Саудия Арабистонида “Мўътадил Ислом” ислоҳотлари давом этмоқда

611
0

Саудия Арабистонида “Мўътадил Ислом” ислоҳотлари давом этмоқда

Саудия арабистони валиаҳд шахзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг мамлакатда мўътадил Ислом лойиҳасини кенг миқёсда ривожлантириш ташаббуси жадал суратда давом этмоқда. Ушбу ташаббуслардан навбатдагиси мамлакат пойтахти Риёд шаҳрида “baloot” ўйини сифатида танилган карта ўйини учун казиноларнинг очилиши бўлди. Ҳатто бу ўйинга тарғиб қилиш учун, яхши ўйнаган карта соҳибига мукофот ҳам белгиланди. Биринчи даражали ўйинчига 500 000, иккинчи даражали ўйинчига 250 000, учинчи даражали ўйинчига эса, 100 000 Саудия риёли миқдорида мукофот қўйилди.

Шуниси эътиборга моликки, казинодаги карта ўйинларида Каъбанинг имомларидан бири Адил ал-Калбаний ҳам иштирок этди. Каъба имомининг ўйин столида қўлларида карта билан тушган суратлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Шунингдек, бироз аввал эса, давлат армияси воситасида Саудиянинг жуда кўп ўқув юртларидан дарслик китоблари йиғиштириб олинди ва унинг ўрнига 35 миллиондан ортиқ  янги китоблар тарқатилди. 10 кун давомида мактаб ва мадрасалардаги икки юз миллион китобларни алмаштирилиши кўзда тутилган.

Хабарларда айтилишича, мутахассис қўмита тарафидан янги китоблардаги Исломий фикрларга чуқур ўзгартириш киритилган. Ислом динининг жуда кўп жиҳатлари, ҳатто Хулафои Рошидинларнинг ҳаётлари ҳақидаги қиссалар ҳам олиб ташланган. Жиҳод ва қасос ҳақидаги оятлар ўрнини “бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, тинчлик ва тотувлик” номли дастурлар эгаллаган.

Туркистон

Саудия Арабистони бир неча ўн йиллар мобайнида, ўқув юртларидаги таълим программасини жиҳодий ҳаракатларни пайдо қилиш йўналиши (программаси) асосида олиб борди. Шунингдек, Саудиядаги таълим йўналиши, фиқҳдан истинбот қилиш услубларини бузиш ёки мазҳабларни деярли инкор қилиш томон йўналтирилди. Талабаларга “Шиа мусулмонларини ҳаммаси кофир, улар яҳудийлардан ҳам хавфлироқ” деган тушунча асосида таълим берилди.

 Ўша йилларда куфр олами хоссатан АҚШ ва Англия оламда жиҳодий ҳаракат ва ташкилотлар пайдо қилиб борар эди. Инсон тушунчасига кўра ҳаракатланишини эътиборга оладиган бўлсак, Саудлар куфрнинг мусулмонлараро урушлар пайдо қилувчи стротегик манфаатларининг бир қисми бўлиб хизмат кўрсатиб келяпти! Бугунги кунга келиб оламий сиёсат стротегияси ўзгариб, ўзлари дастаклаб келган барча жиҳодий ҳаракатларнинг кўп қисми айнан ўзлари томонидан нишонга олина бошлади! Уларни қириб юборишдан аввал, умматни шу қирғинга ақлан тайёрлаб олишмоқчи! Саудларнинг янги таълим программаси куфрнинг шу мақсади томон йўналтирилди. Уни “мўътадил, ананавий…” деб номлаб олиш билан маноси ўзгармайди. Куфр олами билан ҳамкорлик қилаётган мусулмонларнинг бу йўналишининг номи битта манони англатади, у ҳам бўлса “хоинлик, осийлик”дир. Оллоҳ сақласин!  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here