НАТО Путиннинг сўзларига изоҳ берди

603
0

НАТО Путиннинг сўзларига изоҳ берди

 НАТО Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал йиғинга мурожаатига изоҳ берди ва альянс номига таҳдидларни номақбул ва бесамар деб атади. Альянсда таъкидланишича, НАТОнинг ракеталарга қарши мудофаа тизими Россияга қарши қаратилган эмас. Бу ҳақда альянс расмий вакили Оана Лунгеску айтиб ўтди.

 1 март куни Путин парламентга мурожаатида Россия ихтиёрида бўлган янги стратегик қуроллар ҳақида маълумот берди. Путин ушбу қуроллар АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизими ва НАТОнинг шарққа кенгайтирилишини самарасиз қилишини айтган.

 “Биз президент Путиннинг 1 март кунидаги мурожаати билан танишдик. Россиянинг нишон сифатида НАТО бўйича иттифоқдошларни танлаш баёноти номақбул ва бесамардир. Биз альянснинг ракеталарга қарши мудофааси Россияга қарши лойиҳаланмагани ва қаратилмаганини бир неча марта тушунтирганмиз. Бизнинг тизим евроатлантик ҳудуд ташқарисидан отилган баллистик ракеталардан ҳимоялайди”, деб айтган Лунгеску.

 Лунгескунинг таъкидлашича, НАТО “совуқ уруш ва қуролланиш пойгаси такрорланишини истамайди”.

 Аввалроқ Москвада Россия қуролланиш пойгасига кирмоқчимаслиги ва унинг янги қуроли унга ҳужум қилишни истамайдиганларга хавф солмаслиги айтилган.

Туркистон:

Россиянинг ички сиёсий, иқтисодий ҳамда сақофат тармоқларининг бирортасида Путин учун мақтаниши мумкин бўлган деярли ҳеч қандай ютуқлар йўқ. Аксинча, бу ва яна бошқа соҳаларнинг барчаси инқирозий ҳолатга келиб қолган. Шунинг учун сиёсий экспертлар “Путин бу сафарги сайлов олди компаниясини ташқи хавф хатарларга қаратади” деб таҳлил қилишмоқда.

Лекин, Россия учун ташқи хавф хатарлар ҳамиша ҳам топилавермайди. Путин шу мақсадда атайин кераксиз харажатлар сарфлаб, Сурияга бостириб кирди. Украинанинг ярмини тортиб олмоқчи бўлиб, у минтақада ҳам уруш майдонини пайдо қилди. Энди НАТО блоги билан Россия ўртасида атайин кескин ҳарбий ваҳима пайдо қилмоқчи бўляпти. Салтанатини сақлаб қолиш мақсадида ўз манфаати учун мамлакатни бу қадар хор қилиб юборган Путин сингари диктаторлар тарихда унчалик ҳам кўп учрамайди.

АҚШнинг роли ва позицияси: Путиннинг бу ҳатти ҳаракатлари АҚШнинг манфаатларига деярли зид эмас. Яъни, АҚШ НАТО блоги воситасида ЕИни ҳарбий мустамлака қилиб турибди. Демак НАТО ва Европа учун Путиннинг тахдиди АҚШнинг минтақадаги ҳарбий позицияларини фақат мустаҳкамлайди. Путин Россияни АҚШ учун, худди Шимолий Корея сингари, муайян минтақаларда қалбаки ваҳима пайдо қилиб турувчи мамлакатга айлантирмоқчи. Бу билан у АҚШнинг ҳарбий ва сиёсий позицияларининг мустаҳкамлигини кафолатлаб берган бўлади. Путин шу манфаати билан ўзини АҚШга тортиқ қилиб, сайловдан ўтиб олмоқчи!   

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here