Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг “Консультатив учрашуви” Остонада бўлиб ўтади

463
0

Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг Консультатив учрашуви Остонада бўлиб ўтади

 “Фарғона” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Марказий Осиё мамалакатлари раҳбарларининг учрашуви 15 март куни бўлиб ўтади. Бу ҳақида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг матбуот хизмати хабар қилган.

 Музокараларда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари иштирок этади. “Олдинроқ режалаштирилган олий мартабали учрашув сабаб, Туркманистондан мамалакат Мажлиси раиси А.Т. Нурбердиева иштирок этади” ,- дейилади хабарда.

 Қозоғистонлик сиёсатшунос Ерлан Карин бўлажак анжуман саммит эмас, “маслаҳат” учрашуви доирасида ўтишини таъкидлайди. “Шунга қарамасдан тадбир минтақавий ҳамкорликдаги жиддий ўзгаришдан дарак беради, чунки узоқ йиллардан бери Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари бошқа майдонлардан (ШҲТ,МДҲ ва ҳ.к) фарқли ўлароқ, ўз ташаббуси билан илк бор учрашмоқдалар”, – деб ёзади у.

 Матбуот хизмати бошлиғи Кайрат Абдураҳмонов ўтган йилнинг кузида Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларини Остонада йиғиш нияти борлигини маълум қилганди. “КазИнформ” халқаро ахборот агентлиги мулозимнинг минтақада “анъанавий дўстлик ва биродарлик” ришталари тобора мустаҳкамланиб бораётганлигига доир сўзларини келтиради.

 Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича вакили Петер Буриан ҳам бўлажак анжуманни ёқлаб чиқди. “Мамлакат раҳбарларининг ўзлари, бошқа шерикларсиз, истиқболли йўналишларни муҳокама қилишларини, тўсиқларни енгиб ўтишда ўзларининг минтақавий стратегиясини ривожлантиришини хоҳлаган бўлардик”,- деб таъкидлайди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here