдан азобланмоқда.

Бу оламда  (ҳам ) адолат борми ўзи? Ахир биз ҳам тирик жонмиз, бу дунёда инсоннинг нафси бор бўлиб, у ҳам осуда ҳаёт, фаровон, меҳру-мурувватли тўлақонли ҳаёт кечиришни хоҳлайди-ку. Ҳолбуки инсонни Аллоҳ азиз қилиб яратди! Қани ўша азизлик?! Шахсан мен кўрмадим. Ҳаётга жудаям яхши муносабат билдириб, ҳамма ҳақида яхши гумон қилсам-да, кўзларим фақат фужур тўла, адолатсизлик билан лиммолим ҳаётни кўрмоқда. Бундай бўлиши мумкин эмас, Яратувчининг  ер юзида ворислари бўлишлиги шарт. Бандалар азизлигини муҳофаза қилган, меҳру шафқат билан бошқара оладиган бир Раҳбар бўлишлиги зарур. Демак, биз фикрий жиҳатдан қолоқлигимиз сабабли залолат  тузоғига  илиндик.

Қани ўша Раҳбар?

Турли вилоятлардан вакил сифатида келиб, жамланиб, Султон ишларини муҳосаба  қиладиган ва унинг камчилигини кўрсатиб, уни тўғри йўлга  йўналтирадиган Шўро Мажлиси қани?

Оддий аҳоли орасидан вакил ўлароқ қозига  мурожаат қилган ва у оят-ҳадисдан шаръий ечим истинбот қилиб оммага эълон қилган Қозии қуззо қани?

“Эртага яшаш насиб этармикан? Бугун Уммат ҳаққига хиёнат қилмадиммикан? Бугун менинг салтанатим остида ким оч тонг оттириб мендан Яратувчига шикоят қилган экан?”- дея кўзидан ёш оқизиб, истиғфор билан тонгни қаршилаган Одил Султон қани?

Бу гапларни айни дамда оддий халқ вакилига айтсангиз, гўё ширин эртак тинглаётгандек бўлади. Ҳолбуки тарихда айнан шундай Саодат йиллари  бўлиб ўтган. Ўша даврда хотиржалик ҳукм сурилган, бир давлат сояси остида турли дин вакиллари адолат билан бошқарилган.

Саҳобаи киромлар улуғ илоҳий башоратни, икки  олам саодати кафолатини минглаган километр йўл босиб бизгача олиб келди, Аллоҳ изни  ила бандалик вазифаларини  адо қилдилар. Муборак  Ислом динини бизга омонат сифатида топширишди.

Биз нима қилдик? Тарихда тоғу тошлар оша, машаққатлар билан бизгача етиб келган Неъмат ҳаққини зоеъ қилдик!  Саҳобалар, тобеинлар узоқ йўл  босиб дин етказишди,  биз эса ҳатто қўшнимизга олиб кира олмаймиз!

Қўшнисини ҳақ йўлга чақира олмаган шахс, ўзига раво кўрган нарсасини бошқа мусулмонга раво кўрмаган инсон мўмин бўла оладими? Бўйнимиздаги  масъулиятини адо қилмасдан, жаннатдан умидвор бўламизми?  Қайси амализ учун уялмасдан Худодан жаннат сўраймиз? Мусулмонлар ўз вазифасини унутиб, амру маъруф ва наҳи мункардандан бош тортиб,  раҳбарларни ҳақга даъват қилмай туриб, Амир Ҳамза (р.а)дек мақомга сазовор  бўла оладими?!

Ота-оналар Шўро давридаги машаққатларга сабр-бардош  қилиб, қарилик чоғида, белидан, қўлидан қуввати  кетган даврида, охиратни эслаб, дуо-зикр, истиғфор билан тонг оттириш ўрнига, “Эртага неварамни нима билан боқаман?” деган хаёл билан кун кечиради.

Худодан қўрқмайсизми?!  Оталарни биз парваришлашимиз ўрнига, пенсияларига муҳтож бўлиб ўтирсак! “Иложим  йўқ, иш йўқ, пул йўқ, нима қилай, мажбурман”- деясизми?

Агар ҳозирдан  эс-ҳушингизни йиғиб олиб, ҳаққоний Иззатингизни қайтариш учун ҳаркаат қилмасангиз, эртага  авлодингиз аҳволи бундан баттар бўлиши табиий! Отангизга раҳмингиз келмаса, авлодингизга, охиратингиздаги аҳволингизга раҳмингиз келсин.

Динни ҳаётга қайтаринг, Адолатни қайтаринг, инсофни қайтаринг. Бир буюк давлатни барпо қилишлик билан бандалик вазифангизни бажаринг!

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here