Жээнбеков коррупцияга қарши курашни кучайтиришга чақирди

Жээнбеков коррупцияга қарши курашни кучайтиришга чақирди

 Бишкекда 8 феврал куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши мажлисида Қирғизистон  президенти Сооронбай Жээнбеков коррупцияга қарши кураш олиб боришга жалб қилинган барча идораларни танқид қилди.

 Жээнбеков, хуқуқ-тартибот, назорат идоралари ва судларнинг ўзлари коррупцияга аралашиб қолганлигини айтди. У бу каби кўринишларга қарши курашни кучайтиришга ва қўли тоза бўлмаган ходимлардан воз кечишга чақирди.

 Сооронбай Жээнбеков МХДҚ Аксилкоррупция хизматининг фаолиятини самарасиз ва сифатсиз дея баҳолади. Шу муносабат билан у иш формати ўзгартирилишини ва ҳар бир ходим эгаллаб турган лавозимига мос келиши ёки келмаслигини ўрганиш лозимлигини таъкидлади. Президент суд, ҳуқуқ-тартибот ва назорат идоралари устидан бўладиган ҳар бир жиддий аризани ўз назоратига олишини қайд қилди.

 Жээнбековнинг қўшимча қилишича “уюшган жиноятчиликка қарши курашнинг самарасиз бўлишининг бош сабаби бу – коррупциядир”. Унинг таъкидлашича, “Жиноий гуруҳларга пулларнинг оқиб боришини хуқуқ тартибот ва суд идораларидаги юқори лавозимли шахсларнинг иштирокисиз амалга ошириб бўлмайди”.

 Расмий маълумотларга кўра, сўнгги икки йилда хуқуқ тартибот идоралари томонидан 76 минга яқин жиноий иш очилган. Бироқ уларнинг ярми ёпилган ёки гумондор аниқланмагани учун тўҳтатилган. Судга жиноий ишларнинг атиги  30% юборилган, шундан атиги 10% бўйича айблов ҳукми эълон қилинган.

Туркистон:

Қирғизистонда коррупция, деярли ҳукумат назорати остида. Бундан ташқари суд, мамлакатдаги жиноятчилар тизими, миллатчилик ва “тангричи мушриклар” тармоғи, шунингдек диний “мўътадил Ислом”чилар оқими, буларнинг барчаси давлат назорати остида. Бу ҳолатни янги президент Жиянбеков ҳам жуда яхши билади.

Давлат ўзига тобе бўлган юқоридаги барча жиноий тармоқларни хавфсизлик хизмати, прокуратура, суд ва орган хизмати қуввати ёрдамида ушлаб туради. Ҳозирда давлат қувватининг кафолати бўлган суд, прокуратура, хавфсизлик хизмати ҳатто куч органлари ҳам Президентга итоат қилмайди. Жиянбеков аслида шу ҳолатга рози бўлгани учун бу лавозимга атайин Атамбаев режими томонидан сайланган. Лекин унинг кўз ўнгида бўлаётган жиноий ҳаракатлар ва ўзидаги ҳолсизлик, унинг инсоний табиатидан келиб чиқиб, жараёнларга аралашишга мажбурлайди. Яъни, барча ҳақ ҳуқуқлар ва қонуний имкониятлар қўлида бўла туриб, унинг кўз ўнгида яқинлари, сафдошларига нисбатан коррупция тизими билан зулум қилинаверса, шикоятлар тушсаю, яширин буйруқ билан эътибор бермай ўтиришга мажбурланаверса, бундай лавозимни кимга керакги бор!

Жиянбеков юқоридаги сўзларини режимга қарата айтди. Бу режим коррупция йўли билан коррупцияга қарши курашаётган режимдир. Бу режим кучлиларни ҳимоя қилаётганини яшириш мақсадида заиф ва заифаларни жазолаётган режимдир! Бир аёлнинг телефонидан Салоҳиддин Айюбий ролини ўйнаган киноактёрнинг расми чиқиб қолгани учун уни жиноий жазога тортган, аммо мамлакатга миллиардлаган зиён етказиб қўлга тушганларни чет элга қочириб юбораётган жиноий режимдир! Жиянбеков шуларни ҳаммасидан хабардор! У яқин кунларгача, ҳатто ҳозир ҳам ўша режимнинг калтаги остида яшаб, уларга хизмат қилиб келяпти!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш