Жанубий Ҳаракат воқеси ва унинг кимга тобелиги

639
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Жанубий Ҳаракат воқеси ва унинг кимга тобелиги

Савол:

Жанубий ҳаракат (Ҳуррак Жанубий) ҳали ҳам Америкага малайми? Ёки Жанубий Ҳаракат кенгаши инглизларни тамсил этиб келаётган Бирлашган Араб Амирликлари томонидан жиловлаб олингани сабабли инглизлар малайига айландими, Амирликларга қарам бўлиб қолдими? Бошқача айтганда, Америка Жанубий Ҳаракатни сақлаб қолишда муваффақиятсизликка учраб, Британия уни Амирликлар орқали ўзига оғдиришга эришдими? Ёки у ўз ҳаракатларида ва у ердаги барча ишларда ҳали ҳам Америкага эргашмоқдами? Аданда Бирлашган Араб Амирликлари армияси кучли бўлгани сабабли Жанубий Ҳаракатни инглизлар малайига айлантирмаган ҳолда унга таъсир ўтказишга эришдими?

Жавоб:

  • Америка Али Солим Байз ва Али Носир Муҳаммадни тўғридан-тўғри воситалар орқали ҳамда тўқсонинчи йиллар бошида, яъни Фаҳд даврида Саудия ва Миср орқали ўз томонига оғдириб олди. Британия буни билгач, ташвишга тушиб қолган эди. Ваҳоланки, Британия ўзининг малайлари орқали бу ҳаракатни ўзи пайдо қилиб, унга «Жанубий Яман миллий озодлик ҳаракати» деб ном берган эди. Британия 1967 йил 20 ноябрда бу ҳаракатни Женевага музокаралар учун чақирди. 1967 йил 30 ноябрда эса Британия ҳарбийлари у ердан чиқиб кетгач, Жанубий Яманга мустақиллик берди ва Али Солим Байз Британия ёрдамида у ерга етакчи бўлди. Лекин Британия Солим Байзнинг Америкага ўйнаётганини кўриб, яхшиликни билмаган нонкўр сифатида уни ҳокимиятдан четлатишга қарор қилди. Британияда бу ишни қилиш имконияти бор эди. Чунки унинг малайи бўлмиш Али Солиҳ шимолда ўзига яраша кучга эга эди… Шундай қилиб, Шимол ва Жануб бирлашганига тўрт йил ўтмасданоқ, 1994 йил уруш авж олди. «Жанубий» деб ном олган ҳарбий бирлашмалар мағлубияти билан уруш тугагач, Али Солим Байз ва Али Носир Муҳаммад қочиб кетди ва улар бироз унутилди.

Сўнг Санъодаги Солиҳ ҳукумати жанубдаги ҳарбийларга босим қилиб, уларни таъқиб қила бошлади. Бу босим ва таъқиблар бир неча йил давом этгач, жанубда ишдан бўшатилган ҳарбий фахрийлар жамияти ташкил топди. Бу жамият ҳарбийлар ҳуқуқлари поймол қилинаётгани, таъқиб этилаётгани ва улар репрессияга учраётганига боғлиқ талабларга эга эди. Зулмлар давом этавергач, ушбу жамиятдаги ҳарбий етакчиларга бўлгинчилик васвасаси сизиб кирди. Бу билан бу жамият бўлгинчиларни бирлаштирувчи ўчоққа ва бўлгинчилик ядросига айланди. Кейинчалик «Жанубий Ҳаракат» деб номланган ҳаракат пайдо бўлди. Бу ҳаракат 2007 йил ўзини расман Жанубий Яман деб эълон қилди. Жанубда бу ҳаракатдан ташқари аҳамияти кам ва фаолияти заиф ҳаракатлар ҳам пайдо бўлди, лекин ҳозир улар ҳақида айтиш ўрни эмас.

