Туркманистонда зўравон ва қотиллар афв этилди аммо сиёсийлар озод қилинмади

85
0

Туркманистонда зўравон ва қотиллар афв этилди аммо сиёсийлар озод қилинмади

 “Альтернативные Новости Туркменистана” хабарига кўра, Туркманистонда Наврўз муносабати билан эълон қилинган афв туфайли аввал номусга тегиш ҳамда қотилликлар учун судланган шахслар озод этилди.

 Хусусан, Тежен шаҳридаги колониядан 10 киши озод этилди – бари “Қасддан одам ўлдириш” моддаси бўйича қамалганди. Лебап вилоятидаги LB-K/12 умумий режимдаги колониядан 300 маҳкум озодликка чиқарилди, улар орасида аввал номусга тегиш учун судланган шахслар бўлган.

 Президентнинг афв этиш тўғрисидаги фармони 2016 йилда қамалган Гаспар Маталаевни четлаб ўтган. Ўшанда у фирибгарлик ва пора бериш бўйича ёлғон айбловлар билан, аслида эса – пахта йиғим-терими вақтида мажбурий меҳнатдан фойдаланишни мониторинг қилгани учун қамоққа ташланган.

 Нашр маълумотларига кўра, 2015 йилда трамадол тақиқланган моддасини сақлаш бўйича ёлғон айбловлар билан қамалган журналист Сапармамед Непескулиев, ҳамда туркман наркохизмати ходимлари томонидан ўзига ва бошқа этник белужийларга нисбатан қўлланган қийноқлар бўйича шикоят бергани учун 22 йилга қамалган Мансур Мингелов ҳам озод этилмаган.

 “Гаспар Маталаев ва Сапармамед Непескулиев фақатгина Туркманистондаги шароитлар ҳақида очиқ айтишга ҳаракат қилиб кўришгани учун қамоқда сақланмоқда. Ҳукумат уларни дарҳол озодликка чиқариши керак”, — дея айтиб ўтди Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори ўринбосари Рейчел Денбер нашр билан суҳбатда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here