Эрдоған: 14-15 асрга оид ҳукумларни бугунги кунда татбиқ этолмайсиз

Эрдоған: 14-15 асрга оид ҳукумларни бугунги кунда татбиқ этолмайсиз

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Миллий Конгресс ва Маданият марказида Ғарб дунё қарашидан келиб чиққан 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил қилинган дастурда нутқ сўзлади. Президент Эрдоған ўз нутқида аёлларнинг ғарблашиб кетаётганлигига қарши муносабат билдирган кишиларга қарата, 14-15 асрларда татбиқ қилинган Ислом ҳукумларини бугунги кунда татбиқ этиб бўлмаслигини билдирди. Унга кўра, замон ва шароитларнинг ўзгариши билан бир қаторда Ислом ҳукмлари ҳам ўзгариб бормоқда.

“Сўнги кунларда кўряпмизки, диний шахс сифатида чиқиб, афсуски аёлларга оид турли хил баёнотлар бериб, динимизда бўлмаган ижтиҳодларни қилаётган айрим кишилар пайдо бўлмоқда. Буларни тушуниб бўлмайди, яъни улар гўё бу асрда эмас, бошқа бир дунёда, бошқа бир замонларда яшамоқдалар. Чунки улар Исломнинг янгиланиши кераклигини билмайдиган даражада ожиздирлар. Ислом ҳукмлари янгиланиб туради. Сиз Исломнинг 14-15 асрларда татбиқ қилинган ҳукумларини бугунги кунда татбиқ этолмайсиз. Бундай бўлиши мумкин эмас. Бугунги кунда жой, вақт ва шароитларнинг ўзгариши билан Исломий аҳкомлар ҳам ўзгариб бормоқда. Исломнинг гўзаллиги ҳам мана шунда”, деди Эрдоған.

Президент Эрдоғаннинг ушбу баёноти бир қанча акс муносабатларга дуч келди. Шундан сўнг “Адолат ва Тараққиёт” партияси биносида ташкил қилинган сиёсий академиянинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ражаб Таййиб Эрдоған ўзининг “Ислом янгиланиши кераклиги” ҳақида айтган баёнотига изоҳ берди.

“Қуръоннинг ҳукмлари ўзгармайди. Аммо Ижтиҳодлар ва қоидалар замон шароитларига қараб ўзгариб бораверади. Замон ўзгариши билан Исломий ҳукмларнинг ўзгариши инкор қилинмайди. Агар биз ижтиҳодларни ўзгартирмасак, амалдаги қоидаларни тўғри равишда янгилаб турмасак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз. Мусулмонлар доим ўзларини ривожлантириб туришлари керак. Ҳаётини Исломга бағишлаган олимлар билан бирга бу масаланинг устидан чиқишимизга ишонаман. Бу борада тегишли муассасаларимиз ва ҳурматли олимларимиздан жасорат билан ҳаракат қилишларини сўрайман. Акс ҳолда, барчамиз жуда катта гуноҳ остида қолишимиз аниқ”, деди Эрдоған.

Бироқ Туркия президенти аёлларнинг Исломий ҳаётдан узоқлашиб, ғарб аёллари билан бир хил кўринишга эга бўлиб бораётгани ва шаръий либослардан воз кечиб, пляжларда, оромголарда деярли ялонғоч ҳолда санғиб юришлари, шунингдек телевизион калаллар орқали нимойиш этилаётган турли хил сериалларда беҳаёларча намоён бўлишлари қайси ижтиҳодга биноан юз бераётгани ҳақида тўхталмади.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш