АҚШ: Россия Мьянмага қурол сотиб, можарони янада кескинлаштирмоқчи

646
0

АҚШ: Россия Мьянмага қурол сотиб, можарони янада кескинлаштирмоқчи

 АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, Мьянмага рус қурол-яроғларини етказиб бериш вазиятнинг янада оғирлашишига олиб келади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

 Давлат департаментининг расмий вакили Ҳезер Науэрт шундай баёнот билан чиққан.

 “Гарчи жаҳондаги аксарият давлатлар Мьянмадаги инқирозга тинч йўл билан ечим топиш ҳаракатида бўлса-да, баъзи мамлакатлар янада кўпроқ азоб-уқубат ва беқарорликка олиб келиши мумкин бўлган қадамлар қўйишга тайёр турибди. Бу Россия учун инсонпарварлик ёрдами орқали бирдамликни кўрсатишга имконият эди, бироқ у қурол-яроғни сотиш ҳисобидан вазиятни янада оғирлаштирмоқчи”, – дея маълум қилди Науэрт.

 Унинг эслатишича, АҚШ Мьянма ҳарбийларига анчадан бери тезкор тайёргарликда ёрдам кўрсатмаяпти ҳамда қурол-яроғ, технологиялар ёки ҳарбий материалларни етказиб бермаяпти.

 Аввалроқ Бангладеш ва Мьянма роҳингя мусулмонларини ватанига қайтариш бўйича қарорга келгани хабар берилганди.  

 Туркистон:

Оламий етакчиликни талашаётган куфр давлатлари ўзларини гўёки мусулмонларга раҳмлари келганидек қилиб кўрсатиб, бир-бирларининг ифлос башараларини очиб ташлашга ҳаракат қилишсада, аслида мусулмонлар ерларидан топилаётган улкан ер ости бойликлари уларнинг сўлакларини оқизиб келади. АҚШ Россияни ёмонотлиқ қилиши мусулмонлар яшаб келган Араканда аниқланган ер ости бойликларига якка ўзи эга чиқишдан бошқа нарса эмас.

 Нефт ва газ бўйича илмий тадқиқотлар олиб борадиган халқаро компаниялар орасида Мьянмага нисбатан қизиқиш кучаймоқда. Британия ва Мьянма фирмалари Араканда, яъни мусулмонлар яшаб келган ва ҳозирда даҳшатли қирғинга учраб, бадарға қилинган минтақада нефт ва газ бўйича тадқиқот ишлари учун қўшма фаолият бошлади. Британиянинг “James Fisher and Sons” ширкати билан Мьянманинг “Royal Marine Technology” фирмасининг вакиллари “Sule Shangri-La” меҳмонхонасида қўшма корхона ташкил этиш битимига имзо чекишди.

“Жуда тез орада хорижий хизматлар Мьянмада кенгая бошлайди. Шу сабабли маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш учун биринчи қадам сифатида шартнома имзоладик. Англия ширкати бу ерда ўрнашиш учун бизнинг ширкатимиз билан биргаликда иш олиб бормоқда”, деди Мьянма фирмасининг бош менежери Мйинт Аун.

Мьянма ҳукумати Араканлик мусулмонларни ўз қишлоқларидан нима учун қувғин қилганлиги ошкор бўлиб бормоқда. Ваҳший бутпарастлар уйларига ҳам, ўзларига ҳам ўт қўйиб, ўз ерларидан қувиб чиқарган Роҳингя мусулмонлари яшаган минтақадан катта миқдорда табиий газ ва нефт топилгани айтилмоқда. Мусулмонларга нисбатан даҳшатли жиноятлар содир этилган ва ерлари тортиб олинган 18 минтақада 3,2 миллиард баррел нефт захираси ва 90 триллион кубметр табиий газ захираси топилган. Британия савдо ва инвестиция агентлигининг ҳисоботига кўра, Мянманинг тасдиқланган захиралари деярли Ҳиндистон заҳиралари билан бир хил даражада. Ҳозиргача топилган табиий газ ва нефт конларини учдан икки қисми Роҳингя мусулмонлари яшаб келган минтақаларга тўғри келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here