Султон Қўзибоев тоғут Имомали Раҳмон қамоқхонасидаги навбатдаги шаҳиддир

518
0

Султон Қўзибоев тоғут Имомали Раҳмон қамоқхонасидаги навбатдаги шаҳиддир

Биз уни шундай ҳисоблаймиз ва Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок деб даъво қилмаймиз

Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири Қўзибоев Султон (Аллоҳ ўз раҳматига олсин) Тожикистон тоғути Раҳмон қамоқхонасида вафот этди. У 47 йиллик умрининг қарийб 18 йилини кучайтирилган тартибдаги қамоқда ўтказди. Султон Ҳизб ут-Таҳрир сафида исломий ҳаётни қайта тиклаш учун сабот билан фаолият қилгани сабабли қамоққа олинган эди.

Қўзибоев Султон (Аллоҳ ўз раҳматига олсин) 1971 йил туғилган бўлиб, тўрт фарзанднинг отаси эди. У икки олий ўқув юрти дипломига эга бўлиб, (қамоқдагилар уни Тирик энциклопедия деб аташар эди). Султон 1999 йили Ҳизб сафига кириб, исломий даъватни етказа бошлади. 2000 йил 15 январда тоғут Раҳмонга қарашли махсус кучлар томонидан ҳибсга олинди ва қаттиқ қийноққа солинди.

Шундан кейин у 7\3 рақамли кучайтирилган тартибда жазони ижро этиш колониясига ўтказилди. Султон у ерда касалликка чалинди, сўнг касали кучайиб, икки оёғи қаттиқ шикастланди. Сўнг уни операция қилинди ва умрининг охиригача чўлоқ бўлиб қолди.

2004 йил Султоннинг қамоқ муддати тугаб, озодликка чиқди. У ўша кундан бошлаб Тожикистонда исломий даъватни етказиш учун фаолиятини давом эттирди. Лекин унинг озодликдаги ҳаёти узоққа чўзилмади, 2005 йил яна ҳибсга олинди. Бу сафар у узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинди ва уни Тожикистондаги энг кучли қамоқхоналардан бири бўлган 3\3 рақамли колонияга юборилди. (Бу колония «Ғишт зонаси» деб ном чиқарган бўлиб, у ерда маҳбуслар ғишт ишлаб чиқаришда шафқатсизларча ишлатилади). Қамоқхонадаги маҳбуслар бир кунда олти марта текширувдан ўтказилади ва у ерда Ҳизб ут-Таҳрирнинг барча аъзолари «қочишга мойил» маҳбуслар синфига киритилган. Султон у ерда сил касалига чалинди. Қамоқхона санчастида ётган кунларида тоғут Раҳмон идораси масъули Султонни исломий даъватни тарк этишга ваъда бериш шарти билан озодликка чиқаришини айтади. Лекин биродаримиз бундай ваъдадан бош тортади. Султон шу сабабли колонияда қолади ва турли касалликларга чалинади. Лекин шуларнинг барчасига қарамай, ҳар қандай ҳолатда ҳам даъватни давом эттирди ҳамда умрининг охиригача даъват қилишни тарк этмади.

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аъзолари биродаримиз Султон (Аллоҳ ўз раҳматига олсин)нинг оиласига чуқур таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳдан унинг аҳли оиласига сабр, сабот ва тасалли беришини сўраймиз ҳамда Аллоҳнинг олдида бирор кишини бегуноҳ ҳисобламаганимиз ҳолда Султонни шаҳид деб қабул қилишини сўраймиз. Шунингдек Азиз ва Жаббор бўлган Аллоҳдан тоғут Раҳмон, унинг режими, малайлари ва ёрдамчиларини бадном қилишини, барча мусулмон маҳбусларни озодликка чиқишини тезлаштиришини сўраймиз. Бундан ташқари биз ортида туриб ҳимояланадиган ва жанг қиладиган қалқон бўлмиш Уммат имомини тезроқ тикланишида ёрдам беришини сўраймиз. Аллоҳ Таоло бунга қодир Зотдир.

 

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here