  • Америка Яман жанубида ўзига таянч нуқтасини яратиш учун жанубдаги ушбу вазиятдан фойдаланди. Шимолда эса Ҳусийлар ва Эрон кўмагида бошқа таянч нуқтасини пайдо қилди. Халқаро кураш томонидан олиб қараганда Жанубий Ҳаракат зулмга чек қўйиш ҳақидаги талабларини ўзгартириб, Америка учун янги қуролга айланди. Америка Яманнинг Британияга малай ҳукумати ишларига аралашишда шу қуролдан фойдаланадиган бўлиб қолди. Буюк давлатлар кичкина давлатларда ўз нуфузини пайдо қилиш учун у ердаги кескинлик ва ички вазиятлардан фойдаланишни одат тусига киритишган. Масалан, Америка тўқсонинчи йилларда, хусусан 1994 йилдаги фуқаролар урушидан кейин Саудия қироли Фаҳд жосуслари орқали Яман жанубидаги ҳарбийлар билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилди. Солим Байз ўша пайтда Американинг малайи бўлган бўлса-да, лекин у ёлғизлиги ва Солиҳ ҳукуматига қарши моддий ишларга қарши чақириғи туфайли Америка у орқали муваффақиятга эришмаслигини билди. Шунинг учун Америка жанубликларни бирлаштириб, кучли сиёсий иш қиладиган ва ўз фаолияти билан Солиҳ ҳукуматига таъсир қила оладиган кишини излай бошлади. Ниҳоят, Америка излаган кишиси, яъни мухолифатдаги фаол Ҳасан Баумни топди. Чунки Ҳасан Баум кенг миқёсда Яман жанубини ажралиб чиқишига ҳаракат қилаётган эди. Шунингдек у қабилаларга бориб, унга ёрдам беришлари ва бўлиниш ҳақидаги талабини қўллаб-қувватлашлари ҳақида айтаётган ва шу мақсадда шаҳарларга бирин-кетин ташриф буюраётган эди.

Бу ишлар жануб аҳолиси дуч келаётган камситиш ва улар чекаётган қийинчиликлар билан бир пайтда бўлаётган эди. Баум эса жанубни Ямандан ажратиб олиш талаби ҳақидаги раъйи омни кучайтириш учун тиним билмай фаолият қилар эди. Унинг программаси тинчлик программаси бўлиб, ҳар қандай зўравонликка қарши эди. Дискриминация (камситиш) мунтазам сиёсатга айланган жанубий минтақаларда Ҳасан Баумнинг бўлгинчилик ҳаракатлари гоҳ кучайиши, гоҳида зарбага учраши кузатила бошлади… Ҳасан Баум Санъо ҳукумати томонидан бир неча марта ҳибсга олинди, 2007, 2008 йилларда бир йилдан кўпроқ муддатга қамалган бўлса, 2010 йил яна қамалди. Қамоқда икки ой ўтириб, яъни 2011 йилда озод этилганидан кейин, шу йилнинг ўзида яна бир марта қамалди. Шундай қилиб, Баумнинг бўлгинчилик ҳаракатлари жануб ҳаракатининг катта рамзига айланди. Чунки у ҳарбий етакчилар, қабилалар ва фаолларни Санъодаги ҳукуматга қарши гижгижлашда катта хизмат кўрсатди ва бўлиниш борасидаги талабида қаттиқ турди. Шунингдек, Америка билан доимий алоқада бўлиб, Эрон томонидан қўллаб-қувватлаб турилди. У ўзига хос тезкор ҳаракатлари билан турар эди. Шундай қилиб, Баум Жанубий Ҳаракатнинг олий кенгашини ташкил қилиб, ўзи унга раис этиб тайинланди.

(Жанубни озод қилиш тинчлик ҳаракати олий кенгаши ҳаракатнинг бош фракцияси бўлиб, унга жануб мустақиллиги олий миллий кенгаши, жанубий давлат озодлиги олий миллий кенгаши, жанубий демократик жамоати, жануб талабалари ва ёшлари иттифоқи ҳамда бошқа фракциялари киради… Дали вилояти ушбу ҳаракат энг фаол бўлган минтақа ҳисобланади… Ал-Жазира нет, 2011 йил 3 март). «Адандан гапирамиз» веб-сайтининг 2016 йил 13 сентябрда ёзишича, Баумни очиқчасига Эроннинг малайи деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор. Камситишларга қарши курашга отланган Ҳасан Баум етакчилик қилаётган Жанубий Ҳаракат бошиданоқ Америка ёрдамига боғланиб қолган сиёсий ҳаракатдир. Америка унинг воситасида жанубий тарафларга ўз таъсирини ўтказади. Ҳасан Баум Хазрамавтнинг Мукалла шаҳридан бўлишига қарамай, Жанубий Ҳаракатнинг маркази Дали шаҳри ҳисобланади. Ушбу ҳаракатнинг амалга ошираётган барча фаолият ва иш ташлашлари сиёсий ишлар учун тайёргарлик ҳисобланади. Санъодаги ҳукумат бошланишда бу ҳаракатда хатарни сезмади, чунки у амалга ошираётган ишлар сиёсий эди. Шунинг учун ҳукумат Ҳасан Баум, Аҳмад ибн Фарид, Али Ғариб ва Али Муносир каби кўзга кўринган шахсларни қамаш билан чекланган эди. Шунингдек, уларни қисқа фурсатдан кейин озод қилаётган эди.

  • Жанубий Ҳаракатдаги америкапарастлар ўзлари учун мафкура қилиб олишган бўлиниш ҳақидаги фикрни пухта ўрганишди ва ўша фикрга ёпишиб олишди. Аммо дискриминацион сиёсат натижасида пайдо бўлган ушбу Жанубий Ҳаракат таъсирига тушган бошқа кишилар, яъни маҳаллий фаоллар ҳамда инглизлар ва уларнинг Ямандаги одамлари таъсирига тушганлар гоҳ бўлинмаслик тарафида бўлса, гоҳ бўлиниш тарафида бўлишди. Чунки бўлиниш уларда мафкурага айланмаган эди. Шунинг учун Санъодаги ҳукумат Америка малайлари унинг атрофида марказлашаётган бўлгинчилик мафкурасини суюлтиришда улардан фойдаланди. Ҳатто айримларини шу мақсадга йўналтирди… Юқорида айтиб ўтганимиздек, бошланишда Санъо ҳукумати улардан бирор хатарни сезмади. Лекин Санъодаги ҳукумат президенти Солиҳ ва унинг ортидаги инглизлар бу ҳаракатнинг сезиларли кучга айланганини билгач ҳамда унинг хатари кучайиб бораётгани ва ҳаракатни Америка малайлари бошқараётганини билгач, бу ҳаракатни жиловлаш учун унга жиддий муносабатда бўлди. Хусусан, жанубда дискриминация туфайли туйғулар жунбушга келиб турган бир манзарада бу ҳаракатни илдизи билан йўқотиш қийинлиги кўриниб қолди. Инглизлар уни жиловлаш режасини тузди. Ушбу режа асосида бу ҳаракатнинг ичига ёриб кириб, уни таъқиб қила бошлади ҳамда унинг аъзоларини қамаш ва репрессия қилишни бошлади…

Бу ишлар Бирлашган Араб Амирликлари ўз қўшинларини у ерга олиб киргунича давом этди. Амирликлар бунда ўзининг араб давлатлари коалициясида иштирок этаётганидан фойдаланди. Солиҳ ўлдирилгандан кейин Британиянинг шимолдаги таъсири заифлаша бошлади. Британия Ҳусийлар шимолга таъсирини ёя бошласалар барча нарсадан қуруқ қолишидан қўрқиб, жанубда ҳарбий таъсирга эга бўлиш ҳақида фикрлади. Чунки Британия бу орқали Ямандаги ҳокимиятга кириш учун босим картасини сақлаб қолар эди. Агар бу ишни қила олса жанубда ўз таъсирига эга бўлади. Шунинг учун Британия жанубда ўз таъсирини сақлаб қолишга қаттиқ киришди. Бу ерда айтиб ўтиш лозим бўлган яна бир муҳим нарса шуки, Британия Ҳодийни Саудия бошқараётгани учун унга тўла суянмади. Шундай қилиб, Британия бу ишларни Амирликлар орқали амалга оширди. Бундан ташқари Ҳусийлар 2017 йил 4 декабрда Солиҳни ўлдирганларидан кейин, Яман қўшинлари Ҳусийлар билан жанг қилиш учун жанубга Амирликлар қўшинлари ёнига жойлаштирилди.

Яман ҳукуматидаги манбанинг таъкидлашича, Али Солиҳ акасининг ўғли Ториқ Солиҳ Аданда Амирликлар қўшини ҳимоясида турибди. Дипломатик манбаларда келишича, Амирликлар Али Солиҳнинг ўғли Аҳмадга қўйилган жазо чораларини олиб ташлашга қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Чунки у келажакда муҳим сиёсий роль ўйнаши кутилмоқда… (Яман Таймс сайти, 2018 йил 5 феврал). Жануб ўтиш даври кенгаши қўшини қўмондони Айдарус Зубайдий шундай баёнот берди: (Албатта биз Санъони тўла озод этмагунимизча – шимолда бўладими ёки бошқа жойдами бундан қатъий назар – Ториқ Солиҳни қўллаб-қувватлаймиз ва унинг ёнида бўламиз… Франс 24, 2018 йил 30 январ). Бунинг маъноси шуки, Британия жанубдаги ўйинда иштирок этмоқда. Шунингдек, Али Солиҳнинг Яман республикаси посбонлари қўшинидаги ва Бош конгресс партиясидаги нуфузга эга қариндошларидан бўлган малайлари орқали ўз нуфузини кучайтирмоқчи. Бўлиниш тарафдори бўлганларнинг қўшини Амирликлар томонидан қўллаб-қувватланяпти. Маълумки, Амирликлар коалицияда қуруқлик ва ҳаво кучлари билан иштирок этаётган бўлса, Саудия фақат ҳаво кучлари билан иштирок этмоқда.

