Парламентнинг 5 депутатига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

649
0

Парламентнинг 5 депутатига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

 Қирғизистонда 2017 йил олтинчи чақириқдаги парламентнинг беш депутати ва икки судьяга нисбатан мамлакат ЖКнинг “Коррупция” моддаси бўйича жиноий ишлар қўзғатилди. Шунингдек, коррупция бўйича ишларга прокуратуранинг бир ходими, вазирлик ва идораларнинг тўрт раҳбари жалб этилиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши хизмати раҳбари ўринбосари Тилак Чўкморов хабар берди.

 Унинг маълумотларига кўра, ўтган йилда коррупция бўйича ҳаммаси бўлиб 210 та жиноий иш қўзғатилган, 1 млрд 448 млн сомлик зарар етказилган.

 “210 ишдан 72 таси хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, 14- пул талаб қилиш, 10- божхона ва солиқ тўловларидан бўйин товлаш ҳолатларига тегишли”,- дея қўшимча қилиб ўтди Тилак Чўкморов.

 Унинг таъкидлашича, коррупция билан кураш кучайтирилганига қарамай, қирғизистонликлар ҳамон давлат хизматчиларининг қонунга зид ҳаракатларига дуч келишмоқда.

Туркистон: 

Ёдингизда бўлса, 2017 йилнинг ёз фаслида, дабдурустдан автоҳалокатлар кўпайиб кетгани ҳақида ваҳима кўтарилган эди. Қирғизистон ҳукумати, парламенти, матбуот хизматлари, жамоатчилик фаоллари бу ҳақида тинимсиз гапира бошлаган ва ҳатто масжид имомларига ҳам шу мавзуда масжидларда ваъз айтиш буюрилган эди. Жамоатчилик ваҳимага тушиб, нега бирдан автоҳалокатлар бунчалик кўпайиб боряпти экан, деб хавотирлана бошлади. Сентябр ойига келиб ИИМ томонидан йўл ҳаракати жиноятлари учун янги жарима тўловлари жорий қилинди.“АВТОгид” маълумот хизмати орқали тарқатилган хабарда, йўл ҳаракати жиноятлари учун жарима тўловлари 4 баробарга кўтарилгани ҳақида ИИМининг расмий хабари тарқатилди. Шундан кейин яна хотиржамлик муҳити ҳукм сура бошлади. Хўш, автоҳалокатларга барҳам берилдими? Йўқ албатта!

Коррупцияга қарши кураш ҳам худди шундай дабдурустдан ваҳимага солиб юборадиган “исломий терроризмга ёки экстремизм”га қарши кураш сингари аввалдан режалаштирилган манфаатларга қараб уюштирилади. Бу матбуот ҳужуми деб аталади. Мақсади, аввалдан режалаштирилган бирор мақсадни рўёбга чиқаришдан аввал, жамоатчилик раъйини таёрлаб олишдир!

Коррупцияга ботган Қирғизистон ҳукумат вакилларининг, коррупцияга қарши курашлари ортида, ўзларига ноқулай расмийлардан қутилиш мақсади ётганини ҳозирда деярли барча билиб турибди. Бу ҳолат нафақат Қирғизистонда, балки оламий капиталистик системанинг ички рақобатлашиш механизми бўлиб қолди десак, муболаға бўлмайди. Улар Ислом мабдасига қарши курашда, мусулмонларга қарши худди шу бўҳтон тошларини отиш асосидаги матбуот урушлари уюштириш механизмларидан унумли фойдаланиб келишади! Мақсадлари ҳам қирғиз ҳокимиятиники билан деярли бир хил, яъни вақтинчалик салоҳиятларидан фойдаланиб, ўз рақибларидан ғирром йўллар билан қутилиб олишдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here