Биткоин тўғрисидаги шаръий ҳукм

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

«Wisam Al-Haninny»‎‏ ва «SchukranJaan»нинг саволларига жавоб

Биткоин тўғрисидаги шаръий ҳукм

SchukranJaanнинг саволи:

Bismillahir-rahmanir-rahim,

Dear honourable Shaikh.

We hope this finds you in best health.

We are greeting you with the warmest and most noble of all greetings:

Assalamualaykumwarahmatullahiwabarakatuhu.

A brother and me were talking about the hukm regarding the buying and selling of crypotcurrencies like bitcoin, ethereum, dash, ripple etc.)

We both read the ijtihad by Ustadh Abu Khaled al-Hejazi but we weren’t quite content with what the shaikh had deduced.

We have some problems with how the shaikh analyzed the reality of cryptocurrencies and the comment section under the article too is filled with brothers disagreeing and discussing about how the tahqeeq al-manaat was not completely correct.

We would like to know the hukm regarding selling and buying of cryptocurrencies.

Could you bring light into this subject, because it still doesn’t seem clear for us.

Wajazaakumullahukhairan

May allah strengthen us all on his path and let us be the reason for the re-establishment of the bearer of light in this world, the khilafah on the method of the prophethood.

Ameen

Wisam Al-Haninnyнинг саволи:

Ассалому алайкум. Чамаси, сиз бугун босимлар остида бўлганингиз боис саволга асло жавоб бўлмаса керак, Аллоҳ сизларга ёрдам берсин.

Бироқ менинг саволимни кутиб бўлмайди, деб биламан. Чунки сўнгги ойларда биткоин одамлар, хусусан, мусулмонлар орасида сезиларли даражада тарқалди.

Савол: биткоин (BItCoin) бундан саккиз йил олдин чиққан валюта. Ҳозир ўхшаши йўқ тарзда кенг тарқаб кетди ва унинг бир валютаси 8000 долларга кўтарилди. Мен биткоин воқесини ва унинг муомалада қандай бўлаётганини кузатиб, у билан доллар ўртасидаги фарқни топмадим. Фарқли томони фақат долларнинг ҳис этилувчи моддий нарса эканлигидир. Умид қиламанки, шайх ҳазратларимиз шаръий ҳукмни қуйидаги бир неча жиҳатлардан келиб чиқиб, истинбот қилиб берадилар:

  • Унинг олди-сотдиси билан шуғулланиш;
  • Янги биткоинларни ишлаб чиқариш (Mining);
  • Биткоин билан бошқа ҳис қилинадиган валюталар ўртасидаги айирбошлашнинг ҳукми.

Истасангиз, сизни биткоиннинг воқесини шарҳлаган ютуб ва сайтлар билан таъминлашга тайёрман. Лекин уларни топиш осон, деб ўйлайман. Барокаллоҳу бикум.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биткоин ҳақидаги саволларингизга нисбатан, биз шу каби саволга 2017 йил 28 апрелда жавоб берган эдик. Мен сизларга ўша жавоб матнини келтириб ўтаман:

«Биткоин (BItCoin)га келсак, у валюта эмас, унга валюта шартлари тушмайди. Чунки Набий A изн берган пул динор ва дирҳам бўлиб, уларда учта шарт топилган:

  • Товар ва хизматларга ўлчов бўлган. Бошқача ибора билан айтганда, унда пуллик иллати топилган, яъни у тўлов ва иш ҳақи бўлган;
  • Маълум бир ҳокимият томонидан босиб чиқарилган. Динор ва дирҳамлар чиқарадиган номаълум ҳокимият томонидан босиб чиқарилмаган;
  • Одамлар ўртасида кенг тарқалган, маълум бир гуруҳга хос бўлмаган.

Бу учта шартни биткоинга татбиқ қилиб кўрсак, унда шу учаласи топилмаслиги аён бўлади:

  • Биткоин товар ва хизматларга мутлақо ўлчов эмас, балки у товар ва муайян хизматлар айирбошланадиган бир восита, холос;
  • Биткоин маълум ҳокимият томонидан чиқарилмаган, балки номаълум ҳокимият томонидан чиқарилган;
  • Биткоин одамлар орасида кенг тарқалмаган, балки уни айлантираётган ва қийматини белгилаётган шахсларга хосдир, яъни бутун жамият учун эмас.

Шунинг учун биткоин шаръий жиҳатдан пул эмас.

Шунга кўра, биткоин жуда борса бир товар, холос. Лекин бу товарнинг манбаси ноаниқ ва кафолати ҳам йўқ. Кейин, биткоин фирибгарлик, чайқовчилик, ҳийла ва алдовнинг энг зўр ўрнидир. Демакки, уни сотиб олиш ҳам, сотиш ҳам жоиз эмас. Хусусан, унинг манбаси номаълум бўлгани сабабли, келиб чиқиши йирик капиталистик давлатларга, айниқса, Америкага ёки шу йирик давлатларга алоқадор бўлган ва нопок мақсадни кўзлаган жиноятчи тўдага ёхуд қимор, гиёҳванд моддалар савдоси, пул ювиш, уюшган жиноятчилик билан шуғулланувчи йирик халқаро мафияга боғлиқ бўлиши мумкин, деган гумонни пайдо қилади… Акс ҳолда, нега унинг манбаси номаълумлигича қолмоқда?!

Хулоса:

Биткоин манбаси ноаниқ ва кафолати йўқ бир товар бўлиб, фириб ва алдовга нишондир. Мустамлакачи капиталистик давлатлар, хоссатан, Америка инсонлар бойликларини талашда шу каби ишлардан фойдаланади. Шунинг учун ҳар қандай номаълум товарни сотиш ва сотиб олишдан қайтарувчи шаръий далилларга биноан уни сотиб олиш дуруст эмас. Бу далиллардан баъзилари:

  • Имом Муслим ўзининг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилади:

«نَهَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ بَيْعِ الْحَصَاةِ، وَعَنْ بَيْعِ الْغَرَرِ»

«Росулуллоҳ A ҳасот ва ғарар савдосидан қайтарди».

Бу ривоятни, имом Термизий ҳам Абу Ҳурайра Gдан чиқарган (ривоят қилган). Ҳасот савдоси шундан иборатки, матолар устига тош отиб, шу тош қайси мато устига тушса, ўшани сенга сотдим ёки шу тош қаерга тушса ўша ерни сенга сотдим, деб савдолашишдир. Яъни бундай савдода сотилаётган нарса номаълум бўлиб, бундан қайтарилган. Ғарар савдоси маълум бўлмаган, қўлга киритиши ноаниқ бўлган нарсани, яъни ҳали овланмаган сувдаги балиқни ёки чорвалар елинидаги сутни ёки чорвалар қорнидаги боласини сотишдир. Бундай савдоларнинг барчаси ботилдир, чунки ғарар ҳисобланади.

Бундан ғарар ёки номаълум нарсанинг савдоси ҳаром экани аён бўлди ва бу биткоин воқесига тушади. Чунки у манбаси номаълум бўлган товар бўлиб, бирор расмий доира уни чиқармаган ва кафил ҳам бўлмаган. Демак, уни сотиш ва сотиб олиш ножоиздир». Иқтибос тугади.

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

                                                                                                            30 робиул-аввал 1439ҳ

                                                                                                                      18 декабр 2017м

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш