Яҳудий профессор: Яқин келажакда дунё тақдирини исломчилар белгилайди

Яҳудий профессор: Яқин келажакда дунё тақдирини исломчилар белгилайди

Яҳудий профессор Тзипи Сафер Араб оламидаги ҳукуматларнинг бошқарувда муваффақиятсизликка учраши туфайли келгуси даврда бу мамлакатларнинг барчаси исломчилар бошқаруви остига ўтиб кетишини билдирди. “Emame” веб сайтининг 28 январ куни тарқатган хабарига кўра, Яҳудий профессор 26 январ куни яҳудий 12 каналга берган интервьюсида, яқин келажакда барча масалаларни исломчилар ҳал қилишини таъкидлади.

“Араб оламидаги ҳукуматлар бошқарув тизимида муваффақиятсизликка учраши туфайли яқин келажакда бу мамлакатларнинг барчаси исломчилар бошқаруви остига кириши ўзгариш тўлқинига саҳна бўлади. Бу ўлкалар исломчилар томонидан назорат қилинадиган ерлар сифатида бирлашади. Бу бирлашишнинг муваффақияти эса, Ислом империясининг ячейкасини ташкил қилади”, деди таниқли яҳудий профессор Тзипи Сафер.

Шунингдек, яҳудий профессор Исроил ва Ғарбни ИШИДнинг мағлубияти билан бу хатардан қутилиш борасида огоҳлантириб, келажакдаги ўзгариш тўлқинлари Исломий кучларга юзланиши билан якунланишига ишора қилди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги барча исломий ташкилотлар ҳақида аввал йўл қўйилган хатолар эътиборга олиниши лозим. Чунки келажакда бу муаммоларни ҳал қилиш учун ўтганлардан ибрат олиш керак бўлади.

“Ушбу сценарийни амалга оширишнинг ортида ётган энг кучли манба исломчиларнинг ўз мақсадларини амалга ошириш хусусида қатъият билан туришларидир. Улар эга бўлган ушбу азму-қарор Американи дунёдан қўлини тортишига ва ортга чекиниб ўз қобиғига ўралиб олишга мажбур қилади”, дея таъкидлади Тзипи Сафер.

“Америка қисқа вақт ичида ташқи ролларини ва ўйинларини тўхтатади. Чунки иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери биринчи марта Ислом империясининг олдидаги доира кенгайди”, дея ўз тахминларини илова қилди Яҳудий профессор.

Унга кўра, Американинг чўкиш белгилари кўрина бошлагани эътиборга олинса, яҳудийлар бошқаларнинг ёрдамисиз оёқда тура олмайди. Бу ёрдамлар узулиб қолганда, яҳудийлар энг йирик ҳарбий Арсеналга эга бўлишига қарамай, ҳеч нарса қила олишмайди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш