Вашингтон Қирғизистон билан мулоқотни ривожлантиришга умид қилмоқда

444
0

Вашингтон Қирғизистон билан мулоқотни ривожлантиришга умид қилмоқда

 Бишкек билан қарашлардаги айрим фарқларга қарамай, АҚШ Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбой Жээнбеков билан мулоқотни кучайтиришдан умидвор.

 АҚШ давлат департаменти Қирғизистон ва мамлакатнинг янги президенти Сооронбой Жээнбеков билан мулоқотни ривожлантиришга умид билдирди.

 “Биз тинч ва уюшқоқлик билан ўтказилган президент сайловини мамнуният билан қарши олдик”,-деди АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Эли Уэллс.

 Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Жээнбековнинг икки давлат ўртасида шаклланган “тарихий дўстлик”ка суянади деб ҳисоблайди.

 “Ўтган 26 йил мобайнида АҚШ Қирғизистон мувафаққияти, демократия ва иқтисодий ривожланиш жараёнига 2 миллиард доллар сармоя киритди ва биз ушбу мамлакатни мувафаққиятли кўришни истаймиз”,- деди Уэллс.

 Шу билан бирга Уэлсснинг таъкидлашича, Вашингтон ва Бишкек ўртасида бир қатор масалалар бўйича қарашларнинг фарқланиши “дўстона алоқалар йўқлиги” дегани эмас.

 “Бутун минтақа келажаги Қирғизистоннинг келажакдаги ривожланишига боғлиқ”,- дея қўшимча қилди Эли Уэллс.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here