Генетик анализга таяниб бола насабини аниқлаш

695
0
TÜRKİYE’nin dört bir tarafından lösemi tedavisi devam eden ya da bitmiş olan yetişkinler Ankara’da ağırlanıyor. Her ay 20’şer kişilik kafileler halinde Başkent’e gelen lösemi hastaları lösemili çocuklar köyüne gelerek bir yandan tatil yaparken diğer yandan hastalıkla ilgili bilgi ediniyorlar. Lösemili çocuklar köyü otelcilik hizmetleri koordinatörü Ayşegül Çiftçi projeyle ilgili olarak, ”Bu projeyi gerçekleştirme amacımız misafirlerimizi bulundukları ortamdan uzaklaştırıp yepyeni bir ortamda yeni arkadaşlar edinmeleri sağlamak ve hayatlarında hiç yapmadıkları etkinlikleri yapmalarını sağlayarak hastalığa karşı kendilerinde güç bulmalarını sağlamaktır” dedi.

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

«Najmeddine Khcharem»нинг генетик анализга таяниб бола насабини аниқлаш тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳурматли шайх, киши генетик анализга таяниб боланинг насабини инкор қилиши мумкинми?

Аллоҳ сизга баракотлар ёғдирсин.

Жавоб:

Аввало: Келишмовчилик пайдо бўлган ҳар қандай масалани исботлаш учун соф исботлаш воситаларидан фойдаланиш ва тиниқ бўлиши учун бор кучни сарфлаш жоиздир… ДНКни аниқлаш ва текшириш воситалари шулар жумласидан. Ҳар қандай масалада тўғри фикрга етиб бориш учун ҳар қандай исботлаш воситаларидан фойдаланиш мумкин. Фақат муайян масалага хос шаръий нусус келган бўлса, бўйин товламасдан шу нусусга чекланиш вожиб…

Маълум бўлишича ДНК кислотасининг ҳар бир инсон ва тирик мавжудотда битта бирикмаси бўлади. У авария ҳолатларида ишлатиладиган йиғма нарвон каби бир-бирига бирикиб турадиган икки занжирга ўхшайди. Ҳимиявий жиҳатдан олиб қараганда у шакар ва фосфат молекулаларидан таркиб топади. Нарвоннинг ҳар бир поғонаси азотли асосдан иборат. Бошқача айтганда ҳар бир занжир шакар, фосфор ва азотли асосдан иборат, уларнинг ҳар бири нуклеотид деб аталади.

Бу нуклеотидлар мустаҳкам шаклда тартиблашган. Нуклеотидлардан ташкил топган ихчам занжир инглизчада ген деб аталувчи моддаларга бўлинади. Ҳар бир ген ўзига хос сифатга эга бўлиб, оқсилларнинг муайян тури ҳосил бўлиши учун керак бўлган ахборотни ташийди. Оқсиллардан эса жисм ҳужайралари пайдо бўлади.

Генлар ота-оналардаги ирсий хусусиятларни болаларга олиб ўтади… Бу Аллоҳ Таоло насабни бир-бирига боғлаш учун яратган бир-бирига ўхшаш хусусиятлардир. Агар ДНК кислотаси ҳамда ота билан бола ўртасидаги ирсий маълумотлар натижалари ҳақида назарий фараз юритсак, бошқача айтганда барча шериклардан пок Аллоҳ белгилаб қўйган мана шу ирсий маълумотлардан ирсий ҳақиқатни топсак, бу боланинг насаби отага бориб тақалишини кўрсатади.

Лекин мутахассис экспертларнинг айтишича, анализ пайтида мутахассислар хатоси ёки олинган намунага микроб тушиб қолиши оқибатида ДНК натижалари хато бўлиб қолиши мумкин. Шунингдек ДНК натижалари тўғрилиги ҳақида ва бу натижага бошқа омиллар таъсир қилганлиги ҳақида шубҳа пайдо бўлиб қолиши мумкин…

Шунинг учун юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра, хато содир бўлиши эҳтимоли бор бўлганидан ДНК натижалари қатъий далилликка ярамайди. Мазкур хатолар тузатилса, бу натижаларни исботи учун шаръий нусус ворид бўлмаган ҳар қандай масалани исботлаш учун восита қилиб олса бўлади. Лекин шаръий нусус ворид бўлган бўлса, бўйин товламасдан шаръий нусусни олиш вожибдир…

Масалан шахси номаълум танани аниқлаш… ёки туғруқхоналарда боланинг қайси онага тегишли эканини аниқлашда ҳар қандай исботлаш воситаларидан фойдаланиш мумкин. Шулар жумласига ДНК натижаларидан фойдаланиш ҳам киради. Шунингдек шахси номаълум тана топилган ҳудудда яшайдиган кишилар билан жиддий текшириш ўтказиш, туғруқхонада ишлайдиган ишчилар билан текшириш ўтказиш ва бундан бошқа тўғри натижага олиб борувчи соф исботлаш воситаларини қўллаш буларнинг барчаси жоиз. Чунки бу ишларни исботлашда хос шаръий нусус ворид бўлган эмас, демак бу исботлаш умумий нусуслар остига киради. Аммо бирор масалани исботлаш борасида шаръий нусус ворид бўлган бўлса, унда фақат ўша шаръий нусусга чекланилади.

Иккинчи: Энди сизнинг боланинг насабини инкор қилиш ҳақидаги саволингизга жавоб берсак… Бу масала ҳақида хос шаръий нусус ворид бўлган, шунинг учун ўша нусусга чекланилади. Бунинг қуйидаги икки жиҳати бор:

  • ДНК натижалари бу масалага ярамайди, чунки боланинг насабини исботлаш ва инкор қилиш борасида Исломда ўзига хос далиллар мавжуд. Насаб ўша далиллар асосида исботланади ёки инкор қилинади. Бунга ДНК текшириш натижалари аниқлангандан кейин чиқарилган фатволар таъсир қилмайди. Чунки Мисрда, хусусий мулк вазирликларида, Қувайтда ушбу мавзу ҳақида турли фикрлар мавжуд. Айримлар исбот ва инкор, ҳар иккисида ДНК натижалари жоиз деса, айримлар фақат инкор қилишда жоиз дейишади. Яна айримлар эр-хотинлик мавжуд бўлса насабни исботлашда жоиз, аммо зинода жоиз эмас дейди. Айрим Ғарб сақофатидан таъсирланган ва ўзини фақиҳ деб даъво қилувчилар зино ҳолатларида ҳам насабни исботлаш борасида жоиз дейишади.
  • Бу масаладаги тўғри ҳукм насаб борасида шариат аниқ белгилаб берган ҳукмдир. Биз бу ҳақда ижтимо низоми китобида батафсил тушунтирганмиз. Унда насаб мавзусида қуйидаги иборалар келган:

(Ҳомиладор бўлишнинг энг оз муддати олти ой, одатдаги муддати тўққиз ой. Эр ўз хотини билан турмуш қурган пайтдан олти ой ва ундан кўпроқ вақт ўтиб аёли туғса, бола унинг боласи бўлади. Бу хусусда Пайғамбар ﷺ:

«الْوَلَدُ لِلْفِرَاشِ»

«Бола тўшак эгасиники», деганлар (муттафақун алайҳ). Хулоса шуки, аёл ўз эрига хотин бўлиб турган даврда ва никоҳларига олти ойдан кўпроқ вақт ўтиб туғса, бу бола шу эрнинг фарзанди бўлади.

Бироқ, хотини олти ой ёки ундан кўпроқ вақт ўтиб бола туғса ва бу бола эридан бўлмаганлиги аниқланса, топилиши зарур бўлган бир қанча шартлар билан эри бу болани рад қилиши мумкин. Агар мазкур шартлар топилмаса, унинг рад қилишининг қиймати бўлмайди. Хоҳлайдими ёки бош тортадими, бола барибир уники бўлиб қолаверади. Бу шартлар қуйидагилар:

Биринчиси: Чақалоқ тирик туғилган бўлиши керак. Зеро, ўлик туғилган чақалоқнинг насаби рад этилмайди. Чунки шаръий ҳукм ўлик туғилган болани инкор қилишга жорий қилинмайди.

Иккинчиси: Ота очиқдан-очиқ ёки бирор ишора билан бу бола – унинг фарзанди эканлигига иқрор бўлмаган бўлиши керак. Агар очиқдан-очиқ ёки бирор ишора билан бу бола унинг фарзанди эканлигига иқрор бўлган бўлса, бундан кейин боланинг насабини инкор қилиши мумкин эмас;

Учинчиси: Болани инкор қилиш муайян вақт ва муайян ҳолатларда бўлиши керак, яъни туғилиш вақти, туғиш учун керакли нарсаларни сотиб олиш вақти, эр уйда бўлмаган пайтда хотини туққанлигидан хабар топган вақти. Бу айтиб ўтилган вақтлар ёки ҳолатлардан бошқа пайтда боланинг насабини инкор этиши эътиборга олинмайди. Шунга кўра, хотини бола туғиб, эри уни инкор қилишга имкони бўла туриб инкор этмаса, бола унинг насабидан ҳисобланади ва бундан кейин болани тан олмасликка отанинг ҳаққи бўлмайди. Боланинг туғилганини билган ва уни тан олмаслик имконига эга бўлган ҳолатда отага ихтиёр берилади. Бола туғилганини билиб, уни инкор қилишга имкони бўла туриб инкор қилмаса, бола унинг насабидан бўлди деб ҳисобланади. Чунки Росулуллоҳ ﷺ:

«الْوَلَدُ لِلْفِرَاشِ»

«Бола тўшак эгасиники», деганлар. Агар ота боланинг туғилганини билмагани ҳақида даъво қилса ва у бехабар қолиш эҳтимоли бўлган жойда, масалан бошқа маҳалла ёки бошқа шаҳарда бўлгани учун уни тасдиқлаш мумкин бўлса, у гапини қасам ичиб тасдиқлайди. Чунки асл-асос билмасликдир. Энди агар унинг гапини тасдиқлаш мумкин бўлмаса, масалан эр хотини билан бир ҳовлида бўлган бўлса, унинг даъвоси қабул қилинмайди. Чунки бундай ҳолатда билмай қолиши мумкин эмас. Агар эр: «Бола туғилганини билгандим, бироқ уни инкор қилишга ҳақли эканимни билмаган эдим», деса ёки «Буни ҳам билардим, лекин дарҳол инкор қилишим кераклигини билмаган эканман», деса ва у омма халқ каби буни билмайдиганлар жумласидан бўлса, унинг бу даъвоси қабул қилинади. Чунки бу ҳукмни омма халқ билмайди ва бу борада Исломни яқинда қабул қилган кишига ўхшайди. Шунингдек у каби кишилар билмайдиган ҳар қандай ҳукмни билмаслиги узр деб қабул қилинади. Агар билмай қолиши мумкин бўлмаган иш бўлса, унинг билмаслиги узр деб қабул қилинмайди.

Тўртинчиси: Болани инкор этиш ортидан лаънатлашиш ёки лаънатлашиш орқали болани инкор этиши керак. Тўлиқ равишда лаънатлашиш билан болани инкор этсагина, бола унинг насабидан деб ҳисобланмайди.

Мана шу тўрт шарт топилса, бола отанинг насабидан бўлмаган деб ҳисоб қилиниб, онасига нисбат берилади. Ибн Умар ривоятига кўра:

«أَنَّ رَجُلاً لاَعَنَ امْرَأَتَهُ فِي زَمَنِ رَسُولِ اللهِ وَانْتَفَى مِنْ وَلَدِهَا فَفَرَّقَ رَسُولُ اللهِ بَيْنَهُمُا، وَأَلْحَقَ الْوَلَدَ بِالْمَرْأَةِ»

«Росулуллоҳ замонларида бир киши хотини билан лаънатлашишди ва боласини инкор қилди. Росулуллоҳ эр-хотинни ажратиб юбориб, болани онасига нисбат бердилар». (Бухорий ривояти). Агар болани инкор қилиш шартлари топилмаса, бола инкор этилмайди ва эрнинг наслидан деб ҳисобланади. Бу бола фарзандликнинг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Юқорида туғилган бола эрдан бўлгани ҳақида ихтилоф туғилгандаги ҳолат ҳақида гапирилди. Энди хотин бола туққанлиги ҳақида эр-хотин ўртасида жанжал бўлиб қолса, яъни хотин эр-хотинлик асносида эридан бола туққанлигини даъво қилса, эри эса хотини бола туққанлигини инкор этса, хотин ўз даъвосини бир муслима аёлнинг гувоҳлиги билан исботлайди. Бундай ҳолатда бир аёлнинг гувоҳлиги кифоя қилади. Чунки насл-насаб тўшакнинг мавжудлиги билан қарор топади. Гувоҳлик шартлари топилган бир аёлнинг гувоҳлик бериши билан боланинг туғилганлиги исботланиши мумкин). Иқтибос тугади.

Шунга кўра боланинг насаби ДНК натижалари билан инкор қилинмайди, балки юқорида айтилган шариат белгилаб берган шартлар билан инкор қилиш жоиз.

Учинчидан: Эслатиб қўйиш лозим бўлган нарса шуки, Ислом насаб масаласига катта аҳамият қаратган бўлиб, қуйида бу ҳақдаги айрим нусусларни келтирамиз:

  • Бухорий саҳиҳида Саъд розияллоҳу анҳудан чиқарган ҳадисда шундай дейди: Мен Росулуллоҳ ﷺнинг шундай деб айтаётганини эшитдим:

«مَنِ ادَّعَى إِلَى غَيْرِ أَبِيهِ، وَهُوَ يَعْلَمُ أَنَّهُ غَيْرُ أَبِيهِ، فَالْجَنَّةُ عَلَيْهِ حَرَامٌ»

«Кимки бир кишини отаси эмаслигини била туриб, уни отам деб даъво қилса, унга жаннат ҳаромдир».

  • Ибн Можжа Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ айтади:

«مَنِ ادَّعَى إِلَى غَيْرِ أَبِيهِ لَمْ يَرَحْ رِيحَ الْجَنَّةِ، وَإِنَّ رِيحَهَا لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ خَمْسِمِائَةِ عَامٍ»

«Кимки отаси бўлмаган кишини отам деб даъво қилса, жаннат ҳидини ҳидламайди. Жаннат ҳиди беш юз йиллик масофадан келиб туради».

  • Насоий (Сунанул кубро) номли китобида Абу Ҳурайрадан чиқарган ҳадисда у киши айтадики: Росулуллоҳ ﷺ лаънатлашиш ояти нозил бўлгач шундай деб айтаётганини эшитганман:

«حِينَ نَزَلَتْ آيَةُ الْمُلَاعَنَةِ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ أَدْخَلَتْ عَلَى قَوْمٍ مَنْ لَيْسَ مِنْهُمْ، فَلَيْسَتْ مِنَ اللهِ فِي شَيْءٍ، وَلَنْ يُدْخِلَهَا اللهُ جَنَّتَهُ، وَأَيُّمَا رَجُلٍ جَحَدَ وَلَدَهُ، وَهُوَ يَنْظُرُ إِلَيْهِ احْتَجَبَ اللهُ مِنْهُ، وَفَضَحَهُ عَلَى رُءُوسِ الْأَوَّلِينَ وَالْآخِرِينَ»

«Қайсики аёл бир қавмга улардан бўлмаган болани нисбатини берса, Аллоҳнинг раҳматидан маҳрумдир ҳамда Аллоҳ уни ҳеч қачон жаннатига киргизмайди. Қайсики киши ўз боласи эканини била туриб уни инкор қилса, Аллоҳ уни раҳматидан узоқ қилади ҳамда аввалгию охиргиларга уни шарманда қилади».

 7 робиус-соний 1439ҳ

 25 декабр 2017м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here