Смирнов Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасини энг xавфли ташкилот дея сифатлади

520
0

Смирнов Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасини энг xавфли ташкилот дея сифатлади

2018 йил 5 апрел куни Ўзбекистон пойтаxти Тошкентда бошланган Шанxай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмаси йиғилишида Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасига қарши кураш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақида Россия Федерал xавфсизлик xизмати (ФСБ)нинг биринчи ўринбосари Сергей Смирнов маълум қилди.

ШҲТ минтақавий аксил-террор тузилмасининг 32 мажлисидан сўнг журналистларга маълумот берган генерал Смирнов Ҳизб ут-Таҳрир Исломий уюшмаси ШХТга аъзо давлатларнинг xавфсизлигига жуда катта таҳдид туғдирувчи ташкилот эканлигини таъкидлади ва унинг фаолиятига қарши курашиш учун маxсус намунали иш тизими яратилганлигини билдирди.

“Ҳизб ут-Таҳрир ҳатти-ҳаракатлари ва тарғиботлари жиҳатидан бизга кўра ўта xавфли ташкилотдир. Шунинг учун биз унга алоҳида эътибор қаратамиз. Лекин бу бошқа террористик гуруҳлар билан шуғулланмаслигимизни англатмайди”, деди йиғилишга раислик қилган Симирнов.

Йиғилиш чоғида Ҳизб ут-Таҳрир Исломий уюшмасига қарши кураш алгоритмини яратиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини таъкидлаган Симирнов “Бу ваколатли органларнинг алгоритми, яъни у ёки бу давлатнинг маxсус разведка xизмати алгоритмидир”, дея қўшимча қилди.

Смирновга кўра, ШҲТ минтақавий аксил-террор тузилмасининг устида турадиган доимий ишчи гуруҳи ташкил этилган. Бу гуруҳ айрим мамлакатларда (Ҳизб ут-Таҳрир бўйича) фаолият юритаётган шаxсларни аниқлашда махсус xизматларнинг ишлаш усуллари билан шуғулланади. Рўйхат тузилади ва бир ёки бир неча ҳудудларда муаййан шаxслар ҳаракатлари устидан тегишли маълумот базалари яратилади

Йиғилишда Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон махсус хизматларининг мутасаддилари иштирок этди.

Туркистон:

Ҳизб ут-Таҳрир Исломий, сиёсий уюшмадир! Мақсади, Ислом динини ҳаётга мабда (тузум) сифатида қайта олиб келиш!  Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг Маккадаги олиб борган фаолиятлари Исломни ҳаётга қайтаришнинг ягона тариқати бўлганлиги сабабли Ҳизб ут-Таҳрир ўз фаолияти учун шу тариқатни асос қилди! Шунинг учун Ҳизб (жамоа) сифатида ҳар қандай моддий ҳарбий фаолиятлар билан шуғулланишни инкор қилади.

Тариқатга мувофиқ, Ислом ҳаётга Халифалик давлати шаклида қайтиб келади. Халифалик давлати эса, фақат уммат йўли билан барпо этилади. Фақат исломий мабдаий фаолият олиб бораётган Ҳизб сиёсий ва фикрий кураш олиб бориш билан Умматни уйғота олади. Тўғри йўлдаги сиёсий ҳизбгина, Умматни ўз зиммасидаги мажбуриятини бажариш сари етаклай олади!

Куфр олами ҳар хил исломий қувватларни бир бирига қарши йўналтириш билан ва жамоатчиликда “ҳар қандай исломий уйғунлашишда жамият учун хавф хатар мавжуд” деган фикрни уйғотиш билан мабдаий Исломга қарши билвосита матбуот уруши олиб бормоқда. Исломий юртлар етакчиларини ўз томонларига оғдириб олиб, улар воситасида мусулмонларга зулм ўтказиш, исломий ташкилот ва жамоалар номидан қўпорув амалиётлари уюштириш… каби услублар билан курашиб келади. Улар шу кунгача Ҳизб ут-Таҳрирни ҳатто салбий образ сифатида ҳам ўз матбуотлари орқали намоён этилишидан қаттиқ тақиқлаб келишди. Негаки, ҳозирча жамиятда фақат Ҳизб ут-Таҳрир Исломни ўз фикрат ва тариқатига боғлаган ҳолда Мабда сифатида кўтариб чиқмоқда. Демак юқоридаги каби куфр ташкилотлари халқаро сиёсат стротегиясига мувофиқ, Пайғамбаримиз с.а.в. суннатлари билан собит бўлган Исломий тариқатга қарши ҳаракатда давом этишяпти. Уларнинг Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган исломий мабдаий мафкуравий курашига қарши қўллаётган барча унсурлари ярамай қолди. Энди куфрнинг ўзи бевосита Ҳизб билан очиқ кураш майдонига чиқишга мажбур бўляпти. Буни, Ҳизбга қарши очиқ матбуот воситасида ва бошқа оламий ташкилотлар воситасида кураш эълон қилинганидан билиб олсак бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here