Ашраф Ғани: Толибонни сиёсий гуруҳ деб тан оламиз

Ашраф Ғани: Толибонни сиёсий гуруҳ деб тан оламиз

Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” ҳаракатини сиёсий гуруҳ деб тан олинишини ёқлаб чиқиш қилди. Бу ҳақида Sputnik сайти Tolo News телеканалига иқтибосан хабар бермоқда .

Телеканал хабарига кўра, Ашраф Ғани Афғонистон ҳукумати толиблар ва уларнинг оила аъзоларига паспортлар бериб, ҳаракат етакчиларидан санкцияларни олиб ташлаш бўйича иш бошлашини маълум қилган.

“Биз шунингдек, қамоққа олинган толибларнинг озодликка чиқарилиши устида ишлаймиз”,- деб қўшимча қилган Афғонистон президенти.

 Ашраф Ғани шунингдек, ҳукумат тинчлик жараёнига қўшилган “Толибон” аъзолари хавфсизлигини таъминлашини алоҳида таъкидлаган. “Тинчлик музокараларида Толибон фикрини инобатга оламиз”,- дея изоҳ берган у.

Маълумки, сўнгги ойларда Афғонистондаги вазият кескин ёмонлашган. Мамлакатнинг қишлоқ туманларидаги каттагина ҳудудларни эгаллаб олган “Толибон” ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужумга ўтган эди. Мамлакат ҳудудида “Ислом давлати” таъсири ҳам кучайган.

Туркистон: 

Афғонистонда вазият кескинлаб боряпти. Президент Ашраф Ғани АҚШ томонидан сунъий уюштирилиши кутилаётган ҳарбий уруш ҳолати бошланишидан аввал, ўз таъсири остидаги ҳокимияти учун стротегик позиция белгилаб олмоқчи. У Толибон билан ўзаро адоватни йўқотиб, у билан ҳамкорлик тактикасини олиб бормоқчи. Негаки ИШИД ташкилоти деярли  мутлақ  АҚШнинг таъсири остида ҳаракат олиб боряпти. Ҳатто ИШИД номидан АҚШ жуда кўп ифлос ишларни ўзи амалга ошириши ҳам кутилмоқда!

Шунинг учун президент Ашраф Ғани, (албатта АҚШ маслаҳатчиларининг таъсири остида) Толибон ҳаракати билан алоқасини яхшилаб, мабодо уруш бошланиб қолса, ҳатто уларни қурол яроқ билан дастаклаб туриш вазифасини ҳам бажариб туриши мумкин. Бу иш-ҳаракатларнинг барчаси, албатта АҚШ сценарийси ва раҳбарияти остида боряпти. Асосий мақсадлари Толибон билан ИШИД ўртасида уруш пайдо қилиш билан, навбатдаги  мусулмонлараро қирғинбаротлар уюштиришдир.  АҚШ ва унинг Афғон ҳукумати эса, назоратчи, йўналтирувчи ва ҳар икки томонни зимдан уруш анжомлари билан дастаклаб турувчи вазифасини адо этишмоқчи!  

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш