Тошкент анжуманида “Толибон”​ вакиллари иштирок этмаслиги мумкин

Тошкент анжуманида Толибон​ вакиллари иштирок этмаслиги мумкин

 Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган халқаро конференцияда «Толибон» ҳаракати вакиллари иштирок этмаслиги мумкин. Афғонистон масаласига бағишлаган мазкур анжуманда ҳозиргача АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Сулливан ва ЕИ Ташқи сиёсий масалалари раҳбари Федерика Могерини иштироки тасдиқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмат 12 март кунигача бўлган ҳолат бўйича хабар берди.

 Вазирлик сайтида “Рейтер” агентлиги йўллаган саволга жавоб эълон қилинган бўлиб, унда кутилаётган халқаро конференцияда Ўзбекистон ва Афғонистон давлат раҳбарлари, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Сулливан, ЕИ Ташқи сиёсий масалалари раҳбари Федерика Могерини, Афғонистон бўйича БМТнинг махсус вакили Тадамичи Ямамото иштироки дипломатик алоқалар орқали тасдиқлангани билдирилган.

 Шунингдек, Тошкент конференциясида Россия, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари иштирок этиши маълум қилинди.

 ТИВ хабарида айтилишича, “Толибон” ҳаракатидан ҳалигача конференцияда иштирок этиш истагини билдирган мурожаат етиб келмаган ёки дипломатик йўллар орқали бундай хоҳиш билдирилмаган.

Туркистон: 

АҚШ ташаббуси билан уюштирилиши кутилаётган Тошкент конференцияси, Сурия мухолиф жангари гуруҳларини жиловлаш мақсадида уюштирилиб келаётган “Женева, Астана” конференцияларини эсга соляпти. Мақсадлари ҳам бири иккинчисидан унчалик фарқ қилмайди, яъни исломий жангариларни бир неча тоифага бўлиб юбориш ва уларни бир-бирига нисбатан стротегик фикрий ва моддий душманларга айлантириб олиш билан Толибонни тор мор қилиш.

Сурияни эсланг, хоин, мўътадиликка моил бир неча гуруҳ вакилларигина конференцияларда тентираб юришади. Куфр билан муроса қилишдан бош тортганларни эса, минглаган тинч аҳоли билан қўшиб борбардимон қилиб, қатлиом уюштирмоқда. Сўнг яна конференция уюштиришади, қатнашишдан воз кечишса қатлиоммни давом эттиришади. Сўнг яна ва яна……..

Бу конференциялардан тинчлик битимларини имзолаш ёки фаровонлик пайдо қилиш мақсади кўзланган эмас. Балки аксинча, уларнинг мақсадлари ҳақиқий тақводор мусулмонлар билан, куфрга моил “мўътадил” мусулмонларни бир-биридан ажратиб олиш! Сўнг Иймон эгаларини, (агар улар оз ва заиф бўлишса,) Сурия инқилобий ҳаракатлари сингари қирғинбарот қилиб йўқ қилиб юборишга ҳаракат бошлаб юборишдир!!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш