БМТ Шарқий Ғутага ёрдам сифатида қуртлаган озиқ-овқат юборди

428
0

БМТ Шарқий Ғутага ёрдам сифатида қуртлаган озиқ-овқат юборди

 Суриянинг Шарқий Ғута минтақасига юборилган БМТ инсонпарварлик ёрдам пакетидаги озиқ-овқатлар эскириб, қуртлаб кетгани маълум бўлди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши Сурияда Асад армияси ва Россия ҳаво кучлари тарафидан оддий аҳолининг қатлиом қилиниши ортидан бир ойлик гуманитар сулҳ тузиш ҳақида резолюция қабул қилган эди. Ушбу резолюцияга биноан БМТ томонидан 27500 киши учун ёрдам сифатида буғдой уни, шунингдек ёш болалар учун махсус озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.

Бироқ БМТ Шарқий Ғута аҳолисига юборган ёрдам пакетлари очилганда унинг ичидаги озиқ-овқат маҳсулотларидан қуртлар чиққанлиги айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган тасвирларда БМТга оид хайрия ташкилотлари томонидан юборилган озиқ-овқат маҳсулотларидан қурт чиққанлигини кўриш мумкин. Хабарларда айтилишича, пакетланган айрим маҳсулотлар қуртлаб кетган бўлса, айрим маҳсулотларнинг истеъмол қилиш муддати ўтиб кетганига анча бўлган.

Қуртлаб кетган маҳсулотларнинг суратларини ижтимоий тармоқларда намойиш қилган сурияликларнинг даъво қилишича, ёрдам учун келган баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотлари ҳидланиб кетганлиги сабабли истеъмол қилишга яроқсиз аҳволга келиб қолган.

http://www.iha.com.tr/video-bmnin-yardim-paketlerinden-kurtlanmis-yiyecek-ciktigi-iddiasi-116798/

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here