Туркияда Тавҳид байроғи учун 3 йил қамоқ жазоси берилди

559
0

Туркияда Тавҳид байроғи учун 3 йил қамоқ жазоси берилди

Уйида Росулуллоҳ с.а.в.нинг байроғини сақлаган Салоҳиддин Коч Истанбул олий суди томонидан жиноятчи деб топилди. Феcбук тармоғида пойлашилган Исломий рамзлар ва кўпчиликнинг уйида мавжуд бўлган тавҳид байроғи Салоҳиддин Кочга 3 йил қамоқ жазоси берилишига сабаб бўлди. Салоҳиддин Кочнинг уч фарзандидан икки нафари ақлан ва жисмонан ногиронлиги эътиборга олинмади. Бу ҳақида Салоҳиддин Кочнинг адвокати ҳуқуқшунос Абдураҳмон Оздемир маълум қилди.

Адвокат Оздемирнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Исломий рамзлар мусулмонлар қалбига қўрқув солиш мақсадида қўлланилмоқда. Унга кўра, шу пайтгача Муслималарнинг ҳижоблари ва румоллари қўрқинчли қилиб тасвирланган бўлса, эндиликда Тавҳид байроғи орқали мусулмонларнинг қалбига қўрқув солинмоқда.

“Ҳар бир мусулмоннинг уйида мавжуд бўлган тавҳид байроғи “террорчи” ташкилотларнинг байроғи сифатида кўрсатилиб, мусулмонларга қарши даъво очилмоқда ва бу даъволар натижасида улар устидан ҳукм ўқилиб, қамоққа ташланмоқда. Бунга энг ёрқин мисол 15 март куни Истанбул маҳкамасида амалга оширилган суд ҳукмидир. Айнан шунинг учун Салоҳиддин Коч исмли шахс 3 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, Силиври қамоқхонасига юборилди. Ота-боболаримиз Ислом билан биргаликда бизга омонат қилиб қолдирган ушбу юртда ҳақиқатга зид равишда амалга оширилган бундай суд ҳукми бизнинг эътиқодимизга нисбатан ҳақорат бўлиб, бу қарорни дарҳол бекор қилиш зарурдир. Тавҳид байроғи ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳри барча мусулмонлар учун умумий бўлиб, бирон бир ташкилот ёки гуруҳга нисбат берилмайди”, дейди адвокат Абдураҳмон Оздемир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here