Шри-Ланка: мусулмонлар таҳликада яшашмоқда

529
0

Шри-Ланка: мусулмонлар таҳликада яшашмоқда

 Шри-Ланканинг Канди туманида эълон қилинган фавқулодда вазият ва комендантлик соатига қарамай, сингал буддавийларининг мусулмон озчилигига нисбатан зўравонлиги давом этмоқда. Ўз навбатида мусулмонлар зўравонларни тўхтатиш мақсадида ҳеч қандай чора кўрмаётганлиги сабабли Шри-Ланка ҳукуматидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда “ГолосИслама”га асосан “azon.uz” хабар тарқатди.

 “Мен қўрқув остида яшаяпман ва тунлари ухлай олмаяпман. Оиламиздаги эркаклар бизни ҳимоя қилиш мақсадида кўчага чиқишди, биз эса уйда қолдик. Полиция бизни ҳимоя қилмаяпти. Улар шунчаки кўпроқ ҳужум бўлишини кутиб туришибди. Буёғига нима бўлишини билмаймиз”, – дейди “Al Jazeera”га интервью берган 25 ёшли Кандида яшовчи Фотима Ризқа.

 Пайшанба куни полициячи ва аскарларни инобатга олмаганда Кандининг аксар шаҳарлари бўм-бўш эди.

 Фотима Ризқа ўз интервьюси давомида Кандида буддавийлар жума куни мусулмон эркаклар йиғилиб намоз ўқиётган вақтида ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлмоқда. Унинг айтишича, мусулмонлар жамоаси эркаклар намоз ўқиётган пайтда уйда қолган аёллар ва болаларнинг хавфсизлигини таъминлаши зарур.

 Сўнгги зўравонлик ҳаракатлари якшанба куни бошланди. Ўша куни Канди туманининг Теледенения шаҳрида юз берган йўл транспорт ҳодисаси натижасида сингал буддавийларига мансуб киши мусулмонлар томонидан калтакланган эди.

 Келаси куни юзлаб сингал буддавийлари туманда йиғилдилар ва ўнлаб мусулмонларнинг биноларига, уйлар ва масжидларга ҳужум уюштирдилар. Кўплаб муассасалар ёқиб юборилди.

 Зўравонлик ҳаракатлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ҳужумларни уюштирган одамларни қўлга олгани йўқ. Мусулмонлар эса ҳукумат томонидан ҳимоя қилинаётганларини ҳис этишмаётганини билдиришмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here