Ачинарли ҳақиқат ва узоқ йиллик қашшоқликдан дарак берувчи келажак

454
0

Ироқ болалари…

Ачинарли ҳақиқат ва узоқ йиллик қашшоқликдан дарак берувчи келажак

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар фонди (Юнисеф) 2018 йил 19 январ жума куни «Ироқ ҳукумати Давлат ташкилотига қарши олиб борган уруш туфайли ўтган йили Ироқда 270 нафар бола ўлим топди» дея баёнот берди. Шунингдек, уч йил давом этган уруш натижасида қочишга мажбур бўлган 2.6 миллион қочоқ орасида ёш болалар сони 1.3 миллионга етди. Баёнотга кўра, Ненявий ва Анбор муҳофазасидаги тўрт миллион бола кучли зўравонлик таъсирига тушган, шунингдек болалардан бир қанчаси олдинги линияда жанг қилишга мажбурланган. Баёнотда билдирилишича, қашшоқлик ва низо Ироқ ерларидаги уч миллион боланинг таълим олиши тўхтаб қолишига сабаб бўлган. Баъзи болалар ўз ҳаётида дарс синфларида ўтириш имконига ҳам эга бўлмаган. Айни пайтда Ироқда болаларнинг тўртдан бири қашшоқликда яшамоқда.

Баёнотда билдирилган бундай ёқимсиз статистик маълумотлар янгилик эмас ва бу ажабланарли ҳолат ҳам эмас. Чунки ўнлаб йиллар давомида Ироқ фуқаролари ички низолар ва адолатсиз урушлар бадалини тўлаб келишмоқда. Бундай урушларни мустамлакачилар бевосита ўзлари ёки малайлари орқали олиб боришмоқда. Масалан, Америка 2003 йили Ироқни бевосита ўзи босиб олган бўлса, унинг малайи Моликий Давлат ташкилоти қаршисида Мосулдан Ироқ кучларини олиб чиқиб кетди, кейин Ибодий Давлат ташкилотига қарши жанг қилиб Мосулни қайтариб олди. Ироқ бирор бўҳрон ёки урушдан чиқиб улгурмасидан яна бошқа урушга ва бўҳронга кирмоқда. Бу урушлар ва бўҳронларнинг энг эътиборли томони шуки, улар давомида мустамлакачилар манфаатига хизмат кўрсатиш йўлида юрт вайрон бўлди, юрт аҳолиси ҳаёти жаҳаннамга айланди.

Ушбу баёнотдан ҳамда бундан бошқа баёнот ва хабарлардан кўриниб турибдики, Давлат ташкилотига қарши урушда Ибодий қўлга киритилганини эълон қилган «катта ғалаба» ёш болалар ва аёллар устидан эришилган ғалаба бўлди. Унинг бу ғалабасида юзлаган бола ўлдирилди, жароҳат олди ва миллионлаган бола қочоққа айланди. Шунингдек, бу ғалабада Мосулдаги ва ундан бошқа минтақалардаги фуқаролар Давлат ташкилоти билан Ироқ кучлари ўртасида қуршовда қолди. Улар бу қуршовда очликдан азоб чекишди, озиқ-овқат ва дори-дармон етишмагани туфайли болалар орасида, хусусан эмизикли гўдаклар орасида касалликлар кучайди. Шунингдек, бу минтақаларда болалардан жонли қалқон сифатида фойдаланилди, қолаверса баъзида улар жангларда қатнашишга мажбур қилиндилар.

Ушбу статистик рақамлар Ироқ болаларининг аянчли аҳволини кўрсатиб турибди ҳамда болалар орасида қашшоқлик ва саводсизлик кучайган бир манзарада келажак янада оғир бўлишидан дарак бермоқда. Биз шундай савол ташлаймиз: Уни тугатиш учун ушбу уруш аланга олдирилган террор шуми?! Бу урушларни аланга олдирганларнинг ўзлари ва уларнинг малайлари ҳақиқий террорчилар эмасми?!

Эй мусулмонлар!

Бизнинг ўғлонларимиз ва покиза қизларимиз қонини оқизаётган бу урушлар қачонгача давом этади?! Бу урушлар мевасини мустамлакачилар йиғаётган бир пайтда фарзандларимиз қачонгача танг-бахтсиз ҳаётда кун кечирадилар?! Бу малай ҳукмдорларни қулатиб уларнинг ўрнига бизни Роббимиз китоби билан бошқарадиган, шон-шарафимизни тиклайдиган холис ҳокимни тиклаш вақти келмадими?! Қалблар азизлик кунларига ошиқмаяптими?! Зеро, у кунларда хатиб булутга «истаган жойингга ёмғир ёғдир, чунки унинг хирожи мусулмонлар байтулмолига қайтади» дея мурожаат қилади. Қалблар азизлик кунларига ошиқмаяптими?! Чунки у кунларда мусулмонлар ор-номуси, жони ҳимоя қилинади ва тажовузкорларга «сизларга ўзингиз кўрмаган ва эшитмаган жавоб қайтарилади» дея хитоб қилинади. Ҳа, Аллоҳга қасамки, қалблар ўша кунларга ошиқмоқда. Мусулмонлар армиялари ичида нидога жавоб қилувчи, ўша шонли кунларни қайта тиклаб дунёю охират яхшилигини қўлга киритувчи борми?!

 وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ 

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

 

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here