Вашингтон Москвани тинч аҳолини ўлдирганликда айблади

458
0

Вашингтон Москвани тинч аҳолини ўлдирганликда айблади

АҚШ маъмурияти Россия, Эрон ва Сурия режимидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2401-резолюциясига амал қилишни талаб қилди. Москвани шарқий Ғутанинг тинч аҳолисини ўлдиришда айблаган Вошингтонга кўра, Суриянинг Лазкия шаҳридаги Ҳумаймим ҳаво базасидан учган Россиянинг самолётлари Ғута шаҳрини вайрон қилмоқда.

“Россия БМТ ҳомийлигида қабул қилинган сулҳ шартларини эътиборга олмай, терроризмга қарши кураш баҳонасида бегуноҳ фуқароларни ўлдиришни давом эттирмоқда. Сурия президенти Башар Асад ва унинг тарафдорлари бўлган Москва ва Теҳрон БМТ Хавфсизлик Кенгашиниинг 2401 сонли қарорига амал қилишлари керак. Шунингдек улар Шарқий Ғута ва унинг атрофидаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишлари ва тахминан 400 минг бегуноҳ тинч аҳоли учун инсонпарварлик ёрдамни тўсиқсиз етказиб беришга рухсат беришлари шарт”, дейилади Оқ Уйдан берилган баёнотда.

Туркистон:

АҚШ маъмурияти Сурияни дўзахга айлантиришни Россия, Эрон ва Асад режимидан ўзи талаб қилиб келаётган бўлишига қарамай, уларни гуманитар сулҳга риоя қилмаётганликда айблаб, ўзини оқлашга уринмоқда. Аслида Россия кучлари Сурияга Американинг буйруғи билан кирди. Яъни Америка Асад тарафида туриб жанг қилиш вазифасини Россияга юклади. Чунки ўзини қўзғолончилар тарафдори қилиб кўрсатиб келган Вошингтон очиқ суратда Асаднинг ёнини олиб жангга кириши мумкин эмас эди. Чунки бу унинг ҳақиқий башарасини очиб қўярди. Шунинг учун у Россиянинг сиёсий онгсизлигидан фойдаланиб бу ишни унинг зиммасига юклади. Айни пайтда ўзини Россиянинг қирғинларига алоқаси йўқ қилиб кўрсатишга уринмоқда. Мақсади барча разилликларни Россия ва Эроннинг зиммасига юклаб, ўзини оппоқ қилиб кўрсатишдир.

Америка Россияни ипсиз боғлаб, ўзининг қуролига айлантириб олди. Энди уни осонликча қўйиб юбормайди. Ҳозирги пайтда ундан Исломга қарши курашда фойдаланмоқда. Путин ҳукумати эса бугунги кунда АҚШнинг талабларига бош эгишга мажбур. Унинг бирдан-бир дарди президент курсисини қўлдан чиқармаслик бўлиб қолди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here