Эрон Россияга АҚШга қарши иттифоқ тузишни таклиф қилди

493
0

Эрон Россияга АҚШга қарши иттифоқ тузишни таклиф қилди

 Эрон, Россия ва Сурия АҚШга қарши турувчи коалицияга бирлашишлари мумкин бўларди. Бу ҳақда Эрон олий етакчиси, оятуллоҳ Али Ҳаманеийнинг ёрдамчиси, генерал-майор Яҳё Раҳим Сафовий айтиб ўтди. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда. Таъкидланишича, Сафовий бу иттифоққа Покистон ва Ироқни ҳам қўшишни таклиф қилган.

 Сафовийнинг айтишича, Вашингтон сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий манфаатларга эга бўлиш мақсадида “минтақада ихтилофлар ўчоғини” сақлаб қолишга уринмоқда. Унинг таъкидлашича, АҚШ “30 минг кишидан иборат ташкилот” билан курдларнинг мухтор вилоятини ташкил этишга ҳаракат қилмоқда. Сафовий Вашингтонни халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини бузишда айблади.

 Маълумки, Эрон, Россия ва Туркия Суриядаги ихтилофнинг тинчлик билан ҳал қилинишида кафил давлатлар ҳисобланади.

 Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар ҳокимиятга Дональд Трамп келгандан кейин кескинлашиб кетди. Трамп Эрон билан тузилган ядровий дастурни бекор қилиш билан таҳдид қилиб келади. Ўз навбатида Ҳаманеий АҚШни Эроннинг бош душмани деб атайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here