Саудия шаҳзодаси: Келинг, биргаликда Исломни модернизация қилайлик

Саудия шаҳзодаси: Келинг, биргаликда Исломни модернизация қилайлик

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Буюк Британия ва Шимолий Ирландия ҳукумати таклифига биноан расмий ташриф билан Британияга келди. Шаҳзода Британияда қиролича Элизабет ва Бош вазир Тереза Май билан учрашди.

Саудия Арабистонига қарашли “Аш-шарқ Ал-Авсат” газетасининг хабарига кўра, шахзоданинг Лондонга ташрифи Саудия қироли Салмон бин Абдулазизнинг буйруғига биноан амалга оширилмоқда. Расмий учрашувда икки давлат ўртасидаги мудофаа алоқаларини ривожлантириш масалалари кун тартибига қўйилгани айтилади хабарда.

Британия қироличаси Елизавета II шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни Букингем саройида қабул қилди ва суҳбат давомида Валиаҳд шаҳзодага саудлар ва инглизлар ўртасидаги тарихий алоқалар ва дўстлик ришталарини эслатиб ўтди.

Буюк Британия Бош вазири Тереза Май эса Саудия Арабистонида олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнунлигини ва уни қўллаб қувватлашини билдирди.

“Биз Саудия Арабистонида олиб борилаётган ислоҳотларни кўриб турибмиз ва уни қўллаб қувватлаймиз”, деди Британия бош вазири Тереза Май.

Тереза Май учрашувдан олдин Британиянинг Саудия Арабистони билан алоқалари жуда муҳим ва тарихий эканини ҳамда бу Буюк Британияда ҳаётни сақлаб қолганини айтган эди.

Расмий ташрифидан олдин Британияда чиқадиган “The Telegraph” газетасига интервю берган Саудиянинг валиаҳд шаҳзодаси Саудия-Англия ўртасидаги алоқалар Саудлар қироллиги ўрнатилган кундан буён давом этиб келаётганлигини таъкидлади.

“Саудия Арабистони билан Буюк Британия ўртасидаги дўстлик муносабатлари тарихийдир. Бу муносабатлар Саудия қироллигининг ўрнатилишига бориб тақалади”, деди шахзода.

Шунингдек Валиаҳд шаҳзода “Инглиз журнали”га берган интервьюсида, “Агар сиз Саудия Арабистони билан мустаҳкам алоқалар ўрнатсангиз, Британия ва Саудия халқлари ҳамда бошқа мамлакатлар ҳам янада хавфсизроқ бўлади”, “Биз Исломни модернизация қилиш учун биргаликда ишлашимиз керак”, дея инглизларга мурожаат қилди.

Саудлар оиласи Исломий Халифалик давлатини қулатиш учун Буюк Британия ишга солган асосий элементлардан бири сифатида кўрилади. Ўшанда Саудлар “Шайх Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб фикрлари”нинг тарқатилишини таъминлаш орқали Усмоний халифалик давлатига “бидъатчи, хурофотчи” номини бериб, Ингилизларнинг Усмонийлар халифалик давлатини қулатишига кенг йўл очиб бергани тарихдан маълум.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш