Жээнбеков Назарбоев билан учрашди

466
0

Жээнбеков Назарбоев билан учрашди

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 15 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

 Назарбоев Қирғизистон раҳбарини қутлаб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви доирасида кўплаб ишлар амалга оширилишига умид билдирди. Учрашув давомида инфратузилма, логистика ва савдо масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.

 Ўз навбатида Жээнбеков Қозоғистон президентига таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. “Биз минтақамиз учун таҳдидлар, шунингдек, капитал ҳаракатлари, сармоялар, фуқароларнинг бўлиши, муҳожирларнинг иши каби мавзуларни муҳокама қилишимиз керак. Барча масалаларни муҳокама қилиш учун шароитлар яратилган”, – деди Жээнбеков.

 Жээнбеков Марказий Осиё раҳбарлари саммитини тарихий воқеа деб атади ва бундай учрашувлар давом этишига умид билдирди. “Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш учун шароитлар яратилган”, – дея таъкидлаб ўтди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here