Яҳуд вужуди ва Саудия ўртасидаги махфий учрашувлар давом этмоқда

464
0

Яҳуд вужуди ва Саудия ўртасидаги махфий учрашувлар давом этмоқда

Яҳуд вужуди ва Саудия Арабистони расмийлари Миср ҳукуматининг воситачилигида Қоҳирада бир қатор яширин учрашувлар ўтказди. Бу ҳақида ўз номини ошкор қилишни истамаган Фаластин маъмуриятининг вакилларидан бири Бирлашган Араб Амирликларига қарашли “Khaleej Times” газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.

Фаластин маъмурияти расмийсининг маълум қилишича, (Исроил), Саудия ва Миср делегациялари Қоҳирадаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бирида учрашиб, минтақага оид масаларни, хусусан Қизил денгиз минтақаси билан боғлиқ иқтисодий масалаларни кўриб чиққан.

“(Исроил) ва Саудия Арабистони ўртасидаги илиқ муносабатлар Фаластин маъмуриятига салбий таъсир кўрсатмоқда ва фаластинликларга зарар етказмоқда. (Исроил) уларнинг назарида ҳеч қандай душман эмас.”, дейди расмий.

Аввалроқ (Исроил) бош вазири ва энергетика вазири Саудия ҳукумати билан яҳуд вужуди ўртасида махфий музокаралар ўтказилганлиги ва ўзаро муносабатларнинг ривожланиб бораётгани ҳақида маълум қилган эди.

Араб давлатлари ичида фақат Миср ва Иорданиянинг яҳуд вужуди билан расмий дипломатик алоқалари мавжуд. Бироқ, (Исроил) бош вазири Бенямин Нетаняҳу яҳуд вужудининг барча Араб давлатлари билан самарали ҳамкорлик қилаётганлигини, аммо бу ҳамкорликлар доимо сир тутиб келинишини бидирган эди.

Оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга кўра, яҳуд вужуди ва Саудия Арабистони сўнгги бир неча ой ичида яширин музокаралар ўтказиши билан бир қаторда айни пайтда ошкоро расмий алоқалар ўрнатишни мақсад қилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here