“Анъанавий Ислом” ҳақида саволга  жавоб

518
0

“Анъанавий Ислом” ҳақида саволга  жавоб

Ассаламу Алайкум Туркистон сайти ходимлари. Сизларга “Анъанавий Ислом” ҳақида савол бермоқчи эдим.

Савол: Бугун куфр олами Ислом ва Мусулмонлар билан курашиш учун “Ананавий Ислом” лойиҳасини тиқиштирмоқда. Бу билан Ислом Умматини чалғитиб, заҳарлаб, Умматни иккига бўлиб, бир бирига карши кўйиш режаси асосида иш олиб боришмоқда. Мақсадлари тўғри Исломга чақирувчиларни халқ базасидан ажратиб ташлашдир. Анъанавий Исломни воқесини тиниқроқ тушунтириб беринглар? Токи мусулмонлар бу заҳарли оғудан огоҳ булишсин?

Ва алайкум ассалом

Жавоб:  “Мўътадил (анъанавий) Ислом” оламий куфр системасининг, мабдаий Исломга қарши навбатдаги лоиҳасидир. Мабдаъий Ислом – ўзидан фикрат ва тариқат келиб чиқадиган ақлий ақидадир. Исломий фикрат – ҳаётимизда учрайдиган барча муаммолар учун Оллоҳ томонидан берилган ечимлардир (шаръий ҳукмлар баёнидир). Исломий тариқат – фикратни ҳаётимизда мавжуд бўлиб туришини кафолатловчи шаръий ҳукмлар баёни. Яъни, жамиятдаги барча ношаръий ҳатти ҳаракатларни, шаръий ҳукмлар асосида бартараф қилиб бориш учун, Оллоҳ томонидан белгилаб берилган шаръий ҳукмлар баёнидир. Шунингдек Исломни ҳаётга қайтариш йўлини белгилаб бериш учун баён қилинган шаръий ҳукмлар ҳам тариқатдандир.

Исломни қуруқ фикрат ёки қуруқ тариқат сифатида кўтариб чиқиб бўлмайди. Чунки ҳар бир фикратни албатта бирор тариқатга боғлаш керак. Акс ҳолда жамият пайдо бўлмайди. Яъни, одамлар ўрталаридаги алоқалар қайсидир фикратга мувофиқ шакллантирилади. Шаклланган фикрат эса, бирор тариқат асосида ҳимоя қилиниши керак. Масалан, одамлар ўртасида ўғирлик каби жиноят содир бўлса, куфр фикратлари ҳам, исломий фикрат ҳам бу жиноятни қоралайди ва уни жамиятдан бартараф қилиш керак бўлган унсур деб баҳолашади. Ўғрига нисбатан кўрилиши керак бўлган жазо чоранинг баёни эса, шаръан ҳаром бўлган бу жиноятга нисбатан кўрилаётган ношаръий куфр тариқатига мурожат қилишга ундайди. Демак муаммо жиноятга нисбатан муносабатдан эмас балки уни жамиятдан бартараф қилиш тариқатидан келиб чиқаяпти. “Мўътадил Ислом”, куфр томонидан айнан шу мақсад билан ишлаб чиқилди.

Шунга кўра, “мўътадил Ислом” мабдаъий Исломга қарши шаклланиб бораётган куфр лоиҳасидир. У шахслар ёки ҳизблар ва жамоъаларга қарши ишлаб чиқилган эмас, балки айнан Исломга қарши уюштирлаётган улкан куфр лоиҳаси! Унинг “ананавий Ислом” деган номи ҳам шунга далолат қилади. Бу лоиҳа, қарийб бир аср куфр қўли остида шаклланиб, урф (анъана)га айланиб қолган Ислом умматининг куфрга итоаткорлик ҳолатини сақлаб қолиш, уни исломий мабдаъий инқилобий ўзгариб боришини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилди. Баъзи исломий шахс ёки жамоалар куфр найрангларига алданиб, гўёки бирор ҳизб ёки исломий жамоаларнинг бирор феъли ёқмаётганини рўкач қилиб, унга қарши кураш олиб бормоқда. Куфр системаси унга молиявий ва бошқа ёрдам ва шароитлар пайдо қилиб беряпти. Аслида у Ислом мабдаъсига қарши курашяпти. “Мўътадил Ислом” лоиҳаси бу ҳизб, ташкилот ёки бирор жамоъа эмас, у куфр фикрий етакчилиги йўналтириб бораётган фикрий робитадир. Унинг вазифаси, умматни куфрга итоат қилишини жамият орасида сабр деб баён қилиб, куфр ва бузуқчиликларга бепарво, тақвосиз ва журатсиз мусулмонлар муҳитини сақлаб қолиш ва кучайтиришдан иборат. Шунинг учун биз мусулмонлар куфрнинг бу лоиҳасига “мен аъзо эмасман” деб хотиржам бўлишимиз мумкин эмас. Чунки унга ҳеч ким расман аъзо бўлмайди. Фақат олиб бораётган иш ҳаракатларимиз, даъват ва курашларимизни тафтиш қилиб боришимиз зарур. Билиб ёки билмай Исломий мабдага қарши олиб бораётган ҳар бир ҳаракатимиз куфрнинг “мўътадил Ислом” лоиҳасига хизмат қилади!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here