Қозоғистон БМТ тинчликпарварлик амалиётларига ҳарбий хизматчиларини юборишга тайёр

556
0

Қозоғистон БМТ тинчликпарварлик амалиётларига ҳарбий хизматчиларини юборишга тайёр

 Қозоғистон БМТ тинчликпарварлик операцияларидан бирига 170 ҳарбий хизматчини йўналтиришга тайёр. Бу ҳақида “Kazakhstan Today” хабар қилмоқда.

 БМТ ҳузуридаги Қозоғистон миссиясидаги мудофаа вазирлиги вакили Ерулан Акилбаевнинг маълум қилишича, Қозоғистон 170 кишидан иборат контингентни тайёрлаган. У исталган лаҳзада БМТ тинчликпарварлик операцияларидан бирига жўнашга тайёр. Унинг таркибида аёллар ҳам бор.

 Ерулан Акилбаев БМТ тинчликпарварлик операцияларида Қозоғистон ҳарбий хизматчиларининг иштирокини кенгайтириш режалари ҳақида маълум қилди.

Туркистон:

Қозоғистон ўз ҳарбийларини Сурияга олиб киришга рози бўлиши орқали улкан халқаро тузоққа тушиш арафасида турибди.

 Куфр олами бу давлатнинг бир чимдим заиф ҳарбий аскарларига муҳтож бўлиб қолгани йўқ! Улар бу мамлакатларни номига бўлса ҳам оламий куфр етакчи давлатларнинг Шомга бўлган ҳарбий қатағонларига шерик эканликларини амалда тасдиқлатиб қўйишмоқчи бўлишяпти. Мақсадлари Қозоғистонда мусулмонларнинг туйғуларини жунбушга келтириб, бу минтақада “исломий уруш” ҳаракатлари учун қулай муҳит яратиб беришдир.

 Қозоғистон армияси ҳатто ўз чегараларини ҳимоя қилиш қувватига ҳам эга эмас. Бу давлатда улкан иқтисодий муаммолар мавжуд. Қозоғистон ҳукуматининг  бу қарори ўз мамлакати учун улкан хиёнат ва жуда катта тарихий хато бўлиши мумкин. Россиянинг Суриядаги қонли юришларига шерик қилиб қўядиган бу ҳарбий битим икки давлатни доимий хавф-хатарлар остида яшайдиган ҳолатга тушириб қўяди. Бу эса Путиннинг Марказий Осиё учун тайёрлаб бораётган мақсадларига мос келади. Россия учун бу давлатларнинг ҳарбий кўмаклари эмас, балки уларнинг куфрга мойил бўлган расмий маънодаги иштироклари ва номига бўлса ҳам улар билан ҳарбий ҳамкорлик қилишаётгани муҳим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here