Ўзбек-афғон хавфсизлик комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбек-афғон хавфсизлик комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

“Sputnik” нашрининг хабар қилишича, Ўзбекистон пойтахтида 10 феврал куни ўзбек-афғон қўшма комиссиясининг хавфсизлик масалаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Комиссия таркибига икки мамлакат Хавфсизлик кенгашлари, куч тизимлари ҳамда ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари кирган.

Томонлар терроризм ва экстремизм,  қурол-яроғ савдоси, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ҳамда уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши кураш истиқболларини муҳокама қилишди.

Мажлис иштирокчилари Афғонистондаги тинчлик, ривожланиш ва хавфсизлик ҳамда Марказий Осиёдаги узоқ муддатли барқарорлик орасида яқин боғлиқлик борлигини қайд этишди.

Марказий Осиёни тинчлик, ҳамкорлик ва гуллаб-яшнаётган ҳудудга айлантириш мақсадида, Афғонистон муаммосини ҳудудий ҳамкорликни кенгайтириш ва сиёсий-дипломатик услублар ёрдамида ҳал қилишнинг муҳимлиги таъкидланди.

 Маълумки, март ойида Тошкентда Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Туркистон:

Биз аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек АҚШ, Сурия ва ИроқдагиИШИДташкилотининг бир қисмини Авғонистонга кўчириб олиб ўтаётгани ўз исботини топиб боряпти.

АҚШ дунёни ўз таъсири остида ушлаб туриш мақсадида, минтақаларда кучлар балансини пайдо қилади. Ҳар иккала тарафни, яъни бир бирига қарама қарши томонларни тенг дастаклаб боради. МасаланЯқин Шарқда Араб мамлакатларини қўрқувда ушлаб туриш мақсадида, “исроиляҳуд вужудини ҳар томондан дастаклаб келади. Яҳудийларга қарши бир вақтларҲамасжангариларидан фойдаланган бўлса, кейинроқ Саддам режимидан фойдаланди, ҳозирда эса Эронни ваҳималиола бўжисифатида сақлаб келяпти. Шимолий Кареяни атайин Жанубий Карея, Япония ва Хитой учун яширинча дастаклаб келяпти. АҚШ махсус гуруҳлари бир неча ўнлаган йиллар “Ал Қоида” гуруҳи номидан олам бўйлаб қўпорув ишларини олиб борди. Ҳозирда, унинг ўрнига “ИШИД” номидан дунё бўйлаб ваҳимали қалбаки “исломий жиноятлар” уюштириб келяпти! Куфр системаси шароит яратиб бераётган оламий мустамлакачиларнинг бу стротегик амалиётлари дунё сиёсатчилари учун сир эмас!

АҚШ Авғонистонда “Толибон” жангари ҳаракатига қарши “ИШИД” жангари ташкилотини таёрлаб боряпти. Бу уруш фақат мусулмонлар ўрталарида бўлиши билан бир қаторда, АҚШ учун яна бир қанча минтақавий стротегик манфаатга эга! У Авғонистонда уруш ваҳимасини пайдо қилиш билан, у ерда ва унга қўшни бўлган мамлакатларда ўзининг ҳарбий ва сиёсий таъсирларини кучайтириб олмоқчи. Бунинг билан Хитойнинг шимолий ғарбий томонида ўзининг ҳарбий базаларини ва қалбаки “исломий жангарилар” гуруҳларини кучайтириб олади.

Албатта Авғонистонда АҚШ томонидан уюштирилиб бораётган бу жараёнлар, Ўзбекистон хукуматини хавотирга солмай қўйиши мумкин эмас. Бундан ташқари Ўзбекистон Авғонистон инфраструктурасини қолипига келтириш йўлида катта харакат ва сарф харажатлар қилиб келади. Шунингдек, Ўзбекистон учун жангари харакатларга буфер худуди вазифасини ўташ мақсадида атайин пайдо қилинган генирал Достум армиясини хам молиявий, харбий ва бошқа хар томонлама дастаклаб боради. Демак Ўзбекистонни, Авғонистонда бораётган жараёнлар қаттиқ хавотирлантиради.   

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш