Ким афв қилиб тузатса, бас унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир

585
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:

Баъзи биродарлар менга мактуб йўллаб, Ҳизбнинг ҳижрий 1372, милодий 1953 йилда ўз фаолиятини бошлаган вақтдан бери Ҳизбга берган аҳдини-қасамини бузган ёки Ҳизбни тарк қилган ёхуд жазо олган йигитлар ишини қайта кўриб чиқишимни ҳамда ораларидан афв этишга лойиқларини афв этишимни талаб қилибди. Шунингдек, бу нарса уларга даъватни етказиш учун янги имконият бўлишини айтиб, ажаб эмаски, бундан тўғри фойдаланиб, Аллоҳнинг ҳузурига тоза-соф ҳолда борсалар ва кимда­ким

 عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ 

«Афв қилиб тузатса, бас унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир» дебдилар.

Қадрли биродарлар! Мен бу ишни ҳар томонлама тадаббур қилиб чиқдим: ишга олдидан ҳам, ортидан ҳам, ўнгидану сўлидан ҳам ёндашиб кўрдим… Ана шунда Аллоҳ қалбимни бир нарсага очдики, ўшанга қарор қилдим:

  • Қасамини бузган ёки тарк қилган ёхуд муваққат эҳмол ё эҳмоли том билан жазоланган ва бу жазоси оммага тарқатилган ёки тарқатилмаган йигитларнинг барчасини афв қилиш. Бунда улар ўз юртларидаги масъуллари орқали, мўътамаднинг тасдиқи асосида бизга мактуб юборади ва мактубда қуйидагиларни тасдиқлайди:

а)   Қасамини бузганига ёки Ҳизбни тарк қилганига ёхуд уқубат олганига пушаймонлигини тасдиқлайди;

б)   Азизу Ҳаким Аллоҳга бундай ишга асло қайтмасликка ваъда беради;

в)   Агар интернетда саҳифаси бўлса, ундаги Ҳизб ва қиёдатига нисбатан айтилган ёмон гаплар ёки тушунчаларни ўчириб ташлайди;

г)   Уч кеча қиёмуллайл қилиб, Аллоҳга истиғфор айтади ва тавба қилади. Аллоҳнинг гувоҳлигида сидқидилдан пушаймон бўлиб, аҳд беради. Бизга ёзган мактубида буни зикр қилади.

Агар шундай қилса, биз у қилган ишларни худди бўлмаган, деб ҳисоблаймиз, қайта қасам ичганидан сўнг Ҳизб уни янгитдан ўз сафига олади. Агар муваққат эҳмол олган бўлса, юқорида айтилганларни адо этганидан сўнг биз у қилган ишни худди бўлмади, деб ҳисоблаймиз, Ҳизб уни қайта қасам ичмасидан ўз сафига олади.

  • Бу афвдан қуйидаги уч тоифа мустасно:

а)   Ким Ҳизбга хиёнат қилиб, исён ва бўлиниш бошида турган бўлса;

б)   Ким Ҳизб қиёдатига хиёнат қилиб, унга туҳмат қилган бўлса ва қасддан ёлғон гапирган бўлса;

в)   Ким етимнинг молига хиёнат қилиб, уни еган бўлса, зое кетказган бўлса ва бу қилмишида қаттиқ турса.

  • Уларни афв қилишга қарор қилганимдан кўнгли тўлмаган биродарларга бундай дейман: мен салоҳият соҳибиман. Сизларнинг вазифангиз эса, менга итоат қилиш, ҳурмат кўрсатиш ҳамда салоҳиятим доирасида чиқарган қарорларни ижро этиб, итоатсизлик қилмасликдир. Қолаверса, мен бу масалада ижтиҳод қилдим ва тўғри иш қилган бўлишимни Аллоҳ Субҳанаҳудан сўраб қоламан.

 وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُ 

«Ким Оллоҳга имон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур».

Аллоҳ ёрдам берсин.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

 

2 ражаб 1439ҳ

20 март 2018м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here