Тез ёрдам пуллик бўлади

504
0

Тез ёрдам пуллик бўлади

 Қирғизистонда шошилинч тиббий ёрдам пуллик бўлади. 9-феврал куни бўлиб ўтган мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат йиғилишида ушбу таклиф муҳокама этилди.

 Мажбурий тиббий суғурта фонди раҳбари Марат Калиевнинг сўзларига кўра, беморларни олиб ўтиш учун жуда катта маблағлар сарфланмоқда.

 “Олиб ўтишни пуллик қиладиган пайт келди. Албатта, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари бепул бўлиб қоладиган фуқароларнинг алоҳида тоифаси сақланиб қолади. Хорижда ҳеч ким “тез ёрдам”ни шунчаки чақирмайди, сабаби бунинг учун пул тўлаш кераклигини билишади”, – дея маълум қилди Марат Калиев.

 У янгиликни минтақаларда жорий этишни бошлаш таклифи билан чиқди, у ерда чақириқлар сони нисбатан камроқ экани айтилди. Соғлиқни сақлаш вазири Талатбек Ботиралиев унинг фикрига қўшилиб, “соғлиқни сақлашда ҳар доим пул етишмаслигини” билдирди.

 Туркистон:

Тиббиёт одамларга керакли манфаатлардан бўлиб, зарурий эҳтиёжлар туркумига киради. Шахс ўзининг зарурий эҳтиёжларини тўла таъминлай олишига имконият яратиб бериш Халифалик давлати зимасидаги вожиб вазифа ҳисобланади.

 Ислом давлати мавжуд бўлган биринчи кундан бошлаб барча учун тиббий хизматни бепул қилиб таъминлаб берилган эди. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам Уқл ва Урайна қабилаларидан мусулмон бўлиш учун Мадинага келган саккиз нафар кишини хасталиклари кундан-кунга зиёда бўлиб боргач, уларни Мадинадан тўрт мил узоқликда бўлган ўтлоқларда юрган байтулмол туяларини соғиб ичиб даволаниш учун юборадилар. Улар туяларни соғиб сутидан ичиб, керакли муолажани олишгач тез фурсатда соғайиб кетишади. Пайғамбаримиздан сўнг Чориёрлар, улардан сўнг келган Халифалар ҳам касаллар учун алоҳида бинолар барпо этиб, у ерга малакали табибларни қўйишган ва беморларни даволаш тўлалигича давлат таъминотида бўлиб, барча фуқаролар учун бепул бўлган.

 Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш тизими бепул тиббий хизмат кўрсатиш, бепул даволаш, даволаш муддатига амал қилиш, беморнинг руҳий ҳолатига риоя қилиб, унга юмшоқ муомалада бўлиш борасида тезлик ва оддийликка асосланади ҳамда буни бошқаришга мутасадди бўлган шахсда қобилият ва иқтидор бўлишини шарт қилади. 

 Аллоҳнинг изни билан тез кунларда қайта барпо этиладиган Халифалик давлати ҳам барча фуқароларнинг тиббий эҳтиёжини таъминлайдиган тиббий хизмат кўрсатиш низомини яратади. Бу низомга мувофиқ барча одамларнинг – ирқи, дини, мазҳаби ва жинсидан қатъий назар – тиббий эҳтиёжлари кафолатланади. Чунки тиббий хизмат кўрсатиш давлатнинг вазифаларидан бўлиб барча фуқаролар бу хизматдан қулай фойдалана олиши лозим. Шунинг учун давлат фуқароларни даволанишлари учун шифохоналар ва даволаниш тармоқлари билан таъминлаши ҳамда бепул тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиши лозим. Бироқ давлат табибларни ёллашни ва дориларни сотишни ман қилмайди.

 Инсонларнинг бундай ҳуқуқлари бўлажак Халифалик давлат дустури лойиҳасида ҳам белгилаб қўйилган.

160-модда – Давлат барча учун бепул тиббий хизматни таъминлайди, лекин шифокорларни ёллаш ва дори-дармон савдосини ман қилмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here