Толибон “ИШИД”га уруш эълон қилди

Толибон ИШИДга уруш эълон қилди

 Афғонистоннинг Толибон ҳаракати “ИШИД” гуруҳига уруш эълон қилди. Бу ҳақда толиблар баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда афғон оммавий ахборот воситалари маълум қилди.

 Толибон баёнотида айтилишича, “ИШИД бу замонавий харижитлар (муртадлар), бешафқат иймонсизлар ва ёлланма жангарилар гуруҳи бўлиб, адоват ва нифоқ солади. Афғонистон суннийлари, шиалари ва исмоилийларини бир-бирига гиж-гижлаб бирдамлигини барбод қилишга интилади, имомларни ўлдиради ва муқаддас Ислом динини дунё олдида обрўсизлантиради”.

 Баёнотда таъкидланишича, уруш эълон қилишга “ИШИД” жангарилари томонидан Жаузжон вилоятидаги Дарзоб уездининг босиб олиниши сабаб бўлди. Бу ерда харижитлар гуруҳи оғир жиноятлар содир этиб, 20 нафар асирга тушган мужоҳидни ўлдириб ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринган.

 Хабарда таъкидланишича, Толибон барча тарафдорларини “бундан-буёғига Афғонистоннинг барча жойида ИШИДни қилган ишига яраша жазолаш ва мужоҳидлар учун ўч олишга чақирган”.

Туркистон: 

ИШИД қандай қилиб қисқа фурсат ичида Авғонистонга кириб келди-ю, қандай қилиб АҚШ енга олмаган Толибон ҳаракатига қарши тура оладиган ҳарбий қувватга эга бўла олди?! У қайси чегара орқали Авғонистонга кириб келди? Ҳарбий техника ва қуролларини чегарадан қандай олиб ўтди? Мақсади нима? Наҳот бу саволлар Толибонни ҳамда бутун Ислом уммати вакилларини қизиқтирмаса?! Қачонгача куфр найрангларига алданиб, оқибатда ўз манфаатларимизга зид равишда уларнинг манфаатлари томон юришга мажбур бўлган ҳолда бир бирларимизни ўлдириб юраверамиз! ИШИДни Американинг ўзи Авғонистонга ҳарбий учоқлар билан олиб ўтгани ва уларни ўша ерда атайин шакллантириб, ҳар томондан дастаклаб бораётгани Ҳаммага маълумку! Наҳот Авғон мусулмонларининг шунча кўрган мусибатлари яна янгидан бошланса!

ИШИДни Авғонистонда шакллантиришидан АҚШнинг мақсади, Ўрта Осиёни қўрқитиш орқали минтақадаги ҳарбий ҳолатини кучайтириб олишдир. Шунинг билан бирга у, Хитойни шарқий томонидаги ўзининг ҳарбий базаларини кучайтириб олмоқчи бўлади. Бу кескинликлардан Ислом ва мусулмонлар учун қандай манфаат бор?!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш