АҚШ Мисрга миллиард доллар ажратди

672
0

АҚШ Мисрга миллиард доллар ажратди

 Вашингтон Қоҳирага террорчилик билан курашишга миллиард доллар ажратди. Бу ҳақда 12 февралда Миср ташқи ишлар вазири Сомиҳ Шукрий билан биргаликдаги матбуот анжуманда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди.

 “Вашингтон Қоҳирага Мисрнинг террорчиликка қарши курашида ҳарбий салоҳиятини ошириш учун миллиард доллар ажратди. Биз Мисрнинг террорга қарши урушида у томондамиз ва террорчиликка қарши курашда яқин ҳамкорликни давом эттирамиз”, деб айтган Тиллерсон.

 АҚШнинг Мисрга ҳар йиллик ҳарбий ёрдами 1,3 млрд долларга яқинни ташкил қилади. Охирги 30 йилнинг ўзида Вашингтон Қоҳирага  ҳарбий-иқтисодий ёрдам доирасида умумий миқдорда 80 млрд доллар ажратган. Бироқ АҚШда ўтган йил августида Мисрда инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилиши сабабли ёрдам 195 млн долларга қисқартирилмоқчилиги маълум қилинган.

 Ўшанда АҚШ давлат департаменти Қоҳира инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тараққиётни намойиш қилиши, жумладан ноҳукумат ташкилотлари фаолиятини чекловчи қонунни бекор қилиши кераклиги айтилган. Шукрийнинг таъкидлашича, инсон ҳуқуқлари борасидаги масала Қоҳирадаги учрашувда муҳокама қилинди.

 Матбуот анжуманда Қоҳира ва Вашингтон “икки плюс икки” форматида икки томонлама ҳамкорлик механизмини яратишга келишиб олгани маълум қилинган. Бу ҳамкорлик икки давлатнинг ташқи ишлар ва мудофаа вазирларининг мунтазам маслаҳатлашувларидан иборат бўлади. Шукрийнинг тааъкидлашича, бундай форматдаги стратегик маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди жорий йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтиши мумкин.

Туркистон:

Халқаро сиёсатнинг бошқарув асоси бўлган мавжуд оламий куфр системасининг вазифаси кичик, заиф ва мустамлака давлатларни етакчи давлатларга тобеъ қилиб бериш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат! Диний муҳитларга зарба бериб боришлари учун Миср каби давлатларга атайин ажратиладиган молиявий маьлағлар, етакчи қатламни эгаллаб олган бир гуруҳ хоин мусулмонларнинг куфр системасига кўрсатиб бораётган хизматлари учун бериладиган туҳфаларидир!

Исломий юртларнинг ҳокимият вакиллари куфрнинг шу садақасини олиш мақсадида атайин исломий хавф хатарлар пайдо қилиб боришади! Улар Ислом ва мусулмонлар номидан жиноий ҳаракатлар уюштиришиб, тинч ҳаёт кечираётган заиф ва заифа мўъминларни жазолашади ёки қўпорув ишлари уюштириб уларни ўлдириб юборишади! Шунинг билан бир қаторда Исломни таҳқирлаш, мусулмонларни хорлаш йўллари билан уларни моддий норозилик ҳаракатларига атайин провокация қилишади! Мақсадлари фақат куфр системасининг юқоридаги садақа маблағларини қўлга киритишдир! Бу жирканч ва пасткаш етакчиларимиз куфрнинг бу сиёсати ортида нималар турганини ҳатто англаб, мулоҳаза қилишга ҳам журъат қила олишмайди!

АҚШ бошчилигидаги оламий куфр бошқарув системаси, исломий юрт етакчилари учун ҳар йили Ислом ва мусулмонларга қарши атайин олиб борилган иш ҳаракатлари кўламига қараб молиявий маблағ ажратиб боради. Лекин мусулмонларни чалғитиш ва уларни қаҳри ғазабидан хоин ҳокимият қатламини сақлаб қолиш мақсадида, “бу пуллар исломий жиноятчи (экстремист, террорист)ларни бартараф қилиш ва мусулмонларнинг осоишта ҳаёт кечиришларини таъминлаш учун сарфланади” деб уқтириш учун жуда катта куч сарфлаб, мафкуравий кураш олиб боришади.

Аслида, шу пуллар бўлмаганида ёки шу пуллар учун иймонини куфрга сотиб юбора оладиган хоин мусулмонлар бўлмаганида, ҳаётимиз бу қадар тубанлашиб кетмаган бўлар эди!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here