  • Шундай қилиб, Британия жанубда Амирликлар орқали Жанубий Ҳаракатнинг ичига киришга ёки майдонда марказий ўринни эгаллайдиган янги ҳаракатни пайдо қилиш орқали унинг таъсирини йўқотишга ҳаракат қиляпти… Амирликлар Али Солим Байз қаноти остида ҳаракат қиляпти. Ваҳоланки, Британия Американинг Али Солим Байз ва Али Носирни қўллаб-қувватлаш учун қилаётган ҳаракатларини кўриб турибди. Эрон кўмаги, 2014 йил Қоҳирада Али Носир Муҳаммад етакчилигида ўтказилган Жанубий Ҳаракат йиғилиши каби Миср ва Ливан томонидан берилаётган имкониятлар шулар жумласидандир. Масалан, Ливан Али Солим Байзни уй жой ва ахборот трибунаси билан таъминлади, 1994 йили Уммонга борганда бундай имконият йўқ эди. 2014 йили Саудия давлатининг олийжаноблиги тутганда Риёзга борди ва катта миқдордаги бойликка кўмилди… Амирликлар мана шуларга қарамай, Байз ва Носир қанотига таъсир қилиш учун ҳаракат қила бошлади. Бу интилишнинг икки сабаби бор: биринчиси: Байз репрессив йўлни тутаётгани, иккинчиси: инглизларга бўлган малайлигига қарши иш тутаётгани. Чунки инглизлар унинг жанубдаги миллий фронтни ташкил қилиши ва Яман жанубидаги ҳокимиятни эгаллашида ёрдам қилишган эди. Шунинг учун улар Байзга ўша пайтни эслатиб қўйишни ҳамда яна уни малайликка қайтаришни хоҳлашмоқда ва мана шу сабабдан унга яхши муомала қила бошлашди…

Яманда 2015 йил Араб давлатлари коалицияси амалиётлари бошлангандан кейин Байзни Саудиядан Амирликларга кўчиришди, ҳозир у Абу Дабида яшамоқда. Чунки Байз шу пайтгача Америкага малай юртларда кўчиб юрган эди. 2012 ва 2013 йиллари Ливанда яшади ва унга Эрон ҳамда унинг Ҳизби ёрдам берди. Сўнг Саудияга кўчиб кетди, шундан кейин уни Амирликлар ўзига оғдириб олди. Чунки Амирликлар араб давлатлари коалициясида иштирок этаётган эди. Кейин юқорида айтганимиздек уни Абу Дабига кўчиришди. Ҳозир у катта ҳурмат билан ўша жойда яшамоқда… Маълумки, Байз ўзгарувчан одам, чунки Жанубий Яманга етакчилик қилган даврда инглизларга яқин эди. Америка уни тўқсонинчи йилларда ўзига оғдириб олгач, унинг дўстига айланди. Байз шу пайтгача Америкага малай давлатларда кўчиб юрган эди. Ҳозир эса, у Амирликларда яшамоқда, улар Байзни ўзларига тобе қилишга ҳаракат қилишмоқда. У яна ўзгариб қолиши мумкин, агар шундай бўлса, у билан Амирликлар ўртасидаги ишлар кескинлашиб кетади… Лекин нима бўлганда ҳам, у ўтиш даври кенгашига яқин ва унинг тарафдори. Чунки у бу кенгашни олқишлаган: (Яманнинг собиқ президенти ўринбосари Али Солим Байз «Жанубий сиёсий вужуд» ташкил бўлганини олқишлаши ва қўллаб-қувватлашини билдирди. Ундан бир кун олдин жанубнинг уч вилояти Адан вилояти ҳокими Айдарус Зубайдийнинг ушбу вужудни ташкил қилиши ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлашган).

«Арабий Жадид» ахборот агентлиги бир нусхасини қўлга киритган баёнотда Байз имкони борича ушбу таклифни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. У жанубдаги турли сиёсий кучлар ва мустақил шахсларни «Ушбу таклифга ижобий ёндашишга ҳамда янги босқичга бефарқ бўлмаслик ва қараб турмасликка ундади»… Байз Абян вилояти ҳокими Хазр Саидий, Лахж вилояти ҳокими Носир Хубажий, Дали вилояти ҳокими Фазл Жаъдийлар Адан вилояти ҳокими Айдарус Зубайдийнинг «Жанубий вужуд»ни ташкил этиш ҳақидаги таклифига қўшилгач, мазкур баёнотни берди… Арабий Жадид, 2016 йил 16 сентябр). Бу соҳада Али Носир Муҳаммад ҳам ўз дўстига ўхшайди, чунки у гоҳ бўлиниш тарафдори бўлса, гоҳ айрим шартлар остида яхлит давлат бўлишини қўллаб-қувватлайди. 2017 йил 4 октябр, яъни Али Солиҳ Ҳусийларга қарши ҳужум қилишидан олдин, Яман ечими ҳақидаги саволга жавоб берар экан, шундай деган эди: (Ўзаро келишув асосидаги миллий яхлит ҳукумат ташкил қилиш ҳамда икки тараф, яъни «Ҳусийлар ва Ҳодий ҳукумати»даги урушга сабаб бўлаётган асосий унсурларни ўтиш даврида ҳар қандай расмий мансабдан олиб ташлаш лозим. Шунингдек ҳар қандай тараф ва партиялардан қуролларни тортиб олиб, уларни мудофаа вазирлигига топшириш лозим. Чунки Яманга ягона президент, ягона ҳукумат, ягона мудофаа вазири керак, бундан ташқари келгуси босқичда сайловлар ўтказилиши керак… Аҳром Арабий журнали, 2017 йил 4 октябр). Юқоридагилардан кўриниб турибдики, инглизлар Амирликлар орқали бу икки шахс ва уларнинг қанотига таъсир ўтказа олган. Бу икки шахс бўлиниш масаласини ўзгармас мафкура сифатида қабул қилишмаган, балки уни шароит тақозосига кўра қабул қилишган. Аммо Жанубий Ҳаракат бўлиниш масаласини ўзгармас мафкура сифатида ушлаган.

  • Аммо Ҳасан Баум қанотига келсак, у бўлиниш масаласини сиёсий мафкура сифатида қабул қилган… Инглизлар қаноатлантириш, йўлдан уриш ёки назорат қилиш каби ишлар фойда бермаслигини билишди. Шунинг учун улар Ҳасан Баумни норасмий йўллар билан Уммонда қамал қилиб ушлаб туришга ҳаракат қилишди. Баум у ерга нейтрал давлат сифатида қочган эди ва бу давлат Британия чизиб берган ролни бажаришини билмас эди. Британия ўзининг Уммондаги малайлари орқали Баумга тазйиқ ўтказди ва уни Салола шаҳрида узоқ вақт мажбурий тарзда ушлаб туришди… Жанубий Ҳаракатдаги Америка кишиси бўлган шахснинг узоқ вақт йўқолиб кетиши Американинг ҳаракатдаги малай гуруҳларини заифлаштирди. Шунда инглизлар Амирликлар орқали фурсатдан фойдаланиб, Баум қанотига параллел, жануб масаласига кўпроқ эътибор берадиган жанубий ҳаракатни пайдо қилишга киришишди. Шунда улар излаётган кишиси, яъни Айдарус Зубайдийни топишди. У Жанубий Ҳаракатдаги таниқли кишилардан бўлиб, 1996 йилда «Ажралиб чиқиш ҳаёт ё мамот масаласи» ҳаракатини ташкил қилган. Зубайдий инглизларга яқин кишилардан бўлгани учун Президент Ҳодий уни 2015 йил 7 декабрда Адан вилоятига ҳоким қилиб тайинлади. Бу воқеа 2015 йил, март ойида Саудия ҳужумидан бир неча ой ўтиб юз берди.

Бу нарса инглизлар малайлари Зубайдийга ишонганининг белгисидир. Зубайдий Аданда катта эътиборга эга бўлди. Чунки у ҳоким бўлиб турган пайтда электр энергиясини қайта тиклади, қуролли гуруҳларни қувиб чиқди, Ҳусийларга қарши уришди ва БМТ элчиси Валадишайхнинг қарорларига қарши курашди. Буларнинг барчаси Амирликлар томонидан кўрсатилган бевосита ва ошкора кўмак эвазига амалга оширилди. Зубайдий 1994 йилдаги фуқаролар урушида қатнашгани, бўлиниш борасидаги ҳаракатнинг биринчи етакчиларидан бўлгани, 1994 йили Али Солиҳ режимидан Жибутига қочгани, Дали минтақасидан бўлгани, Жанубий Ҳаракатдаги эътиборли шахслардан бўлгани, Аданда катта муваффақиятга эришгани ва Ҳусийларга қарши курашгани учун жанубда Ҳасан Баумнинг Жанубий Ҳаракатдаги тарихий етакчилигига бас кела оладиган сиёсий шахс сифатида эътиборга тушди… Зубайдий ҳарбий жиҳатдан «Жануб белбоғи» кучларига асос солган ва Амирликларнинг жанубдаги одами деб ҳисобланадиган Ҳони ибн Барикка суянади. (Ҳони ибн Барик ҳарбий соҳада Ҳусийларга қарши курашган шахс сифатида, сиёсий соҳада эса Амирликлар қўллаб-қувватлайдиган вазир сифатида кўзга ташланган. У Абу Даби томонидан тинимсиз қўллаб турилгани учун катта таъсирга эга. У яна «Хавфсизлик камари» номли кучларга асос солган бўлиб, улар Яман жанубидаги Амирликлар давлати томонидан ошкора қўллаб-қувватланадиган қуролли гуруҳлардир… 2017 йил, 2 ноябр, Саса пост газетаси). Ҳа, Зубайдий билан Барик жанубда катта шуҳратга эга, лекин улар Ҳодий ҳукуматида бўлгани ва уларнинг инглизларга бўлган малайлиги фош бўлгани учун улар Жанубий Ҳаракатда эътибор топмади. Шунинг учун уларни Ҳодий ҳукуматидан четлаштирилди ва хусусан Зубайдийни Ҳодий лагерига қарши киши сифатида кўрсатилди. Шунинг учун жанубликлар янги ҳаракат ташкил қилиш мақсадида унинг атрофига йиғилишмоқда…

  • Яман президенти 2017 йил 27 апрелда Адан ҳокими Айдарус Зубайдий ва давлат вазири Ҳони ибн Барикни ишдан бўшатгани ҳақида қарор чиқарди ва уларнинг ишини судга оширди. Шунда минглаган одамлар Адан шаҳрида Ҳодийнинг қарорига қарши намойишга чиқишди. Шунингдек Жанубий Ҳаракатдаги гуруҳлар 2017 йил 4 майда «Адан эълон қилади» номли намойишда Зубайдийни жанубни бошқарадиган уюшма ташкил этишига ишонч билдиришди. Бундан ташқари ушбу эълон бандларини амалга оширишда керакли чораларни кўриши учун унга тўла салоҳият беришга қарор қилишди… Жанубий Ҳаракат Зубайдийга жанубни бошқариши учун етакчилик ташкил қилишини таклиф қилганидан бир ҳафта ўтиб, Зубайдий 2017 йил 11 май куни Адан шаҳрида жануб ўтиш даври кенгашига раис этиб тайинлангани, Ибн Барик унинг ўринбосари бўлгани ва кенгаш аъзолари 26 шахсдан иборат экани ҳақида эълон қилди. Баум эса жанубий Яманнинг собиқ байроғини кўтариб унинг ёнида турди.

(Зубайдий Жанубий Яман давлатининг олдинги байроғини қўлига тутганича CNN телеканалига шундай интервью берди: «Адан эълон қилади» намойишида «Жануб ўтиш даври кенгаши ҳайъати номли жануб сиёсий бош етакчилиги ташкил қилинди». У яна қўшимча қилиб, Ҳони ибн Барик кенгаш раиси ўринбосари этиб сайланди ва кенгаш 26 аъзодан иборат деди. Унинг тушунтиришича: «Жануб ўтиш даври кенгаши ҳайъати шу ҳайъатни ташкил қилиш тадбирларини охирига етказади ҳамда жанубни ички ва ташқи жиҳатдан идора қилади»… 2017 йил 11 май, араб тилида эфирга узатилувчи CNN телеканали).

Шундай қилиб, Зубайдий ва Ибн Барик ҳамда уларнинг ортидаги Амирликлар ва инглизлар жанубда тўла етакчилик ташкил қилишни қўлга киритишди. Вилоят ҳокимлари Яман президенти томонидан тайин қилинган, бошқача айтганда улар Ямандаги инглизлар доирасидаги кишилардир. Ўтиш даври кенгаши аъзоларидан бўлган бошқа етакчилар ҳам Зубайдийни қўллашади. Зубайдий бу кенгашга Али Саъдий ва Носир Хубажий каби Баум қанотидаги кишиларни вақтинча бўлсада қўшди. Агар ҳақиқат очилса улар кенгашдан чиқиб кетади ёки чиқариб юборилади. Масалан, Баум майдондан ғойиб бўлгач, Хубажий биринчилардан бўлиб Зубайдийни қўллаган эди.

Айдарус Зубайдий етакчилигидаги ўтиш даври кенгаши Аданни тўла эгаллагани… Ибн Барик етакчилигидаги катта ҳарбий куч жанубнинг бошқа вилоятлар ва ҳатто Маърабни қўлга киритгани… Зубайдий етакчилиги борасида вилоят ҳокимларининг якдил эканликлари… собиқ жануб давлатидаги Али Солим Байз каби «социалистлар» биринчилардан бўлиб Зубайдийни қўллаши… Ториқ Фазлий ва унинг Абянда кучли қабилавий мақомга эга ва номи исломий гуруҳ уни қўллаши ва Амирликлар уни молиявий, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб туриши…, буларнинг барчаси инглизлар Жанубий Ҳаракат масаласини ўзларининг малайи Зубайдий фойдасига узил-кесил ҳал қилишганини кўрсатади. Агар сиёсий вазият шу тарзда давом этса, хусусан Амирликларнинг жанубдаги салмоғи баланд бўлса, ўтиш даври кенгашининг ҳукмронлиги давом этаверади.

  • Аммо Америка Британиядан орқада қолганини англади ва безовта бўла бошлади. Америка ўтиш даври кенгаши тузилганидан безовта бўлаётганига унинг халқаро элчиси Валадишайх бу кенгашга қаршилик қилаётганидан билиниб турибди. (Ишончли манбаларда келишича, БМТнинг Ямандаги элчиси Исмоил Валадишайх Аданнинг собиқ ҳокими Айдарус Зубайдийга ултиматум йўллаб, жанубнинг ажралиб чиқиши учун ўтиш даври кенгаши ташкил қилганига қарши эканини айтган).

Яман саҳнаси газетасининг ишончли манбадан келтиришича, Валадишайх Зубайдийга агар у ўзи эълон қилган, лекин Яман ҳукумати, Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши, Ҳусийлар жамоати ва Жанубий Ҳаракат ичидаги аксарият кишилар қаршилик қилган кенгаш борасида қайсарлик қилса оқибати ёмон бўлиши ҳақида мактуб йўллаган. Шунингдек, Зубайдийнинг қайсарлигига қарши БМТ ва унинг хавфсизлик кенгаши уни Ямандаги тинчликка рахна солувчилар қаторига қўшиши, еттинчи бўлим остида чиқарилган 2216-сонли қарорни ижро қилиши ва улар билан Ҳусийлар ва Солиҳ каби «исёнчилар» сифатида муомала қилиниши ҳақида айтган…. Русиял Явм газетаси, 2017 йил 14 май. Кўриниб турибдики, Америка ишнинг ҳақиқатини англагач, Уммонга Ҳасан Баумни қўйиб юборишини айтди. Уммон давлати Ҳасан Баумни қўйиб юборгач, у Амирликлар қўллаган ўтиш даври кенгашига қарши ҳаракат қила бошлади. Бундан Яман узра Инглиз-Америка кураши кетаётгани ва Баумни Саудия қўллаётгани очиқ кўриниб қолди. 2017 йил 17 август Адан шаҳрида Баум етакчилигида инқилобий ҳаракат кенгашининг биринчи конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда унинг тарафдорларидан етти юз киши қатнашди ва Амирликларни Яман жанубини босиб олишда айблашди…

Конференция чиқарган баёнотда шундай иборалар келган: (Биз жанубдаги халқимизнинг ғайрат шижоатидан фойдаланишларини, шов-шув кўтаришларини, халқ ишончини қозониш учун унинг туйғусига тегишларини ва жанубдаги халқимиз иродасига қарши юришларини истамаймиз… Шунингдек инқилобий ҳаракат олий кенгаши раиси Ҳасан Баумнинг етакчилигини қўллаймиз ва уни жануб рамзи сифатида эъзозлаймиз ва у билан фахрланамиз… Бугун жанубда рўй бераётган ишлар Амирликлар каби хорижий давлатларнинг кучлари ўртасида авжига чиққан пойга туфайли бўлмоқда. Бу давлатлар жанубнинг бойликларини эгаллаб, халқимиз тақдири билан ўйнашмоқда, сўнг ўзларига эргашган тўдаларга арзимас нарсаларни бермоқда… Эртанги Адан газетаси, 2017 йил 17 август). Бошқача айтганда, Баум жамоаси Амирликларга очиқ душманлардек муносабат билдириб, уни Ямандан чиқиб кетишини талаб қилди. Шунингдек Баум уюштирган конференция Зубайдий жамоасини «Арзимас нарсага сотилган Амирликлар малайи» деб атади…

Баум жамоаси 2017 йил 11 октябрда иккинчи конференциясини ўтказди. Баумнинг инқилобий ҳаракат кенгаши Аданда ўтказган иккинчи конференцияси якуний баёнот чиқарди. Арабий Жадид газетаси ундан бир нусхасини қўлга киритган. Унда шундай дейилади: «Биз Араб давлатлари коалициясидаги давлатларни бизнинг заминимиздан чиқиб кетганларидан кейин бевосита сўзлашувга чақирамиз. Биз бу давлатлар билан ўртамиздаги ижтимоий ва диний алоқалар давом этиши тарафдоримиз»…

Баум етакчилик қилаётган кенгаш коалицияни «Босқинчи давлатлар» деб атади. Баёнотда яна шундай дейилади: «Биз босқинчилар билан муомала қилишда барча йўллар ва барча қонуний воситалардан фойдаланиш ҳуқуқимиз бор. Шунингдек, бу ишни ҳар қандай замон ва маконда миллий манфаатимизга мувофиқ тарзда амалга ошира оламиз». Баёнотда яна қуйидаги қаттиқ сўзлар келган «Жануб масаласи ва унинг қонуний тимсолларисиз таклиф қилинаётган ечим ва сўзлашувлар муваффақиятсизликка учрайди. Чунки Жанубий Ҳаракатнинг қонуний тимсоллари тасодифан пайдо бўлган, пулга ёлланган ва ажнабий босқинчилар яратган кишилар эмас, балки бошланишда ушбу ҳаракатга етакчилик қилган кишилардир»…(Арабий Жадид, 2017 йил 11 ноябр). Баёнот араб давлатлари коалицияси ҳақида гапираётган бўлса-да, лекин у аслида Амирликларга қаратилган. Чунки конференция Саудия ҳомийлиги остида ўтказилди.

  • Хулоса шуки, Али Солим Байз ва Али Носир Муҳаммад 1994 йилда мағлубиятга учраб, Али Солиҳ Жанубий Яманда қудратга келгач ҳамда жануб аҳолиси камситилиб, армиядаги аксарият ҳарбийлар репрессияга учрагач… бу ишлар турли мухолиф ҳаракатлар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Улар ичида энг кўзга кўринганлари қуйидаги учта ҳаракатлардир:
    • Али Солим Байз қаноти бўлмиш Жанубий Ҳаракат: Бу шахс ўзгарувчан бўлиб, гоҳ Америка ва унинг малайлари билан бўлса, гоҳ Британия ва унинг малайларини дўст тутади…
    • Ҳасан Баум қаноти ҳисобланган Жанубий Ҳаракат. У Америка, унинг малайлари, хусусан Эрондан кўмак олади…
    • Зубайдий қаноти ҳисобланган Жанубий Ҳаракат. У Британия ва унинг малайлари, хусусан Амирликлардан кўмак олади…
    • Юқорида айтганимиздек биз бу ҳаракатларнинг бугун Яманда рўй бераётган муаммоларга нисбатан тутган энг муҳим позициялари ҳақида сўзладик… Афсуски, мустамлакачи кофир ўзимиздан бўлган занг босган қуроллар билан пайдо қилаётган муаммоларнинг ҳисоби йўқ. Мустамлакачи кофир Яман ва бошқа мусулмон юртларда маҳаллий қуроллар билан кофир фойдасига қонимизни тўкмоқда… Бу маҳаллий қуроллар нима қилаётганларини билмасликка олишмоқда. Агар улар ақлларини ишлатганда қилган ишларидан йиғлаган бўлар эдилар:

Куч-қувват ва азизлик эгаси бўлган Аллоҳ Таоло мусулмоннинг золим кофирларга бош эгишидан қаттиқ қайтариб шундай дейди:

 وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لاَ تُنْصَرُونَ 

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирор дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]

Росулуллоҳ ﷺ ноҳақ қон тўкишни дунё йўқ бўлиб кетишидан ҳам катта гуноҳ дейди. Термизий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ айтадики: Росулуллоҳ ﷺ:

«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»

«Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳнинг наздида битта мусулмоннинг ўлдирилишидан енгилроқдир». Асокир ўзининг «Мўъжами»да чиқарган ва уни ҳасан ҳадис деган. Шундай экан, агар мустамлакачи кофир фойдасига мусулмоннинг қони тўкилса нима бўлади?! Албатта бу энг оғир жиноятдир.

 سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ 

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир» [Анъом 124]

Лекин шундай бўлса-да, Росулуллоҳ ﷺ Яманни имон ва ҳикмат юрти деб сифатлаган. Шунинг учун у мўмин, содиқ ва холис кишилардан холи эмас. Улар мустамлакачи кофирга бош эгаётган кимсаларни ўз ҳолига ташлаб қўймайди… Шунингдек улар Аллоҳнинг изни билан Яманни рошид Халифаликда Ислом байроғи соясидаги Ислом диёрига қайтаради. Бу Халифалик Яманга ўз азизлигини қайтаради. Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ шундай дейди:

«أَتَاكُمْ أَهْلُ الْيَمَنِ هُمْ أَرَقُّ أَفْئِدَةً وَأَلْيَنُ قُلُوبًا الْإِيمَانُ يَمَانٍ وَالْحِكْمَةُ يَمَانِيَةٌ»

«Сизга Яман аҳли келди, улар мулойим ва қалби юмшоқ кишилардир. Имон Яманда ва ҳикмат Ямандадир».

8 жумодус-соний 1439ҳ

24 феврал 2018м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here