Рус дипломати: Америкаликлар Афғонистонда ИШИД билан курашмаяпти

Рус дипломати: Америкаликлар Афғонистонда ИШИД билан курашмаяпти

Россия Президентининг Афғонистондаги махсус вакили Замир Кобулов Америка Қўшма Штатлари Афғонистонда ИШИДга қарши жанг қилмаётганлигини маълум қилди. Дипломат бу ҳақида пайшанба куни “Россия 24” телевизион каналига берган интервюсида айтиб ўтди.

“ИШИД устидан қозонилган ғалабага нисбатан айтадиган бўлсак, шахсан америкаликлар Афғонистонда деярли ИШИДга қарши жанг қилаётгани йўқ. Толибонни ҳаводан ҳужумга тутяпти. Чукни АҚШ ердан уюштирган ҳужумларида муваффақиятсизликка учрамоқда. Ҳаводан ҳужум қилиш улар учун қулай, аммо улар Ишидга қарши курашмаяптилар”, деди Кобулов.

Шунингдек Замир Кобулов ИШИД Афғонистонга америкаликлар ва Афғонистондаги бошқа хорижий кучларга қарши курашиш учун келмаганини, балки Марказий Осиёга ҳужум қилиш учун келганлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Афғонистондаги ИШИД жангариларининг кўпчилиги Марказий Осиёдаги мамлакатлардан ёки Россиядан келган.

Айни пайтда АҚШ разведкаси Толибон аъзоларини ИШИДга айлантириш устида иш олиб бораётганлиги ҳақида айтилмоқда. Сўнги хабарларда айтилишича, АҚШ разведкаси Толибон жангариларининг бошқа бир “террорчи” ташкилотга ўтиши” ҳолатига баҳо берадиган ҳисобот устида ишламоқда. Янги ташкилот Толибон сингари Қобул ҳукуматига ва коалиция кучларига қарши курашадиган ташкилот бўлиши кўзда тутилган.

Толибон ҳаракати ўзининг аввалги расмий баёнотларининг бирида АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда ИШИДни ҳимоя қилганлигини даъво қилган эди. Баёнотда Толибон ҳаракати ИШИДга ҳужум қилиб, уни мағлуб қилишга оз қолганда АҚШ кучлари бунга тўсиқ бўлганлиги олға сурилган эди.

Туркистон:

Биз аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек АҚШ, Сурия ва Ироқдаги “ИШИД” ташкилотининг бир қисмини Авғонистонга кўчириб олиб ўтаётгани ўз исботини топиб боряпти.

АҚШ дунёни ўз таъсири остида ушлаб туриш мақсадида, минтақаларда кучлар балансини пайдо қилади. Ҳар иккала тарафни, яъни бир бирига қарама қарши томонларни тенг дастаклаб боради. Масалан:  Яқин Шарқда Араб мамлакатларини қўрқувда ушлаб туриш мақсадида, “исроил” яҳуд вужудини ҳар томондан дастаклаб келади. Яҳудийларга қарши бир вақтлар “Ҳамас”жангариларидан фойдаланган бўлса, кейинроқ Саддам режимидан фойдаланди, ҳозирда эса Эронни ваҳимали “ола бўжи” сифатида сақлаб келяпти. Шимолий Кареяни атайин Жанубий Карея, Япония ва Хитой учун яширинча дастаклаб келяпти. АҚШ махсус гуруҳлари бир неча ўнлаган йиллар “Ал Қоида” гуруҳи номидан олам бўйлаб қўпорув ишларини олиб борди. Ҳозирда, унинг ўрнига “ИШИД” номидан дунё бўйлаб ваҳимали қалбаки “исломий жиноятлар” уюштириб келяпти! Куфр системаси шароит яратиб бераётган оламий мустамлакачиларнинг бу стротегик амалиётлари дунё сиёсатчилари учун сир эмас!

АҚШ Авғонистонда “Толибон” жангари ҳаракатига қарши “ИШИД” жангари ташкилотини таёрлаб боряпти. Бу уруш фақат мусулмонлар ўрталарида бўлиши билан бир қаторда, АҚШ учун яна бир қанча минтақавий стротегик манфаатга эга! У Авғонистонда уруш ваҳимасини пайдо қилиш билан, у ерда ва унга қўшни бўлган мамлакатларда ўзининг ҳарбий ва сиёсий таъсирларини кучайтириб олмоқчи. Бунинг билан Хитойнинг шимолий ғарбий томонида ўзининг ҳарбий базаларини ва қалбаки “исломий жангарилар” гуруҳларини кучайтириб олади.

Россия эса, вазиятга деярли таъсир кўрсата олмаслигини билиб, бу стротегиядан ўз манфаати йўлида фойдаланиб олмоқчи. Сценарий бўйича Россия “Толибонни қурол ва матбуот томондан қувватлаб туради. Шунингдек ўз таъсири остидаги Ўрта Осиё мамлакатларида ҳам мумкин қадар кучли ҳарбий ваҳималар пайдо қилиб, бу ердаги ҳарбий ва бошқа таъсирларини янада кучайтириб олмоқчи бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, АҚШ Авғонистонда ҳам, худди Суриядаги каби Россия билан ҳамкорликда мусулмонлараро уруш пайдо қилмоқчи!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш