Жээнбеков Ўзбекистонга алоқадор ҳужжатни имзолади

472
0

Жээнбеков Ўзбекистонга алоқадор ҳужжатни имзолади

 Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Сооронбай Жээнбеков “Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича 2017 йилнинг 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим ратификацияси тўғрисида”ги қонунни имзолади.

 Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2017 йилнинг 21 декабр куни қабул қилинган. Ундан кўзланган мақсад – Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қирғиз-ўзбек давлат чегараси туманида хавфсизлик ва ишончни мустаҳкамлаш, тинчлик ҳамда барқарорликни сақлаш бўйича ўзаро муносабатлар билан боғлиқ масалаларни тартибга солишдир.

 Битим минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, терроризм ҳамда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан кураш, янги чақириқлар ва таҳдидларга қарши туриш, шунингдек, давлат чегараси орқали ноқонуний миграция масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш имконини беради.

 Қонун расмий эълон қилинган кундан 10 кун ўтиб кучга киради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here