Эрдоған: Африн билан чекланиш йўқ, Идлибга ҳам борамиз

511
0

Эрдоған: Африн билан чекланиш йўқ, Идлибга ҳам борамиз

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған “Адолат ва тараққиёт” партияси конгрессида сўзлаган нутқида “Зайтун новдаси” амалиёти Афринни қўлга киритиш билан якунига етмаганлигини билдирди. Эрдоғанга кўра бу амалиёт яна давом этади ва Идлибгача боради.

“Биз Африн билан чекланиб қолмаймиз. Африннинг давоми бор. Бу тарафда Идлиб ва Манбиж турибди. “Бу ишни Фурот қалқони ҳаракати минтақаси билан бирлаштириш бор. Чунки барча масала у ердаги жабрдийда, мазлум ака-ука ва опа-сингилларимизни иложи борича тезроқ ватанига қайтаришдир”, деди Туркия президенти.

2011 йил Сурия уруши бошланишидан олдин Ҳалаб аҳолиси 4,868 000 кишини ташкил қилар эди. АҚШ ва Россиянинг ҳаводан, Эрон ва Ассад режимининг ердан амалга оширган қирғинлари туфайли шаҳарни тарк этишга мажбур бўлганларнинг кўпчилиги Туркиядан бошпана топди. Бугун Туркияда яшаётган 3 миллион Сурияликнинг ярмидан кўпроғи Ҳалабдан ҳижрат қилиб келган муҳожирлардир. Агар мақсад мазлумларни ўз юртларига қайтариш бўлса, бунга лойиқ бўлганлар авваламбор жабрдийда Ҳалаб халқидир.

Маҳаллий маъмуриятдан олинган маълумотларга кўра, Идлиб туманида 2 миллион 400 мингга яқин маҳалий аҳоли ва тахминан 1,3 миллион бошқа жойлардан кўчиб келган аҳоли мавжуд. Бу рақам, аслида, Идлиб шаҳри фақат мухолифат кучларнинг қалъаси эмас, балки руслар ва Асад зулми сабабли уйларини тарк этган мазлумларнинг ҳам қалъаси эканлигини кўрсатади.

“Фурот қалқони” ҳаракати билан Ҳалаб шаҳри Асад кучларига топширилгандан кейин Сурия инқилобининг сўнгги қўрғони бўлган Идлибни ҳам “зайтун новдаси” ҳаракати билан Асадга топширишга йўл очилди. Эрдоған “минтақани ҳақиқий эгаларига торшириш лозим”, деган сўзида “минтақанинг ҳақиқий эгалари” деб кимни назарда тутди, Асад режиминими? деган савол туғилади.

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими раиси Маҳмуд Қор мазкур масала ҳақида шундай дейди: “Президент Эрдоғаннинг “Биз Африн билан чекланиб қолмаймиз” деган сўзи билан “Бу ишни Фурот қалқони ҳаракати минтақаси билан бирлаштириш бор”, деган сўзини ёнма-ён қўйиб кўрнг. Биз Африн ҳаракати бошланганда “Идлиб ҳам Ҳалаб каби бўлмасин”, деган эдик. Мана Идлиб ҳам Асад режимига топширилиши маълум бўлиб бормоқда. Эрдоған “Бу ерда Идлиб ва Манбиж бор”, деди. Ҳа бор, бундан аввал Ҳалаб ва Шарқий Ғута ҳам бор эди, аммо улар энди йўқ”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here